Buxoro

ДЕПУТАТЛАР ПЕШКУ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ВА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИШДИ

O’zLiDeP вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари депутати Ҳалимжон Сафаров халқ дарди билан яшаётган жонкуяр халқ депутатларидан ҳисобланади. У ўз зиммасидаги масъулиятли вазифаларни сидқидилдан адо этиб келмоқда. Хусусан, депутат жойлардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд кишилар, кексалар ва ногиронлиги бўлган аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларини бартараф этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.  


Депутат Ҳ.Сафаров ташаббуси O’zLiDeP вилоят Кенгаши бўлими мудири Р.Салихова саъй-ҳаракати,  “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Халқ депутатлари Пешку тумани  Кенгаши котибияти билан ҳамкорликда “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” ҳамда “Соғлом оила-мустаҳкам оила” партиявий лойиҳалари ижросини таъминлаш мақсадида Пешку тумани Афшона қишлоғидаги 31- оилавий поликлиникада тиббий кўрик ўтказилди. Унда 51 нафар пешкулик беморларга тажрибали мутахассислар томонидан ташхислар қўйилиб, маслаҳатлар берилди, уларга 8 турдаги 33 миллион сўмлик  бепул дори-дармонлар ҳам тарқатилди. 


Тадбирнинг иккинчи қисмида O’zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутати Ҳалимжон Сафаров ўнга яқин бепул даволанишга муҳтож аҳоли қатлами учун сайёр қабул ташкил қилди. Унда сурункали, оғир касалларга чалинган, бироқ, тузалиш учун етарли маблағи йўқ фуқароларнинг нафақат бепул дори-дармонларга муҳтожлиги, шу билан бирга бошқа муаммолари ҳам тингланди. 

Поликлиника бош врачи Бобур Ҳасанов томонидан беморларни тезда касалхонага ётқизиш ва бепул дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди. Ана шундай кўплаб оғир касалга чалинган фуқаролар бепул даволаниши учун барча чоралар кўрилди. Шунингдек, уларни даволовчи врачлар ҳам аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Кўплаб бемор фуқаролар депутатлар ва шифокорларни дуо қилиб, чуқур миннатдорчилик билдирдилар. 

https://t.me/peshkuhokimiyat

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button