BuxoroMurojaatProkuratura

ФУҚАРО НЕГА АЛДАНДИ?

Хурматли Президент Шавкат Мирзиёевга

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилло Йўлдошевга

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга

        ВИДЕО МУРОЖААТ

Мен Неъматов Дилшодбек Садриддинович отам Рахматов Садриддин Навои вилояти Нурота тумани Алишер Навои МФЙ 35 уйда яшаймиз . Отам билан биргаликда мехнат қилиб яхши ниятлар билан машина олмоқчи бўлган эдик.Бухоро вилоятида қариндошларим кўплиги сабабли Бухоро вилоятига келиб кетамиз.Отам билан биргаликда 2022 йил 9 сентябрь куни  Бухоро шахри вогзал томонидаюсел офеснинг ён томонида жойлашган “ MEGAAVTO LIZING ” га кириб у ердаги машиналар нархи билан танишдик .Юрист шартнома билан таништирди ва улар бизларга COBALT авто  машинани 25 кунга чиқарибберамиз ва 5 йиллик 9%  деб айтиб бизларни ишонтириб шартнома тузишди.Шунда отам “ДАВР” банкига шу авто компания ходими билан биргаликда бориб 49 916 000 сўмпул топширишди.

    Икки ойдан сўнг мен Бухорога келиб авто машина қачон келади деб  сўраганимда улар хавотир олманг йил охирига келади деб бизларни тинчлантириб жўнатди.2023 йилнинг бошидан хар ой келиб келиб машинамиз нима бўлди қачон келади деб сўраганимизда ана келади мана келади деб алдаб келди. Шундан сўнг бизларни бу компания алдагани билдикда пулни қайтариб беринглар деб мурожаат қилдик корхона ходимлари ариза қилсангиз пулларингизни картангизга ташлаб берамиз деганидан сўнг 2023 йил 14 март куни ариза ёзиб топширдик афсуслар бўлсинки  шу кунгача бизларни  бу компания алдаб келмоқда.

Хурматли мутассади рахбарлар мендек оддий фуқароларни мегаавто лизинг корхоналари алдаб келса буларга ким чора кўради.Сизлардан илтимос корхона рахбарига қонуний чора кўриб пулларимни қайтариб беришда амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button