Bo'limsiz

Халқ депутатлари Шофиркон туман кенгашининг 49- сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилотлар, ҳудуд секторлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашди.
2021 йилда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда 2022 йилда Шофиркон тумани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Шофиркон туман ҳокими Шукурулла Хакимовнинг ахбороти тингланди.


Жорий йилда юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, иқтисодиётимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминловчи кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.
Жумладан, туманда ҳам шундай янгиланишлар туфайли ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгариб, иқтисодий-ижтимоий соҳадаги ўзгаришлар самараси аҳоли ҳаёт тарзида ўз ифодасини топмоқда.
Аввало, бу ўринда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган муҳокамалар натижасида қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунга келиб ўзининг ижобий натижаларини бериши баробарида давлат ва жамият ривожланиши тизимида сифат жиҳатдан янги ёндашувларни бошлаб берди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда янги, демократик ислоҳотларни бошлашда энг мақбул йўл танланди ва у ҳаётда қисқа муддатда ўзини тўла оқлади, деб айтишга бугун барча асослар бор.
Аввало, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, “Амалий натижадорлик, Инсон қадри – “Янги Ўзбекистон” стратегиясининг бош мақсади этиб белгиланди.
Бунинг натижасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да салмоқли натижаларга эришдик.
Жорий 2021 йилда 60 та қонун, 77 та Фармон, 168 та қарор, 7 та фармойиш, 353 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва 15 та фармойишлари, жами 680 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар келиб тушиб, улар ижроси бўйича туман ҳокимининг қарор ва фармойишлари қабул қилинди.
Бугун, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлат раҳбаримизнинг қадамлари етмаган, назарларидан четда қолган соҳанинг ўзи қолмадики барча йўналишларда тизимли ривожланиш тенденцияси давом этмоқда.
Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигидаги “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектр йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Шофиркон туманида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди. Шофиркон тумани ҳокими фармойиши қабул қилинди. Унга кўра туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳудудларда фуқароларни қабул қилиш графиги ишлаб чиқилиб, мурожаатлар тизимли равишда ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхонаси орқали 2017-2020 йиллар давомида 2936 та мурожатт келиб тушган бўлиб, шундан 818 таси ёки 28 фоизи ижобий ҳал қилинган бўлса, 2021 йилнинг ҳозирги даврига қадар Шофиркон туман аҳолисидан 1168 та мурожаат келиб тушиб, шундан 946 таси ёки 81 фоизи ижобий ҳал этилди.
Мурожаатларни соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак:
Электр энергияси ва газ таъминотида 87 та,
ичимлик сувида 53 та,
йўл бўйича 98 та,
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига тегишли масалалар бўйича 51 та,
уй-жой билан таъминлашда 106 та,
соғлиқни сақлаш бўйича 37 та
тадбиркорлик ривожлантириш учун кредит ажратиш 109 та,
соғлиқни сақлаш бўйича 37 та,
суд соҳасида 5 та,
прокуратура соҳасида 4 та ва ички ишлар бўлимига оид 79 тани ташкил этади.
Биз 2021 йилда ҳар бир қиладиган ишимизни ушбу мурожжатлардан келиб чиқиб, ҳар бир йўналишда ишларимизни ташкил қилдик.
Жумладан:
Туманда истеъмолчиларнинг электр таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида тасдиқланган дастур доирасида жами 15,6 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан, 111,3 км узунликдаги электр тармоқлари ва 30 та транформаторларни қуриш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Аҳолининг табиий газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида жами 90,0 млн. сўм маблағлар ҳисобидан 6,7 км газ тармоқлари ҳамда 21 та газ тақсимлаш пунктларида таъмирлаш ишлари бажарилди.
Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида жами 2,0 млрд. сўм маблағлар эвазига, 75 км оптик толали алоқа тармоқлари тортилиб, 7 та базавий станциялар қурилди.
