Buxoro

БУХОРО ВИЛОЯТИ ЖОНДОР ТУМАНИДАГИ “ЕВРОСНАР” МЧЖ КОРХОНА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИНГ

      “Евроснар” масъулияти чекланган жамияти   2003 йил 2 октябрда  қўшма корхона сифатида ташкил этилган бўлиб, 2010 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилган. 

  Асосий фаолият  тури ўсимлик ёғи ва чорва моллари учун шрот ва шелуха махсулоти  ишлаб чиқаришга   ихтисослашган. Суткасига  ўртача 200-250 тонна техник чигит хом-ашёсини қайта ишлайди. Корхонанинг умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этиб, йилига 55,7 минг тонна чигитни қайта ишлаш йиллик қувватига эга.  Жамиятда  бугунги кунда                       202 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Шундан  олий маълумотлилар 36 нафар, ўрта-махсус маълумотлилар 74, ўрта маълумотлилар 92 нафарни ташкил этади. Ходимлар умумий сонининг деярли 40 фоизини ёшлар 30 фоизини аёллар ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёни сутка давомида узлуксиз бўлиб, иш хар бири 12 соатдан иборат 2 смена асосида ташкил этилган. Ишчи-ходимларга ишлаб чиқариш мавсуми давомида бепул қатиқ бериб борилади. Шунингдек махсус кийим билан таъминланган.  Хар йили иш берувчи томонидан чуқурлаштирилган бепул  тиббий кўрик ташкил этилади. 
    Корхонага 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида туманда истиқомат қилиувчи “Ёшлар дафтарига ” “Темир дафтарга” киритилган    50 нафардан  ходим ишга қабул қилинди. Ишчи ходимларга доимий равишда байрамларда байрам совғаси сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинмоқда.  Ишчи-ходимларнинг ўртача  иш ҳақи   1400 000  (бир миллион тўрт юз минг) сўмни ташкил этади. 
    Корхона қуйидаги цех ва бўлимлардан иборат.  Асосий ишлаб чиқариш цехи, Чигит хўжалиги, Иссикхона хўжалиги,  Рафинация цехи, Дезодорация цехи, Қозонхона цехи, Таъмирлаш-механика цехи, Экстракция цехи,  Электр цехи, Ёғни қадоқлаш цехи, Қўриқлаш, Автотранспорт ва Марказий лаборатория бўлимларидир.    
      Корхонада  ишлаб чиқариш қувватларини ошириш махсулот сифатини янада яхшилаш, рақобатбардош махсулот ишлаб чиқариш, модернизация ва реконструкция қилиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мазкур чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.  Жорий йилда корхона ходимларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни соғломлаштириш мақсадида спорт майдончаси қуриб фойдаланишга топшириш режалаштирилган. 
         Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати Ўзбекистон  Либерал-демокартик партиясининг бошланғич ташкилоти хам тузилган бўлиб бугунги кунда 35 нафар ходим мазкур партия аъзоси хисобланади.   

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button