Bo'limsiz

Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходимлари Бухорода.

Жорий йилнинг 07 сентябрь куни Бухоро шаҳрида Республика Тарғибот гуруҳи аъзоларидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Арипова, Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси масъул ходими Ҳ.Тўйчиева, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси масъул ходими М.Абдуллаева, вилоят Тарғибот гуруҳи раҳбари
А.Ҳусейнова, вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси, вилоят бош отинойиси Г.Юнусовалар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Бухоро шахар тарғибот гуруҳи раҳбари ва бош отинойилари, Бухоро шаҳридаги халқ орасида обрў-эътиборга эга бўлган аёллар-11 нафар, тарғибот гуруҳ аъзолари, шунингдек 11 нафар Бухоро шаҳрининг расмий отинойиларидан 10 нафар қатнашдилар.
Республика ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни тартибга солиш, уларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан асраш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар билан таништириб бориш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини, маслаҳатларини билдириб, тегишли тавсиялар берилди.
Дастлаб, ишчи гурух томонидан Бухоро шаҳрида жойлашган “Абу Хафси Кабир” жоме масжидида Бухоро шахридаги 10 нафар отинойилар билан суҳбат ўтказилди. Шу билан бирга, ушбу масжидда ташкил этилган “Маънавий маърифий ва диний масалалар бўйича маслахат маркази”нинг фаолияти ва бугунги кунда ушбу марказда отинойилар томонидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди ва уларга тегишли маслахатлар йўналишлар берилди.
Шу билан бирга, Бухоро шахрида жойлашган “Жуйбори Калон” аёл-қизлар ўрта-махсус билим юртига ташриф буюриб, у ердаги 20 нафар талаба қизлар ва 8 нафар муаллималар билан суҳбат ўтказилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button