Туманлардаги автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш мақсадида тасдиқланган дастурлар доирасида республика ва маҳалий бюджетидан ажратилган жами 14,5 млрд.сўм маблағлар ҳисобидан 40,0 км йўллар асфальтлаштирилиб 16 км тупроқ йўлларга шағал ётқизилди ҳамда 11 та кўприк таъмирланди.
Шу билан бир қаторда маҳалий бюджетдан ажратилган жами 1,5 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан тумандаги 117 кмга яқин тупроқ йўллар шағаллаштирилди.
Шу билан бир қаторда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида истеъмолчиларни ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида тасдиқланган дастур доирасида жами 11,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан, 50,2 км узунликдаги ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 та сув иншоотларида қурилиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, “Гулистон” МФЙ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш борасига 300,0 млн.сўм маблағлар ҳисобига жами 3,9 км, “Ш.Рашидов” МФЙ Янгиобод қишлоғи ва “Қўрғони Варзонзе” МФЙ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш борасида 300,0 млн.сўм маблағлар ҳисобига жами 4,6 км, Бобур ва Бобоато МФЙ аҳолисини ичимлик сув таъминоти билан таъминлаш 437,0 млн.сўм маблағлар эвазига жами 5,9 км, Арабхона ва Жўшўра МФЙ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш борасида 504,1 млн.сўм маблағлар эвазига жами 6,1 км сув тармоғлари тортилди.
Мазкур тадбирлар натижаси туманнинг 3860 та аҳоли хонадонлари марказлаштирилган ичимлик сув билан таъминланиб, марказлашган ичимлик сув таъминоти 32,8 фоиздан 38,9 фоизга етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида аҳолининг уй-жой ва яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида жорий йилда жами 8 та 220 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилмоқда.
Жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан жорий йилда қурилиши белгиланган жами 5 та кўп қаватли 150 та уй-жойлар қуриш таъмирлаш ишлари тугалланди.
Қурилаётган мазкур уйлар уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож 220 нафар фуқароларга ажратилиб, Давлат бюджетидан ипотека кредити дастлабки бадалининг бир қисмини қоплаш учун 1,85 млрд.сўм субсидиялар ажратилади.
Шу билан бир қаторда, “Қишлоқ қурилиш инвест буюртмачилиги”да туманда 4 та 5 қаватли 100 та хонадонли уй-жойлар қурилаётган бўлиб, мазкур уйларда ҳам қурилиш ишлари якунига етказилмоқда.
Туманда мактабгача таълим ёшдаги болалар қамров даражасини ошириш мақсадида 11,8 млрд. сўм ҳамда маҳаллий бюджетдан 2,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, 10 та мактабгача таълим ташкилотларида 620 нафар бола қамраб олинди ҳамда қамров даражаси 81,4 фоизга етказилди.
Умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун
7,4 млрд. сўм ҳамда маҳаллий бюджетдан 5,9 млрд. сўм ажратилди.
Тумандаги мавжуд умумтаълим мактабларининг барчаси юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиб, узлуксиз ишлашини таъминланди.
Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Иқтидорли ўқувчиларимиз Республика ва Халқаро фан олимпиадаларида ҳам муносиб иштирок этиб келмоқдалар.
2021 йилнинг ўтган даврида 1 нафар ўқувчимиз Халқаро фан олимпиадаларида ва 2 нафар ўқувчиларимиз Республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритдилар.
2021 йилда 24 07 нафар 11-синф битирувчиларининг
859 нафари (35,7%) олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинди. Ушбу кўрсаткич рейтинги бўйича Шофиркон тумани Республикада 7-ўринни, туманда эса 2-ўринни эгалади.
Жорий йилда қўшимча 1 та кимё-биология, ва 1 та хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида умумтаълим мактабларида 1545 та фан тўгараклари ташкил этилиб, уларга 21352 нафар ўқувчилар қамраб олинди.
Жорий йилда туман аҳолисининг саломатлик ҳолати ҳамда касалланиш кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида 57 та “Тиббиёт бригадалари” ташкил қилиниб, 175791 нафар аҳоли (98.3%) хатловдан ўтказилди.
Жорий йилда оилавий поликлиникларимизга 8 дона ЭКГ, 8 дона УТТ (ультратовуш текшириш) аппарати;
короновирс касаллигини даволаш мақсадида касалхоналаримизга 1 дона ИВЛ (сунъий нафас бериш), 3 донадан ортиқ кардиомонитор, 1 та мобил рентген мосламаси; 1 дона видеолопараскоп аппарати; бир дона портатив УТТ аппарати олиниб, аҳолимиз саломатлиги йўлида хизмат қилиб келмоқда.

