Bo'limsiz

Президент Самарқандда бир қатор мансабдорларни ишдан олди

Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминалида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Ўта танқидий руҳда ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари вилоятдаги секторлар ва тегишли мутасаддилар жуда суст ишлаётганини кўрсатиб ўтди

Йиғилиш давомида бир қатор мансабдор шахслар ишдан олинди. Фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун:

– Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлонов;
– Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров;
– Марказий банкнинг вилоят бошқармаси раҳбари О.Тўхтаев,
– Оқдарё тумани прокурори Д.Кубаев;
– Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари Ж.Қодиров, Ф.Гафаров ва Д.Ибрагимов;
– Ургут ва Пайариқ туманлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари А.Алмазов ва М.Эргашев;
– вилоят электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ғ.Маматқулов ишдан олинди.

Уларнинг баъзиларига нисбатан тўпланган, шу жумладан коррупция ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида жиноий иш очиш масаласи ўрганиб чиқилади.

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ

САМАРҚАНД

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button