BuxoroMurojaatProkuraturaSudVideo

БУХОРО ВИЛОЯТ ХОКИМИНИНГ ҚАРОРИНИ ОРҚАСИДАН МУЛКСИЗ ҚОЛГАН 392 ТА ТАДБИРКОР.

Ўзб Рес Президенти Шавкат Мирзиёвга

Президент Админстратцияси раҳбари Сардор Умурзоковга

Ўзб Рес бош прокурори Ниғматулло Йўлдошевга

Ўзб Рес олий суди раиси Бахтиёр Исломовга

Бухоро вилоят маъмурий судининг судлов хайъатига

Ғиждувон дехқон бозорининг 392 та тадбиркорлар номидан

МУРОЖААТ

2 август 2022 йилдаги вилоят хоким қарорини хақиқий эмас деб топишингизни

Бухоро шаҳар прокурори киритган протестни рад қилишингизни сўраб қоламиз.

    Бухоро шаҳар прокуратурасининг апелляция тартибида келтирган протестидаги важларини исботлаб берувчи бирорта ҳам далиллари мавжуд эмас.

            Ҳурматли судлов ҳайъати! протестда вилоят ҳокимининг 03.04.2018 йилдаги 199-сонлиқарорида 90000 кв.м, 9 гектар ер деҳқон бозор АЖга ажратилганлиги асос қилиб олинган лекин

  Қизил чизиқлар билан ажратилган жойлар 9 гектар ер майдони деҳқон бозор ҳудуди ҳисобланади яъни 2016 йилда давлат рўйхатидан ўтган Ғиждувон деҳқон бозор АЖга олдинги “Файз барокот” бозорининг 25000 кв.м 2,5 гектар ерини қўшиб бериш эвазига 60676,6 кв.м 6,7 гектар ермайдони ажратилган. (2-илова далил туман ҳокими қарорлари)

          2017 йилда ПҚ-2853-сонли қарори асосида 1-типдаги савдо комплекси 21500 кв.м 2,15 гектарер майдонида НБУ томонидан қисман молиялаштириб Техстрой прогресс МЧЖ томонидан қурилган.

         Туман ҳокимининг 21.04.2017 йилдаги 1257-сонли ер ажратиш тўғрисидаги қарорида мазкур 2,15 гектар ер майдони ПҚ-2853-сонли қарорга кўра деҳқон бозорга ажратилаётган ер майдони эканлиги кўрсатилган.

          Шунингдек, 31.05.2018 йилдаги 1308-сонли қарорида ушбу савдо мажмуасида деҳқон бозорининг устав фондида белгиланган тартибда туман ҳокимлигининг 51 фоиз улуши сақланиб қолиниши кўрсатилган. Шунингдек, 07.06.2018 йилдаги 1346-сонли қарори билан 1308-сонли қарорига қўшимча киритиб, қурилиш тугалланганидан сўнг бинолар деҳқон бозор АЖга ўтказилиши кўрсатилган. (3-илова далил туман ҳокими қарорлари кадастр ҳужжати) кейинчалик тадбиркорлик субъекти Техстрой прогресс МЧЖга ушбу савдо мажмуасига нисбатан мулк ҳуқуқи берилган.

          Шу каби  мазкур қарорнинг 6-бандида замонавий савдо мажмуасини қуриш учун туман ҳокимига салоҳиятли инвестор танлаш топшириғи берилган. 

         2018 йил апрел ойида деҳқон бозорга ер ажратилган бўлса, 2018 йил май ойида туман ҳокими В.Садиқовни салоҳиятли инвестор деб танлаган ва В.Садиқов “Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш” МЧЖни 100 фоиз ўзининг таъсисчилигида ташкил қилган, 26 фоизга 11 миллиард кредит олган, ташаббускорлиги билан тадбиркорларни маблағини жалб қилган, давлат ҳокимияти томонидан ҳаттоки имтиёзли кредит ҳам ажратилмаган.

          Вилоят  ҳокимининг 03.04.2018 йилдаги 199-сонли қарорининг 1-бандидаги деҳқон бозор АЖга 9 гектар ер майдони ажратишда бизнинг МЧЖгатегишли 2-типдаги савдо мажмуасининг ер майдони назарда тутилмаган, яъни бизнинг савдо комплексимиз шу 9 гектар ер ҳудудига кирмайди.Туман ҳокимлиги захирасида турган ердан салоҳиятли инвесторга ажратилган. 