Қишлоқ хўжалги
Туманда 2021 йил якунига қадар қишлоқ хўжалиги ҳажми 2694,5 млрд.сўм 106,0 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Туман қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг тумандаги улуши 9 фоизни (туманда 7-ўрин) ташкил қилмоқда.
2021 йилда 1217,3 млрд.сўмлик гўшт ва сут маҳсулотлари, 349,3 млрд. сўмлик пахта ва дон маҳсулотлари, 531 млрд.сўмлик мева-сабзавот маҳсулотлари ва 596,9 млрд. сўмлик бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар инвестиция дастури асосида умумий қиймати 50,5 млрд.сўмлик 25 та лойиҳа амалга оширилиб, 138 та янги иш ўринлари яратилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун 526 та фермер хўжаликлари фаолият олиб борилмоқда, уларга жами 18409,0 гектар экин ер майдони мавжуд.
2021 йил ҳосили учун 6154,0 гектар майдонга буғдой давлат режаси 14482 тоннага нисбатан 14535,0 тонна давлатга ғалла сотилиб, 100,4 фоизга ғалла топшириш режаси бажарилди, фермерларимиз ихтиёрида қўшимча 30 минг тоннадан ортиқ буғдой қолди.
Жорий йилда туманимиз пахтакорлари 20 йиллик даврда илк бор пахта топшириш режасини бажардилар, фермер хўжаликлари томонидан 31000,0 тонна пахта шартномасига нисбатан 31836,0 тонна пахта хом-ашёси етиширилиб, 102,7 фоизга пахта топшириш режаси бажарилди. етиштирилган пахта хом ашёсининг 100 фоизи 1 сортга топширилиши натижасида фермерларимизнинг иқтисодий-молиявий ҳолати яна ҳам яхшиланишга олиб келди.
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича:
Аҳоли хонадонларида енгил типдаги иситилмайдиган иссиқхоналар барпо этиш ва уларда помидор, бодринг кўкатлар махсулотлари етиштириш ҳажми сезиларли даражада ошириш, тўқсонбости усулида эртанки сабзавот ва кўкат маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М.Ғаниевнинг 2020 йил 5 декабрь куни Бухоро туманига ташрифи давомида ўтказилган мажлисда берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2021 йилда фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерларни 2505,0 гектар ер майдонларни қайта фойдаланишга киритилиши режалаштирилган.
Бу майдонларга 450,0 гектар майдонга боғзор қилиниб, 755,0 гектар майдонга токзор, 37,0 гектар майдонга сабзавот, 211 гектарга полиз, 196 гектар дуккакли экинлар, 215,0 гектар майдонга мойли экинлари, 185 гектар маккажўхори дон учун ва 408,0 гектар озуқа экинлари ва 50 гектар бошқа экинлар жойлаштирилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда 766 гектар майдон ўзлаштирилиб, 102 боғзор, 257 гектар узумзор, 15 гектар мойли, 50 гектар бошқа экинлар, 332 гектар озуқа экинлар экилди.
Ушбу ишлар натижасида туманимиз аҳолиси ғалладан 19,2 млрд.сўм, пилладан 4,8 млрд.сўм ва пахта йиғим терими мавсумида 53,1 млрд.сўм даромад олишга эришди.
Иқтисодиёт
Маълумки, дунёдаги пандемия шароити барча давлатларнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳам иқтисодиётига катта таъсир ўтказди. Аммо муҳтарам Президентимиз томонларидан ўз вақтида ва кескин қўлланилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт тармоқларида инқирозга дуч келмаслик чоралари кўрилди.
Мазкур кўрилган чоралар, пандемия даврида яратиб берилган шароитлар, қўлланилган имтиёзлар натижасида туманда жорий йилнинг январь-октябр ойларида саноат маҳсулотлари 695,8 млрд.сўм (116,0 фоиз)га, қурилиш-пудрат ишлари 304,7 млрд.сўм (98,0 фоиз)га, кўрсатилган хизматлар 440,6 млрд.сўмл (100,7 фоиз)га, қишлоқ хўжалиги 2388,0 млрд.сўм (104,4 фоиз)га бажарилди.
Йил якунига қадар инвестицион лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш натижасида, 714,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари (112,9 фоиз), 2694,5 млрд.сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (106,0 фоиз), 379,5 млрд.сўмлик қурилиш-пудрат ишлари (110,2 фоиз), 620,6 млрд. сўмлик хизматлар (122,2 фоиз) амалга оширилиб, жорий йил учун белгиланган макроиқтисодий кўрсатгичлар тўлиқ бажарилиши бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.
Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишлар:
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, қўшимча даромад манбаига эга бўлиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан тижорат банклари томонидан 61,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда 2718 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 2960 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди ва қўшимча даромадга эга бўлди.
Шундан, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 2416 та лойиха учун 54,0 млрд.сўм, фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 4 та лойиҳа учун 100,0 млн.сўм, ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 11 та лойиҳа учун 250,0 млн.сўм, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 158 та лойиҳа учун 2,3 млрд.сўм, “Yoshlar-kelajagimiz” дастури доирасида 129 та лойиҳа учун 4,0 млрд.сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Бандлик дастури бўйича амалга оширилган ишлар:

