BuxoroMIB

Гаровга қўйилган автомашина сотилиши мумкин

Юртимизда тадбиркорларни ҳар томонламақўллаб-қувватлашга, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айниқса, сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар ва Президент фармонлари билан тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб берилиб,имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳам йўлга қўйилди. 

Бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, олинган кредитларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлар  талайгина. 

Лекин, масъулиятсизлик сабаб банклар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилмаслик ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Иш юритувдаги банклар фойдасига ҳал қилинган суд қарорлари ижросини таъминлаш борасида Бюро органлари томонидан муайян ишлар қилинмоқда.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 26.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Қоракўл Паррандачилик” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Агробанк” Қоракўл филиали фойдасига жами 152,3 млн. сўм кредит қарзи ундириш, ундирувни О.Қурбоновага тегишли “ISUZU” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қоракўл туман бўлимииш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг мазмун моҳияти қарздорга тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздорлик бартараф қилинмаган.

Давлат ижроси М.Абдуллаевнинг 12.12.2022 йилдаги қарори билан гаров мулки ҳисобланган О.Қурбоновга тегишли бўлган “ISUZU” русумли автотранспорт воситасига нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддасига асосан қидирув эълон қилинган. 

Амалга оширилган қидирув тадбирлари давомида қидирувдаги автотранспорт воситасинингяширилган жойи аниқланган ва тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мавжуд қарздорлик белгиланган муддатда бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автотранспорт воситасини электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш ва автомашина сотувидан тушган маблағларҳисобидан кредит қарздорлигини бартараф қилишчоралари кўрилади. 

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button