BuxoroMIB

Энди қарзни аэропортнинг ўзида тўлаш ва тақиқни ечиш мумкин: МИБ хорижга чиқувчи фуқаролар учун интерфаол шохобча хизматини йўлга қўйди

​Тошкент халқаро аэропортида – фуқароларимизда қарздорлик сабабли юзага келган тақиқлар масаласига аниқлик киритиш ва уларни ечиш, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали қарздорликларни бартараф этиш мумкин бўлди.Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг махсус интерфаол хизматлар шохобчаси ташкил қилинди.

Ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти бу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин. 

Ушбу шохобчада хизмат кўрсатаётган ходимлар орқали қарздорлик туфайли тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олиш ва қарздорликни шу заҳоти бу сайтда электрон тўлов тизимлари орқали амалга ҳам ошириш мумкин. ​Шохобчага инфокиоска ҳам ўрнатилмоқда, бу эса фуқароларнинг нақд пулда ҳам тўловни амалга ошириш имконини яратади.

Эндигина фаолиятини бошлаган шохобчага бир кунда 50 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари бўйича тақиқ масалаларига аниқлик киритилмоқда. Ўз вақтида тўланмай қолган қарздорликлар эвазига 30 млн. сўмдан ортиқ маблағлар электрон тарзда қабул қилинди.

Шунингдек, бошқа аэропортларда ҳам фуқароларда тақиқлар масаласида муаммолар юзага келганида, марказлашган тартибда масалани ўрганиш ва ҳал этиш учун махсус телефон рақами (95-411-07-17) жорий қилинган. 

Фуқаролар бу рақам орқали ёки аэропорт масъул ходимлари орқали Тошкент халқаро аэропортидаги интерактив шохобча билан боғланишлари ва муаммоларини ҳал қилишлари мумкин.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button