BuxoroSud

ХАҚИҚИЙ ХОЛАТ ЎРГАНИЛМАСДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОР.

 Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 
Аризачи:KOSMETOLOG VRACH МЧЖ СТИР (ИНН): 310155814. Манзил: Бухоро шаҳар Абу Али Ибн Сино МФЙ, Б.Нақшбанд кўчаси 159/1-уй. Телефон: +99893-688-42-92 
Жавобгар:Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Манзили: Бухоро шаҳар И.Каримов кўчаси 20А-уй. 
Жавобгар:Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Манзили: Тошкент шаҳар Навоий кўчаси 4-уй.

Т А Ф Т И Ш Ш И К О Я Т И

(5-2001-2304/892-сонли маъмурий иш юзасидан Бухоротуманлараро маъмурий судининг 11.10.2023 йилдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 30.11.2023 йилдаги қарори ва тафтиш инстанциясининг 02.02.2024 йилдаги қарорига нисбатан) 

Аризачи “KOSMETOLOG VRACH” МЧЖнинг жавобгарлар Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси Бухоро туманлараро маъмурий судининг 11.10.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан каноатлантиришдан рад килинган.

Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 30.11.2023 йилдаги қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 02.02.2024йилдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Ушбу 5-2001-2304/892-сонли маъмурий иш буйича қуйи судлар қуйидагиларга асосан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўлиқ ва тўғри ўрганилмасдан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги барча қонун моддалари талабларига риоя қилиниши эътиборга олинмай, бир томонлама, адолатсиз, ишнинг ҳақиқий ҳолатлари ҳар томонлама объектив ўрганилмасдан, барвақт хулосага келиниб, асоссиз тарзда қабул қилинганлиги сабабли бекор қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз. Чунончи:

а) иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган;

б) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар исботланмаган;

в) суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларииш ҳолатларига мувофиқ келмайди;

г) моддий ҳуқуқ нормалари ва/ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ва/ёки нотўғри қўлланилган;

д) қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг ёки бошқа қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги.

Биринчидан, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аризачи “Kosmetolog Vrach” МЧЖда текшириш ўтказишга асос бўлган ҳолат, “Kosmetolog Vrach” МЧЖ ҳали ташкил қилинмасдан, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан 6 ой олдин содир бўлган ва бунинг натижасида ўша ҳолат ҳеч қандай шаклда ҳам “Kosmetolog Vrach” МЧЖ томонидан содир қилинишига алоқадор бўла олмаслигига қуйи судлар ноқонуний тарзда кўз юмиб, ўз қарорларини адолатсиз ва асоссиз қабул қилинишига сабаб бўлишди.

Иккинчидан, Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аризачи “Kosmetolog Vrach” МЧЖда текшириш ўтказишга ва бунинг натижасида жавобгар томонидан аризачини катта миқдордаги жаримага тортиш тўғрисидаги қарори қабул қилинишига асос бўлган ҳолат, “Kosmetolog Vrach” МЧЖ томонидан содир қилинганлигини тасдиқловчи бирор-бир далил мавжуд бўлмаганлигига қарамасдан, қуйи судлар Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс талабларига зид равишда, аризачини катта миқдордаги жаримага тортиш тўғрисидаги қарорни ва мансабдор шахсларнинг хатти-харакатларини асоссиз ва адолатсиз равишда тўғри қабул қилинган деб ҳисоблади.

Учинчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 39-моддаси 3-хатбошисида Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча текширувлари Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт деб қайд этилганлигига ҳамда жавобгар Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтказилган текширув ушбу қонун талабига зид равишда, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаганлигига қарамай, қуйи судлар ноқонуний, асоссиз ва адолатсиз равишда текширишларни ўтказган мансабдор шахсларнинг ҳам текширув натижасида қабул қилинган жаримага тортиш тўғрисидаги қарорни ҳам қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаган.

Лекин, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон РеспубликасинингҚонунининг 39-моддаси 5-хатбошисида “Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олмасдан ўтказилган текширувлари қонунга хилофдир” деб қатъий ва аниқ белгиланганлиги, нима асосга кўра суднинг назаридан четда қолиб, суд томонидан қўлланилмаганлиги, қуйи судларнинг қарорларини қабул қилиниши вақтида, қўлланилиши лозим бўлган қонуннинг қўлланилмаганлигини яққол кўрсатиб бериб, ушбу суд қарорлари адолатсиз, асоссиз, бир томонлама ва қонун талабларига зид равишда қабул қилинишига олиб келганлигини яна бир бор исботлаб бермоқда. 

