Buxoro

Бухорода бир кунда қидирувда бўлган 12 та автомашина топилди

Мажбурий ижро бюроси Ромитан тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 10.06.2021 йилдаги “Сарбон Барака” масъулияти чекланган жамиятидан 25,6 млн. сўм давлат божини солидар тартибда ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. Мазкур ижро ҳужжати ижроси юзасидан қарздор қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, тўламасдан келган. Давлат ижрочиси томонидан жамиятга тегишли “Cobalt” русумли автомашина мавжудлиги аниқланиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинди. Қидирув тадбирлари натижасида “Cobalt” автомашинаси топилиб, хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди. Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 17.07.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан С.Муродов ва бошқалардан 300,1 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли “Captiva” русумли;Жондор тумани бўлими иш юритувида бўлган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 20.05.2021 йилдаги “Нефтгаз” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 95,8 млн. сўм ундириш тўғрисида ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли “Malibu” русумли;Когон тумани бўлими иш юритувида бўлган Пешкў туманлараро иқтисодий судининг 12.07.2021 йилдаги қарздор “К.К.К” масъулияти чекланган жамиятидан 6,3 млн. сўм давлат божи ундириш ижро ҳужжати юзасидан “HOWO” русумли юк автомашинаси;Пешкў туманлараро иқтисодий судининг 10.05.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “К.Г.Г” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Hamkorbank” АТБ Бухоро филиали фойдасига 307,0 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “LW300KN” юк автомашинаси” Нотариуснинг 09.08.2021 йилдаги қарздор Ҳ.Достоновдан ундирувчи микрокредит ташкилоти фойдасига 17,4 млн. сўм кредит қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “Nexia” русумли;Нотариуснинг 09.08.2021 йилдаги қарздор Ш.Абдуллаевдан ундирувчи микрокредит ташкилоти фойдасига 65,1 млн. сўм кредит қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “Malibu” русумли;Нотариуснинг 14.08.2021 йилдаги қарздор И.Сафоева ва Ф.Фаёзовдан ундирувчи микрокредит ташкилоти фойдасига 30,5 млн. сўм кредит қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “Nexia” русумли; Нотариуснинг 14.08.2021 йилдаги қарздор А.Муродовдан ундирувчи микрокредит ташкилоти фойдасига 26,5 млн. сўм кредит қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “Lacetti” русумли;Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 06.01.2021 йилдаги қарздор “Транс” хусусий корхонасидан 3,0 млн. сўм солиқ қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли “HOWO” русумли юк автомашинаси, 12.07.2021 йилдаги “Муштарий” МЧЖдан 6,0 млн. сўм солиқ қарзини ундириш ижро ҳужжати юзасидан “Lacetti” русумли;Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 07.03.2021 йилдаги қарздор М.Қ.дан 1 млн. 115 минг сўм жаримани ундириш ижро ҳужжати юзасидан қарздорга тегишли “Nexia 3” русумли автомашиналар қидирувлар натижасида топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.Ҳозирда автомашиналар баҳоланиб, “E-ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилмоқда. Эндиликда сотувдан тушган пуллар қарздорликларни қоплашга қаратилади.Мазкур йўналишдаги ишлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда. МИБ Бухоро вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button