Buxoro

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таьминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
1.“Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ва бандлигини таъминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш”.
2.Учинчи Ренессанс ғоясининг мазмун моҳиятини аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшлар тафаккурига сингдириш.
3.Нотинч, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг фарзандларини, уюшмаган, тарбияси оғир ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.
4.Оилалар, меҳнат жамоалари ва маҳаллалар ўртасида спорт мусобақалари ўтказишни ташкил этиш.
5.“Соғлом аёл- соғлом келажак” ғояси асосида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш.
6..Оилавий ажримлар, ноқонуний ва эрта никоҳларнинг олдини олишда, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш.
7..Ҳудудларнинг санитария-экологик муҳитини яхшилашда, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда ижтимоий шерикликнинг аҳамиятини ошириш.
8.Аҳолининг экологик ва тиббий маданиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда ОАВ ролини ошириш.
9. Маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг ривожлантириш нуқталарини белгилашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини йўлга қўйиш.

  1. Одам савдоси, экстремизм, фундаментализм ва миссионерликка қарши курашишда, миллатлараро, конфессиялараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, тадбирлар ўтказиш.
    11.Маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш
  2. Маҳаллада камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаоллигини ошириш.
    13.2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазун-моҳияти ва унинг тарихий аҳамиятини оммага етказиш учун комплекс тушунтириш- тарғибот ишларини олиб бориш
    14.Ходимларнинг ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жамоа-шартномавий муносабатларни ташкил этиш устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришда ёшларнинг ролини ошириш.
    15.Олий ўқув юртларини битирувчи ёшларнинг янги иш ўринларида кўникмаларини ошириш, иш жойида устоз-шогирд анъаналари асосида ёшларнинг касбий маҳоратини оширишни кенг тарғиб этиш.
    Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
    1.Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
    2.Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграм каналида Buxjamfond1@mail.ru жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
  3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми)нусхаси.
    4.Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
    5.Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
  4. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
    Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори 40 млн.сўмгача.
    Ҳужжатлар 2022 йил 10 апрелдан 10 майгача қабул қилинади.
    Ҳужжатлар Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси”орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда)қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 200100, Бухоро шаҳри, Иброҳим Мўминов кўчаси, 30-уй.
    Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Buxjamfond1@mail.ru , “BUXORO.UZ” вебсайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар : 65-223-19-79

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button