        Олдинги судда прокуратура ходими кадастр ходимига бозорга ажратилган ерни тадбиркорга расмийлаштиргансизлар деб гўёки “тергов” қилди.Туман ҳокими ва кадастр томонидан ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилган.

        Вилоят ҳокими топшириғи билан 2021 йил декабр ойида вилоят идора ва ташкилотлари рахбарларидан ишчи гурух тузилиб, шу ер масаласини ўрганиш учун Ғиждувонга юборилган, ишчи гурух ўрганиш натижасини вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда муҳокама қилинган. 

         Ўша йиғилишда кадастр ходимлари Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш МЧЖга тегишли савдо комплексини деҳқон бозорга дахли йўқлигини аксинча Техстрой прогресс МЧЖга тегишли савдо комплекси деҳқон бозор ҳудудига киришлигини асослаб беришган бўлсада, ҳокимлар мансаб ваколатидан фойдаланиб, таъсисчиВ.Садиқовни қўлидан мулкини олиш мақсадидахиёнатга мойиллиги бўлган, шахсий сифатлари паст одамлардан тухмат ариза уюштириб жиноят қўзғатишди, тергов жараёнида аризадаги важлар тасдиғини топмагач, солиқ қонунчилиги бўйича жиноят қўзғатишди, ҳозирги кунда солиқ ҳам тасдиғини топмаслиги аён бўлгани учун жиноят ишини Ғиждувон туманидан Вобкент туманига кўчириб вақтни чўзишяпти, шу биринчи инстанция судини қарори бекор бўлса, жиноят ишига энди ЖК167-моддани қўшиб айбдор қилишмоқчи.

        Аслида жиноят қилмаган аксинча туман ободончилигига ҳисса қўшиб шунча катта объектни қурилиш монтаж ишларини бошқариб, ўз муддатида Президент қарори ижросини таъминлаган шахсга рахмат деб рағбат бериш ўрнига ҳокимлар азоб беришни лозим кўришди. 

         Тадбиркор В.Садиқовга қамоқ эҳтиёт чораси қўллашди, инфаркт ташхиси билан касалхонага тушганлиги ёши 60 дан ошганлиги учун суд уй қамоғи қўллади, бухгалтер эса апрел ойидан буён қамоқда ётибди.

           Ҳокимларни Техстрой прогресс МЧЖдан қандай манфаатдорлиги борлиги, ёки нима учун деҳқон бозор ҳудудига кирган ерни тадбиркорга мулк қилиб берганлиги бизга қоронғу, бировга бериб юборилган савдо комплексини жойига бозорга дахли бўлмаган бошқа савдо комплексиниолиб қўймоқчи бўлишяпти. 

         Дунё савдо комплекси ва Ғиждувон савдо комплексларида барча дўконлар ижарага берилиб таъсисчи ёлғиз ўзи даромад олади, бизнинг Барокат Ал Сахий савдо комплексида эса 392 та мулкдор бор ва МЧЖнинг кадастр ҳужжати бекор бўлса, МЧЖ таркибидаги 392 та кадастр ҳужжати ҳам ўз-ўзидан бекор бўлади, шунча кишининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилади, бир йилдан буён кадастр ҳужжатимизга таъқиқ қўйилганлиги сабабли кўпчилик мулк ҳуқуқи эътироф этилган бўлишига қарамасдан давлат хизматлари агентлигидан кадастр гувохномасини ололмаяпти, прокуратура ходими эса фуқароларни мулкига дахл қилмайди деб алдаяпти.       

         Олдинги судда жавобгар вакили савдо комплексидан МЧЖ даромад олганлиги деҳқон бозор даромадига таъсир кўрсатяпти деб нотўғри гапирди. 

        Мулк ҳуқуқи тўғрисидаги қонунда мулк эгаси ўз мулкига эгалик қилишга, сотишга ва тасарруф этишга ҳақли эканлиги кўрсатилган. 

