BuxoroJinoyat

Эллик яшар фуқаро қари онасини бўғиб ўлдириб қўйди.

8 феврал куни Когон шаҳар «Бухоройи Шариф» маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ч.Ў. ўз уйида 1949 йилда туғилган онаси Н.О.ни оилавий келишмовчилик сабаб қўллари билан бўғиб ўлдирган.Мазкур маълумот ИИБ хабарида эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Ч.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.10 феврал куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев бошчилигида, Солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматханов ҳамда Когон шаҳар 4 та сектор раҳбарлари, жиноят содир бўлган «Бухоройи Шариф» маҳалласига бириктирилган тааллуқли идоралар вакиллари, маҳалла раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар билан ишлаб бўйича етакчиси, маҳалла ҳудудидаги кўча вакиллари, фаоллар ва кенг жамоатчилик иштирокида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, профилактик тадбирлар жойига чиқиб ўрганилди ва жиноят муҳокамаси ўтказилди.Жиноятни муҳокама қилиш жараёнида ушбу маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳудудда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширган профилактик тадбирлари ва уларнинг натижалари юзасидан ҳисоботлари тингланиб, масъуллар мазкур жиноят сабаблари ва унинг келиб чиқишига омил бўлган шарт-шароитлар юзасидан тушунтиришлар бердилар, дейилади хабарда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button