BuxoroIIB

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.Ҳ.Болтаевнинг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ОАВ билан Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сонли Фармони қабул қилинди. Фармоннинг мақсади жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишларини белгилаш.Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилар:- жамоат хавфсизлигига таҳдидларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шу жумладан, кенг қамровли мақсадли дастурларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;- жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, шу жумладан, бундай тажовузларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг асосий омилларини аниқлаш ва бартараф этиш;- ижтимоий ва миллатлараро низоларнинг профилактикасини амалга ошириш;- ҳар қандай кўринишдаги террористик ва экстремистик фаолиятни аниқлаш ва унга чек қўйиш, коррупция, гиёҳванд ва психотроп моддалар, ноқонуний миграция ва одам савдоси ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;- ижтимоий инфратузилманинг, шу жумладан туризм объектларининг узлуксиз ва хавфсиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;- транспорт инфратузилмасини, транспорт воситаларининг хавфсизлик стандартларини ва йўл ҳаракати қоидаларини такомиллаштири орқали йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида етказиладиган зарар ва ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш;- жиноят содир этишга мойил, маъмурий ва пробация назоратига олинган ҳамда ёт бўлган ғоялар таъсирига тушиб адашган шахсларнинг ижтимоийлашуви, шу жумладан уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали ушбу тоифадаги фуқаролар томонидан қайта жиноят содир этилишига йўл қўймаслик;- аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, фуқаро мухофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлашда аҳолининг кўникмаларини шакллантириш ва доимий такомиллаштириб бориш;- вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, терроризм, экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоялашга йўналтирилган ишларни амалга ошириш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;- жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технология ва тизимларини кенг жорий қилиш;- жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинадиган ваколатли давлат органлари куч ва воситаларининг доимий тайёргарлигини таъминлаш, тезкорлигини ошириш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг шахсий таркибини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоялаш даражасини ошириш.Фармон билан қуйидаги 5 та иловалар билан тасдиқланди:- Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси (1-илова – 5 боб, 24 банддан иборат);- 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси (2-илова – 8 боб, 104 банддан иборат);- 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” (3-илова – 6 қисм, 30 банддан иборат);- ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар (4-илова, 22 банддан иборат);- Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (5-илова, 17 банддан иборат);

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Концепцияси (1-илова – 5 боб, 24 банддан иборат)
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси миллий хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини белгиловчи муҳим ҳужжат.
Жамоат хавфсизлиги – жамиятнинг қонунга хилоф тажовузлар, ижтимоий ва миллатлараро низолар, фавқулодда вазиятлар ва боқша таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у жамиятнинг барқарор ривожланишига хизмат қилади ва инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш – давлат томонидан жамиятни таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун белгиланадиган ҳамда доимий равишда такомиллаштириб бориладиган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит тизим.
Жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий тамойиллари:
қонунийлик;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш ҳамда улани ҳурмат қилиш;
очиқлик ва шаффофлик;
жамоат хавфсизлигига тажовуз қилувчи таҳдидларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларининг устуворлиги;
жамоат хавфсизлигини таъминлашда барча ваколатли тузилмаларнинг ҳаракатлари изчиллиги ва бирдамлиги.
Жамоат хавфсизилигини таъминлаш тизими жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлардан иборат.
Жамоат хавфсизлигини таъминловчи субъектлар:
1) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди ва бу соҳада асосий 5 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
2) Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоат жойларида, шу жумладан йўлларда, транспорт ва туризм инфратузилмаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган барча куч ва воситалар фаолиятини мувофиқлаштиради, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга чек қўйиш бўйича тадбирлар юзасидан умумий бошқарув тизимини таъминлайди ва бу соҳада асосий 5 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
3) Миллий Гвардия давлат объектлари, ўта муҳим, тоифаланган объектлар ҳамда бошқа объектлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади ва бу соҳада асосий 8 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
4) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини мухофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва бу соҳада асосий 6 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
5) Ўзбекистон Республикаси ДХХ террорчиликка қарши операция ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган куч ва воситалар фаолиятини мувофиқлаштиради ва бу соҳада асосий
7 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
6) Бош прокуратура жамоат хавфсизлигини таъминлашга ваколатли давлат органларининг жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолитини мувофиқлаштиради ва бу соҳада асосий 6 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
7) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида асосий 6 та йўналишдаги вазифаларни амалга оширади.
8) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида асосий 3 та йўналишдаги вазифаларни амалга оширади.
9) Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлашга доир давлат органлари ва ташкилотларининг фаолитини мувофиқлаштиради ва бу соҳада асосий 5 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
10) Маҳаллий давлат ҳокимияти органлар жамоат хавфсизлигини бевосита таъминловчи субъектларни моддий-техник таъминлаш, уларнинг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, бу соҳада асосий 5 та йўналишдаги вазифалар белгилаб берилган.
Фармонда белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш жамоат хавфсизлигини таъминловчи давлат органларининг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилди.

Бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектларга киради.

2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш Стратегияси (2-илова – 8 боб, 104 банддан иборат).
Стратегиянинг мақсади мамлакатда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий, услубиц, илмий, ташкилий чораларни ишлаб чиқиш ва самарали амалга оширишдан иборат бўлиб, стратегиянинг мақсади қуйидаги соҳаларни такомиллаштиришга қаратилган:

  • жамоат тартибини сақлаш;
  • ҳуқубузарликларни олдини олиш;
  • йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш;
  • соҳани рақамлаштириш;
  • соғлиқни сақлаш;
  • маҳаллабай ишлаш тизими.
    Стратегия 6 та истиқболли йўналиш бўйича 96 та соҳавий тадбирлардан иборат бўлиб, истиқболли йўналишлар қуйидагилар:
  • жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг услубий асосларини ривожлантириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асосларини ривожлантириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини ривожлантириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини рақамлаштириш;
    Ички ишлар вазири стратегияда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш учун шахсан масъул ҳисобланади.
    Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти стратегияда белгиланган вазифаларнинг сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва бошқа мутасадди идоралар билан биргаликда ҳар йили қўшма дастур ва “Йўл харита”ларини ишлаб чиқади.
    Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар) “Ҳудуд методикаси”ни ишлаб чиқиб, амалиётга татбиқ этилади.
    Алкоголли ичимлик ружу қўйган, гиёҳванд, захарванд, тажовузкор руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур, экстермистик ва ёт ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ишлаш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича намунавий методикани, профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш бўйича “Ҳаракатлар протоколи”ни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
    ИИВ ва Миллий гвардия таълим муассасаларига “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш” ихтисослиги киритилиб, “Жамоат хавфсизлиги асослари” фанини жорий этиш ва “Жамоат хавфсизлиги асослари” дарслигини тайёрлаш белгиланди.
    Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг асил омилларини “илмий диагноз” асосида аниқлаб, “илмий диагноз хулосаси” билан “E-jamoat xavfsizligi” ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартиби жорий қилинади.
    Йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам қасддан бузувчиларга транспортни бошқариш ҳуқуқидан узоқ муддатга маҳрум қилишга оид жиноий жавобгарлик киритилади.
    Ҳар 5 та маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳа асосида ташкил этилиб, ИИОлари, бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида биргаликда ишлаш меҳанизмлари белгиланади.
    “Жиноят ўчоқлари” бўлган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз фаолияти йўлга қўйилади.
    Миллий гвардия ва ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлашга масъул бўлинмаларнинг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколати кенгайтирилади.
    Ҳудудий ички ишлар органларининг маъмурий биноларини қўриқлашни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан шартнома асосида амалга оширилиши тизими жорий этилади.
    Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси турлари сифатида “Ижтимоий профилактика”, “Пробацион профилактика”, “тергов профилактикаси”, “суд профилактикаси” жорий этилади.
    Мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш, нотинчи оилалар ҳамда оилавий зўравонлик қурбонлари билан ижтимойи профилактика тадбирлари янги – “Хавфсиз хонадон” ва “Хавфсиз ҳовли” тизими асосида амалга оширилади.

“Жамоат хавфсизлиги фидоийси” идоралараро кўкрак нишони таъсис этилади.Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахслар билан якка тартибда суҳбатларни махсус “суҳбат хонаси” да ўтказиш тартиби жорий қилинади.Жамоат хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари хизмат фаолиятида скутер воситасидан фойдаланиш амалиёти синовдан ўтказилади.ИИОлари хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузурида ёшлар орасидан “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари ташкил қилиниб, ОТМларга киришда имтиёзлар берилади.2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”(3-илова – 6 қисм, 30 банддан иборат)2022 йил январь ойида Миллий гвардия жамоат тартибини сақлашга масъул бўлинмаларнинг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатини белгилаш бўйича қонун лойиҳасини киритиш(Миллий гвардия, Адлия ва Олий суд).2022 йил январь ойида қурол айланмаси устидан назоратни кучайтириш мақсадида қуролга эгалик қилишнинг энг кам ёшини ошириш, қурол эгалари ва яқин қариндошларининг тиббий чекловлар бўйича даврий текшириш тартиби ва бошқаларни белгиловчи Қонун лойиҳасини киритиш;(ИИВ, МГ, ССВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил январь ойида Пробация фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Қонун лойиҳасини киритиш;(ИИВ, Бош прокуратура, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил январь ойида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича Қонун лойиҳасини киритиш;(ИИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил февраль ойида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган куч ва воситаларнинг марказлашган бошқарув тартибини жорий этиш бўича Қўшма қарор лойиҳасини киритиш; (ИИВ, МГ, ФВВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил май ойида жамоат хавфсизлигини таъминлашда овчилик жамияти ролини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш; (ИИВ, МГ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил май ойида “йўлда безорилик” учун маъмурий жавобгарликни белгиловчи Қонун лойиҳасини киритиш;(ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд)2022 йил март ойида маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига Ҳукумат қарори лойиҳасини киритиш;(ИИВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил февраль ойида Гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш вақтида шахсий таркиб томонидан фойдаланиладиган махсус техник воситаларни, шунингдек тезкор ахборот алмашиш, қуйи тизимдаги бўлинмаларни оқилона бошқариш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш механизимларини такомиллаштириш бўйича Қўшма қарор лойиҳасини киритиш; (ИИВ, МГ, ФВВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил апрель ойида Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, Гуруҳий қонунбузарликлар ва оммавий тартибсизликларни бартараф этиш бўйича 14 та “Ҳудуд методикаси”ни ишлаб чиқиш бўйича Қўшма қарор лойиҳасини киритиш; (ИИВ, МГ, ФВВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар)2022 йил январь ойида ИИО профилактика ва пробация ва йўл патрул хизмати фаолиятини баҳолаш тартибига самарадорлик индикаторларини ўз ичига олувчи рейтинг тизимини жорий этиш бўйича идоравий норматив хужжат лойиҳасини киритиш; (ИИВ) 2022 йил сентябрь ойида “Жамоат хавфсизлиги фидойиси” идоралараро кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича Вазирлар маҳкамасининг қарор лойиҳасини киритиш; (ИИВ, МГ, ФВВ, манфаатдор вазирлик ва идоралар) Мазкур “йўл харита” билан 5 та Қонун, 6 та Қўшма қарор, 2 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 9 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 3 та идоравий норматив ҳужжат, 4 та ташкилий тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.Шу ўринда, Вилоят ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида қисқача тўхталиб ўтсак.2021 йил 12 ойи мобайнида вилоятда жами 5 267 та жиноятлар қайд этилиб, ўтган йилга нисбатан 1 697 тага (3 570/5 267) ёки 47,54 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 3 615 та содир этилиб 1 249 тага (2 366/3 615) ёки 52,79 фоизга кўпайишига йўл қўйилди.Жами 5 267(3 570) та жиноятларнинг:– 3 615 (2 366) таси жиноят қидирув соҳаси, – 829 (560) таси иқтисодиёт соҳаси,– 823 (644) таси бошқа хизмат соҳасидаги жиноятлардир.