         Ғиждувон деҳқон бозор қурилиш МЧЖ ўз мулкини тасарруф этиш учун савдо дўконларига хизмат кўрсатувчи савдо комплекси маъмуриятини ташкил қилган, яъни бинони умумий электро энергиясини тўлаш, ободонлаштириш, ремонт ишлари, бошқарув, қоровул ва фаррош хизматларини кўрсатиш каби ишларни амалга ошириш учун, давлат органи ёки деҳқон бозор ушбу инфратузилма тўловларига ўзининг даромад манбаи деб қараши мумкин эмас. 

        Сабаби мулк уларники эмас, бундан ташқари инфратузилмасидан тушган пулнинг 51 фоизи давлатга ўтадиган бўлса хизматлар сифати пасайиб кетади, савдо комплексидаги тадбиркорлар ҳам акциядор эмас. 

          2021 йилни ноябр ойига қадар савдо комплексидан тушган маблағни деҳқон бозор ҳисоб рақамига В.Садиқов иккаласига ҳам ўзи рахбар бўлгани учун, қарздорликни камайтириш борасида давлат ҳокимиятига ёрдам бериш мақсадида туширган. 

         Янги ҳоким деҳқон бозорга бошқа раис тайинлаганидан сўнг В.Садиқов ўзининг тадбиркорлик субъектига тегишли бинода иш фаолиятини бошлади холос.

         Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, ҳокимликлар била туриб, қасддан, мулк дахлсизлигини бузиб, тадбиркорларнинг мулкига тажовузкорона ҳаракатлари билан бир йилдан ортиқ муддатда тадбиркорларга ҳам моддий ҳам маънавий зарар етказиб келишяпти.

         Мен суднинг мустақиллигига ишонаман, аммо 05.11.2022 йилда вилоят ҳокими туманимизда ўтказилган йиғилишда суд ходимларига апелляция инстанциясида ишни 15 кунда кўриб чиқиб давлат фойдасига ҳал қилиш тўғрисида кўрсатма берганидан сўнг хавотир олдим.

        Шу сабабли жорий йилнинг август ойидан буён Бош вазирга ёзган аризамиз бўйича Вазирлар маҳкамаси шуғулланиб вилоят ҳокими қарори ноқонуний деб топилганлиги учун Бош вазир номига ушбу апелляция судини бошқа вилоятга кўчириш ёки судни олий суд томонидан кўриб чиқилишини сўраб мурожаат қилган эдим, менга Вазирлар маҳкамаси қабулида мурожаатим Олий судга юборилганлиги, мамлакатимизда судларнинг мустақиллиги кучайтирилганлиги, суд томонидан мазкур суднинг ҳаққонийлиги, қонунийлиги, шаффофлиги таъминланиши айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2019 йилдаги ПҚ-4525-сонли қарорида  

Мамлакатимизда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида бошланган ислоҳотларни давом эттириш ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг жойларда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш мақсадида:

1. Барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддаси ҳамда «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига сўзсиз риоя қилишлари шартлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.

Белгилансинки, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини, шу жумладан объектларнинг қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш хусусий мулкнинг дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда бундай ишлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш ташаббуси билан чиққанлик учун ваколатли давлат органлари мансабдор шахсларининг муқаррар жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортишга қадар оширишни таъминласин. деб белгилаб қўйилган.        

           Ҳурматли судлов ҳайъати!

         Сизлардан қонунларни аниқ ва бир хилда ижросини таъминловчи орган томонидан тасдиғини топмайдиган, нотўғри маълумотлар киритилган, далиллар билан исботланмаган прокурор назорати ҳужжати апелляция тартибида ёзган протестини қаноатлантиришдан рад қилишингизни ва биринчи инстанция суди томонидан тўлиқ ўрганилиб, суд принципларига амал қилиниб қабул қилинган ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришингизни илтимос қилиб сўрайман.

         Шунингдек, жамоамиз ва 392 та мулкдорларномидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, мулк ҳуқуқи тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари қолаверса Президент қарорига, сиёсатига зид равишда мулк ҳуқуқини бузиб, хусусий мулкка тажовуз қилган вилоят ҳокимлиги, вилоят ва Бухоро шаҳар прокуратурасига қонуний чора кўрилиши учун хусусий ажрим чиқаришингизни сўраймиз.

Тадбиркорлар номидан


Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button