Бухоро вилоят Кенгаши депутати , тарғибот гуруҳи раҳбари Сафаров Ҳалимжон Салимович “Евроснар” МЧЖ ишчи-ходимлари “Инсон қадри” шиори остида O’zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурларини тарғибот-ташвиқот тадбирини ўтказди.
24 октябр Ўзбекистон Республикасида мухим сиёсий жараён куни. Мазкур сийсий жараён муносабати билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон Либерал-демокартик партияси хузурида тарғибот гурухи ташкил қилинган бўлиб, тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятдаги корхона ташкилот ва маҳалларларда ахоли ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқдалар.
Шу муносабат билан сайловолди тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда. 2021 йил 18 октябр куни Бухоро вилоят Кенгаши депутати , тарғибот гуруҳи раҳбари Сафаров Ҳалимжон Салимович “Евроснар” МЧЖ ишчи-ходимлари “Инсон қадри” шиори остида O’zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурларини тарғибот-ташвиқот тадбирини ўтказди.
Номзоднинг дастури билан таништириб ўтар экан, асосий урғуни номзоднинг асосий мақсади “Инсон қадри учун”, яъни мамлакатимизда инсон қадрини ошириш эканилигига қаратди. Зеро, ҳар бир амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг барчаси халқ, инсон манфаатига хизмат қилишини алохида таъкидлаб, барчани жорий йилнинг 24 октябрида ўтказилиши белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.