BuxoroMIB

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 26 май куни “Facebook”ижтимоий тармоғида “вилоят қон қўйиш марказининг ИФА лабораториясида ишловчи ходимлари ойлик иш ҳақига қўшимча 75 фоиз миқдорда тўлов ундириш бўйича суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги” ҳақида танқидий хабар жойлаштирилган.

Ушбу мурожаатда, қон қўйиш марказининг ИФА лабораториясида ишловчи ходимлари ойлик иш ҳақига қўшимча 75 фоиз миқдорда тўловлар суд қарорига асосан тўланиши лозимлиги, МИБ шаҳар бўлими томонидан ижросиз қайтаришни сўраб ариза ёзиб берилиши сўралётганлиги, тўловларни тўлаш учун иш берувчида маблағ мавжуд эмаслиги, вилоят молия бошқармаси томонидан Олий судга кассация шикояти киритганлиги билдирилиб, мазкур масалабўйича амалий ёрдам сўралган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 24.03.2023 йилдаги ижро варақаларига асосан қарздор Бухоро вилоят қон қуйиш станциясидан ундирувчиларМ.Р.Исмаилова фойдасига 25.826.126 сўм, С.М.Тўхтаева фойдасига 19.465.213 сўм ва Г.И.Темирова фойдасига 16.732.776 сўм лавозиммаошига қўшимча тўловларни ундириш ҳақидагиижро ҳужжатлари Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 28.03.2023 йилда келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан шу куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаситалабларига мувофиқ иш юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, мажбурий ижро харакатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжатининг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочисининг қарорига асосан қарздор Бухоро вилоят қон қуйиш станциясининг банкдаги барча ҳисоб рақамларининг чиқиш қисмига банд солинган.

Вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 04.05.2023 йилда мазкур суд қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъатига кассация шикояти киритилган.

Ҳозирда, мазкур суд томонидан кўриб чиқилаётган кассация шикояти натижасига кўра ижро ҳаракатлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button