Jinoyat

Бухоро вилоятида кредит чиқаришга ёрдам бермоқчи бўлган фирибгар олган пулларни қайтариб берди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сектори етакчи мутахассиси О.Д. хизмат мавқеидан фойдаланиб, “M.I.” МЧЖ раҳбари М.га банк муассасасидан 400 минг АҚШ доллари кредит олиб беришда амалий ёрдам бериш эвазига фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 3 000 АҚШ долларини қайтарганлиги ҳолати процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button