JinoyatKorrupsiya

Булунғур туманида тадбиркордан 5 млн сўм ундирмоқчи бўлган электромонтёр ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Булунғур” участка электромонтёри Б.М., ЯТТ “Д.Н.”га тегишли савдо дўконида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномага асосан 22 млн сўм зарар ҳисобланиши ва компьютер базасига киритилишини олдини олиш ва қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали 3 млн зарарни компьютер базасига киритиб бериш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button