Рўйхатга олинган жами 5 267 та жиноятларнинг– 3 926 таси (74,5%) ҳисобот йилида, (жорий йилда)– 1 341 таси (25,4%) аввалги йилларда содир этилган бўлиб, мазкур жиноятларнинг – 3 757 таси (71,3 %) олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг содир этилишига йўл қўйилган бўлса,– 1 510 таси (28,6 %) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси билан аниқланган жиноятларни ташкил этади.Умумий соҳада содир этилган 5 267 та жиноятларнинг 4 851 таси ёки 91.93 фоизи, жиноят қидирув соҳасида содир этилган 3 250 таси ёки 89,89 фоизи фош этилди.Ички ишлар органлари ташаббуси билан жиноятларнинг аниқланиш 50 тага (582/632) яхшиланди.Жиноят турларидан: 76 та (104) гиёҳвандлик воситаларини сақлаш ёки ўтказиш, 105 та (96) тақиқланган экинларни етиштириш, 5 та (5) гиёҳванд воситалари ёки психотроп моддаларини истеъмол қилишга жалб этиш, 29 та (12) фоҳишахона сақлаш, 87 та (43) ноқонуний қурол аниқлаш, 2 та (4) қиморхона ташкил этиш, 12 та (9) одамларни ёллаш, 20 та (20) маъмурий назорат қоидаларини бузиш, 28 та (60) пора бериш, 21 та (12) вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга жалб қилиш, 109 та (86) ҳужжатларни қалбакилаштириш ва фойдаланиш, 13 та (10) ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш, 7 та (2) қалбаки пул ясаш, 0 та (3) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда 49 та (65) бошқа турдаги жиноятлар аниқланган.Вилоятдаги 544 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 242 та МФЙ яшил (44,5%), содир этилмаган бўлса, 302 та МФЙ сариқ (55,5%), камайган ва барқарор ҳолда сақланишига эришилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигида Жамоат хавфсизлиги департаменти ташкил этилиб, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Пост-патрул ва жамоат тартибини сақлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва Пробация хизматлари Департаментнинг бевосита бўйсинувига ўтказилди.Ички ишлар органларида амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, фуқаролар осойишталигини ишончли таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.“Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.(30.11.2021 й. ПҚ-23-сон).Ички ишлар органлари учун мутахассислар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш, ички ишлар органларида олий юридик маълумотга эга кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондириш, шунингдек, Янги Ўзбекистон шароитида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб ички ишлар органларида уч йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторларини Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат олий таълим муассасаларига (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно) (кейинги ўринларда — олий таълим муассасалари) кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби жорий этилади.2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:профилактика (катта) инспекторларига юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига ўқишга тавсияномалар бериш учун ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи раҳбарлигида комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади;комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда ўқишга номзод профилактика (катта) инспекторларининг билим даражаларини аниқлаш учун тест имтиҳонлари ўтказилади;комиссия раиси тест имтиҳонлари натижалари ҳамда комиссия хулосаси асосида ички ишлар вазирига тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхатини тақдим этади;тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторлари рўйхати ички ишлар вазири томонидан ҳар йили июнь ойида тест имтиҳонлари натижалари ва комиссия хулосаси билан биргаликда, тавсия этилаётган олий таълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тақдим этилади;тавсияномалар олий таълим муассасалари ўртасида тенг тақсимланади;Давлат комиссияси томонидан тавсиянома берилган профилактика (катта) инспекторларини сиртқи ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли қарор қабул қилинади;ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан Ички ишлар вазирлиги орқали тўлаб берилади;тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади;ички ишлар вазирига олий юридик маълумотга эга профилактика (катта) инспекторларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат комиссиясига тавсияномалар сонини кўпайтириш бўйича таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button