Jinoyat

Чиноз туманида гиёҳванд воситалар етиштирувчи «махсус лаборатория» фаолиятига чек қўйилди

16 сентябрь куни «Бунёдкор» МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган Т.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Текширув давомида хонадоннинг 4 кв М ўлчамли хонаси (вентилятор, ёруғлик ва иссиқлик берувчи лампочка ва бошқалар билан) махсус жиҳозланганлиги ва у ерда 20 дона елим гул туваклар ичига тупроқ ўғит аралаш солинган ҳолда гиёҳвандлик воситаси етиштираётганлиги аниқланади.
Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизага кўра, фуқаро хонадонинг олинган ўсимликлар таркибида фаол гиёҳванд моддалар мавжуд бўлган – жами 791 гр каннабис, 735 гр марихуана эканлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ТБ томонидан фуқаро Т.Ш. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси, 1-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button