Bo'limsiz

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУННИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонун 31 моддадан иборат бўлиб, Қонунга мувофиқ, давлат божи ундириш обьектлари, миқдори ва ундириш тартиблари аниқ қилиб берилди.
Хусусан, давлат божи ундириш обьектлари сифатида 14 та обьектлар кўрсатилган бўлиб, фуқаролик судларига бериладиган даъво аризалар ва алоҳида тартибда берилган аризалардан, суд қарорларига нисбатан берилган апелляция, кассация ва назорат тартибидаги шикоятлардан, ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини бекор қилиш ва мажбурий ижрога қаратиш ҳақидаги аризалардан ҳамда бошқа аризалардан Қонунда белгиланган ставкаларда давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Қонуннинг 8-моддасида 40 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқаролик судларига мурожаатларидан давлат божи тўловидан озод этиш назарда тутилган бўлиб, ушбу модда биринчи қисмининг 8-10, 14, 32-36-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Улар хусусан, юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан;
тадбиркорлик субъектлари – давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда;
истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларидаги даъволар бўйича;
мулкдорлар — тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан;
якка тартибдаги қурувчи билан шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши чоғида зиммасига буюртмачи вазифасини бажариш қонун ҳужжатларига мувофиқ юклатилган юридик шахс — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги уй-жой қурувчилар билан низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича;
чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан;
тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда;
Фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво ариза билан мурожаат қилишда, айниқса мулкий ҳамда пул ундиришга доир талаблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг [ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.01.00 Умумий қоидалар. Давлат божи тўловчилар ва ундириладиган объектлар][ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]129-моддасида назарда тутилганидек, талаблар бўйича давлат божи даъвонинг баҳосидан келиб чиқиб белгиланади.
Хусусан, умумий асосларда даъвонинг баҳоси даъвогар томонидан кўрсатилади. Даъвогар кўрсатган баҳо талаб қилинаётган мол-мулкнинг ҳақиқий қийматига мувофиқ эмаслиги яққол бўлса, даъвонинг баҳосини судья белгилайди. Даъво тақдим этилган вақтда унинг баҳосини белгилаш қийин бўлса, давлат божининг миқдорини судья дастлабки тарзда белгилайди ва кейинчалик ишни ҳал қилиш чоғида суд белгилаган даъво баҳосига мувофиқ, давлат божининг тўланмаган қисми ундирилади ёки ортиқча олинган қисми қайтарилади.
Шунингдек, суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Бундан ташқари суд қарорларига нисбатан бериладиган апелляция, кассация тартибида берилган шикоятлардан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Олий суд Пленумининг “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорига кўра, давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.
Давлат божини қайтариш – Бож қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.
Бож судьянинг ажрими асосида, агар бож бюджетга ўтказилган кундан бошлаб бир йиллик муддат ўтмаган бўлса, молия органлари томонидан қайтарилади.
Агар даъвогар божни тўлаб, судга ариза билан мурожаат қилмаган бўлса, суднинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси божни қайтариб бериш учун асос бўлади.
Давлат божи тўғрисидаги қонун талабларини бажармаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонунга мувофиқ, давлат божи тушумларини ҳисобга олиш давлат божини ундирадиган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Давлат божи тушумлари бўйича ҳисобот давлат божини ундирувчи давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўзи жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Хулоса ўрнида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланганидек, қонун ижросини тўғри амалга ошириш жисмоний ва юридик шахсларнинг судга бўлган ишончи ошишига, шунингдек судларга асоссиз мурожаатлар қилиниши олди олинишига хизмат қилади.

Озод Новрузов, Бухоро вилоят суди судьяси

Ўткир Разиков, фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди раиси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button