MurojaatProkuraturaVideo

ЭЛЕКТРҚИШЛОҚҚУРУЛИШ АЖ РАХБАРЛАРИГА ЧОРА КЎРАДИГАН ТАШКИЛОТ БОРМИ? БУЛАР КИМНИНГ ХИМОЯСИДА?


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга, 

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилло Йўлдошевга 

Президент админстратцияси Сардор Умурзоқовга

Ўзбекистон Республикаси  Энергетика  вазири Жўрабек Мирзомахмудовга

Ўзбекистон  Республикаси   Давлат активларининг бошқариш агентлик раиси Ортиқов Акмалжон Жўрахоновичга

Ўзбекистон Республикаси Электр  қишлоқ қурилиш кузатув кенгаши раиси  Ғоипов Лазиз Ахматовичга 

Электрқишлоққурулиш АЖ кузатув кенгашига                                                                                 

    Бизлар ким, куйида имзо чекувчилар, “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг акциядорлари ва ишчилари Сизлардан 01.01.2021 йилдан 30.06.2022 йилгача булган даври буйича “ЭКК” АЖ нинг техник-иктисодий курсатгичларининг ёмонлашув сабабларини аниклаб беришингизни сураймиз, яъни Э.Зуленов, М.Мустафаев ва А.Бойдадаевлардан иборат ижроия органининг 1,5 йиллик иш фаолиятлари буйича.

    Маълумки бугунги кунга кадар улар томонидан Узбекистон Республикасининг энергетика объектларининг курилишлари буйича бирор-бир тендер танлови ютиб олинмаган. Курилиш-монтаж ишлар хажмининг етарли даражада булмаганлиги натижасида куп йиллик тажрибаларга эга булган юкори малакали кадрлар ишдан кетишмокда ёки бошка ташкилотларга утишмокда.

    Жамиятимиз ишчиларининг колган кисми эса иш хаклари сакланмаган таътилларга чикишга мажбур булишмокда. Бу эса Узбекистон Республикасининг ижтимоий ва мехнат конунчиликларини купол равишда бузилишига сабаб булмокда, чунки жамиятимиз ишчиларининг аксариятига корхоналари ишламаган даврларда хаттоки белгиланган энг кам ойлик иш хаклари хам туланмай келинмокда. Шу ахволда ишчиларимизнинг оилалари кандай килиб яшашлари керак?

    Республикамиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев давлатимиз микёсида камбагалчиликни кескин камайтириш юзасидан барча харакатларни курган бир вактда, “ЭКК” АЖ нинг рахбарлари аксига олиб, жамиятимиз ишчиларидан камбагалларни вужудга келтиришга шароит яратишмокда.

    “Электркишлоккурилиш” АЖ нинг рахбарлари (Зуленов Э., Мустафаев М. ва Бойдадаев А.) ларнинг паст даражадаги рахбарлик кобилиятлари 2021 йил I-чорагининг саълбий натижалари буйича ойдин курилган булсада, бирок бугунги кунга кадар ушбу натижалар буйича Кузатув Кенгаши томонидан хеч кандай муносабат билдирилмаган. Вахоланки, унумдор ишлаётган акционерлик жамиятимизни 1,5 йил мобайнида банкротлик холатига олиб келишган жамият рахбарларининг бугунги кунга кадар эгаллаб турган лавозимларида ишлаб туришлари адолат ва максадга мувофикмикан ?

    Акционерлик жамиятимизни обруйли ва тизимли янги рахбарлар бошкаришлари лозим ! Янги рахбарлар жамиятимиз ишчи-ходимларини бирлаштиришлари, мавжуд келишмовчилик ва низоларни адолатли хал этишлари лозим. Эътироз билдираётган ишчи-ходимларга нисбатан тахдид утказиш, хаттоки ишларидан бушатиш чоралари билан куркитишларга бархам бериш лозим! Жамият рахбарларининг адолатсизлиги ва паст касбий махоратлари жамиятимиз ишчи-ходимларининг уринли эътироз ва норозиликларига бора-бора олиб келмокда. Маълумки, паст даражадаги ахлокий-психологик иклимига эга булган жамият хеч качон хеч кандай ютук ва ижобий натижаларга эришаолмайди.

    Жамиятимизни банкротлик ахволига олиб келишган (04.08.2022 йил кунги 4-сонли йигилиш баёни) хамда бугунги кунга кадар 2020 йил учун дивидендларни акциядорларга тулашни асоссиз чузиб келаётган “ЭКК” АЖ нинг рахбарлари Зуленов Э., Мустафаев М. ва Бойдадаев А. лар ахлокий ва конуний жихатдан жамиятга рахбарлик килишлари тугримикан ?

Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида” ги Конунига мувофик 01.07.2022 йил кунига кадар, 2021 йилнинг натижалари юзасидан “Электркишлоккурилиш” АЖ акциядорларининг умумий йигилиши утказилиши лозим эди, лекин жамиятимизнинг бошкаруви ва Кузатув Кенгашлари томонидан хеч кандай асос ва тушунтиришларсиз акциядорларнинг умумий йигилиши утказилмай колди ва шунинг билан юкорида кайд этилган Узбекистон Республикасининг Конун талабларини купол бузилишига йул куйилган.

    “Электркишлоккурилиш” АЖ акциядорлари умумий йигилишининг тегишли Карорларисиз Узбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида” ги Конунига мувофик 01.07.2022 йил кунидан бошлаб, “ЭКК” АЖ бошкаруви ва Кузатув Кенгашининг иш фаолиятлари конунга зид равишда амалга оширилмокда.

    Юкорида кайд этилган масалалар буйича акциядорлар ва мехнат жамоасига тегишли тушунтиришлар беришингизни жамиятимиз бошкаруви ва Кузатув Кенгашларининг иш фаолиятларини конунга доир мувофиклаштиришингизни хамда жамиятимизнинг иш фаолиятини согломлаштиришингизни катъий сураймиз.

   

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button