Тўртинчидан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 39-моддаси 15-хатбошисида “Текширув бошланишидан олдин текширувни амалга оширувчи мансабдор шахс томонидан тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакилига унинг текширувда иштирок этиш учун юридик хизмат вакилларини ва (ёки) адвокатни жалб этиш ёки уларнинг иштирокини рад этиш ҳуқуқи ёзма шаклда тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилади деб аниққайд этилганлигига ҳамда жавобгар- Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мансабдор шахслари томонидан ўтказилган текширув ушбу қонун талабига зид равишда, аризачи- “Kosmetolog Vrach” МЧЖга ушбу қонун талабини тушунтирмай, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун адвокат жалб этишига имкон бермай, бу ҳуқуқдан маҳрум қилган ва ҳуқуқлари тушунтирилганлиги тўғрисида ҳеч қандай баённома тузилмаганлигига қарамай, бу эса ўз навбатида текширувчи мансабдор шахслар томонидан қонун талаблари бузилган ҳолатда текшириш ўтказилиб қарор қабул қилинганлиги, юридик шахснинг эса ҳуқуқларидан маҳрум қилиниб, поймол қилинганлиги ҳолатлари ҳам, қуйи судлар томонидан ноконуний равишда инобатга олинмаган.

Бешинчидан, юқорида қайд этиб ўтган ҳолатларга қўшимча равишда аризачи- “Kosmetolog Vrach” МЧЖ томонидан 1-инстанция судига ёзган аризамизда қайд этилган, аммо мазкур шикоятимизда кўрсатиб ўтмаган жавобгарнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини ҳам қўшишимиз мумкин. 

Бундан ташқари, қуйи судлари иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқланмади ва аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар судда исботланмади.

Олтинчидан, мазкур маъмурий иш бўйича Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 11 октябрдаги хусусий ажрими чиқарилиб, “KOSMETOLOG VRACH” МЧЖ раҳбари С.Раджабованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши қайд этилган ва текшириш учун Бухоро шаҳар прокуратурасига юборилган.

Ушбу хусусий ажримга асосан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшируви ўтказилиб, натижасига кўра бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 2024 йил 17 февралда жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорга кўра, фуқаро М.Наврўзова 2023 йилнинг январь-февраль ойларида “KOSMETOLOG VRACH” МЧЖга даволаниш мақсадида келганлигини тасдиқловчи бирор-бир ҳужжатлар ёки далиллар мавжуд эмаслиги аниқланганлиги қайд этилган.     

Афсуски, ушбу маъмурий иш кўрилиши жараёнида учинчи шахс сифатида жалб қилинган М.Наврўзова ҳамда жавобгар вакилининг ёлғондан иборат баёнотларига асосланиб, Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори қабул қилинган эди. Апелляция ва тафтиш инстанцияси судлари эса ушбу хатоликларни тузатмасдан, шошмашошарлик билан қарор қабул қилишган эди.

Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатидан қуйидагиларни,

С Ў Р А Й М И З:

1) 5-2001-2304/892-сонли маъмурий иш буйича Бухоротуманлараро маъмурий судининг 11.10.2023 йилдаги ҳал қилув қарори, Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 30.11.2023 йилдаги қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 02.02.2024 йилдаги қарорини бекор қилишингизни;

2) Аризачи “KOSMETOLOG VRACH” МЧЖнинг жавобгарлар Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантириштўғрисида янги қарор қабул қилишингизни;

3) Барча суд харажатларини жавобгардан ундиришингизни. 

Илова: давлат божи ва почта харажати тўланганлиги тўғрисида квитанцияжавобгарларга шикоят нусхаси юборилганлиги почта квитанциялари, суд қарорлари ва Бухоро шаҳар прокуратурасининг 2024 йил 17 февралдаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори. 

“KOSMETOLOG VRACH” МЧЖ

                 раҳбари                        С.С.Раджабова

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button