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида коронавирус пандемияси шароитига қарамасдан 2,1 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринларини ташкил этилишига эришилди.
Шу билан бирга, 722 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Шунингдек, 176 нафар фуқаролар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитилди.
125 нафар ишсизларга ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди ва ушбу фуқароларга 102,7 млн. сўм маблағ тўлаб берилди.
Янгидан ташкил этиладиган кичик бизнес субеъкталри:

Туманда жорий йилда 488 та янги кичик бизнес субъектлар ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу кўрсатгич январь-ноябрь ойларида 465 та янги кичик бизнес субъектлар ташкил этиш натижасида 700 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида:

“Темир дафтар”
Тумандаги 50 та маҳаллаларда 2021 йил бошида “Темир дафтар” даги 539 та эҳтиёжманд оилалар ва 1919 нафар оила аъзоларининг 434 нафари меҳнатга лаёқатли ишсизлар ташкил қилган.
2021 йилнинг ўтган даври давомида 436 та оилалар ва уларнинг 406 нафар меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлиги таъминланиб Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари асосида камбағалликдан чиқарилди.
2021 йилда эҳтиёжманд оилалардаги 406 та меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 190 нафарини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, 70 нафарини ўзини-ўзи банд қилиш, 27 нафарини мавжуд корхоналардаги вакант иш ўринларига жойлаштириш ва 119 нафарини бошқа фаолият турларига жалб қилиш орқали ишга жойлаштирилди.

“Ёшлар дафтари”
Туманда 18-30 ёшдагилар сони  40 884нафар бўлиб, шундан, аёллар 20219 нафарни ташкил этади. 40884 нафар ёшлардан 40 228 нафари меҳнатга лаёқатли ёшларни ташкил этиб, 23 212 нафари расмий секторда банд бўлган ёшларни, 9 747 нафари ўз-ўзини банд қилган яъни норасмий секторда банд бўлган ёшларни, 2766 нафар ёшлар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар, шундан 27 нафари чет давлатларда таълим олаётган ёшларни, 581 нафари тадбиркорлик билан банд бўлган ёшларни, 2 229 нафари хориж давлатларида ишлаш мақсадида кетган ёшларни, 3 132 нафари меҳнат бозорида доимий иш ўрнини топа олмаётган ёшларни ташкил қилган бўлиб бу ёшлар йил бошидан ёшлар дафтарига киритилган.
Ёшларга қулайлик яратиш мақсадида Республика ёшлар ишлари агентлиги томонидан тизимли ишлайдиган yoshlardaftari.uz ягона платформа яратилиб бу орқали барча ишсиз муаммоси бор ёшларимиз ушбу платформадан рўйхатдан ўтиб ўз аризаларини йўллаш имкониятига эга бўлишди.
Мазкур платформага йил бошидан киритилган ва онлайин ариза топширган ёшлар билан қўшиб ҳисоблаганда (10 декабрь ҳолатига) “Ёшлар дафтари”га 3615 (9 фоиз) нафар ёшлар киритилган.
Шундан, 3269 нафарининг (90,4 фоиз) бандлиги таъминланиб “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди.
“Аёллар дафтари”
Туман бўйича жами 1859 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлар хатловдан ўтказилиб, “Аёллар дафтари”га киритилди. Йил давомида туман сектор раҳбарлари бошчилигида маъсул ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган ишлар натижасида 1564 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 28 нафар аёлларга 27,4 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 5 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар хар ойда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтказилиди ва уларга 4,9 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. .
Дафтарга киритилган 80 нафар аёллар Бухоро шаҳри ва Жиззах туманига саёҳатга юборилди.
Ушбу амалга оширилган натижасида туманимиз аҳолисининг 11 521 нафарининг даромад манбаи яратилди.

Ҳурматли депутатлар!
Албатта юқорида қайд этилган узоқ муддатга мўлжалланган режаларимизни амалга оширишимиз учун биринчи навбатда яқин бир йилликда амалга оширажак вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. Бунда туманни ривожлантириш стратегиясидан келиб чиққан ҳолда 2022 йилда қуйидаги вазифаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади:
Келгуси 2022 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 819,0 млрд.сўм (112,1 %), (шундан ҳудудий саноат махсулотлари ишлаб чиқариш 765,1 млрд.сўм (112,6 %)) га, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти 2300,0 млрд.сўм (103,1 %)га, қурилиш-пудрат ишлари 355,7 млрд.сўм (108,1 %)га, жами хизматлар ҳажми эса 811,4 млрд.сўм (124,8%)га бажарилишини таъминлаш.
Ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича:
Кейинги йилда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, камбағаллик даражасини қисқартириш энг асосий мақсадларимиздан бири сифатида белгилаб олинган.
Шундан келиб чиқиб, 2022 йилда туманда ишсизлик даражасини қисқартириш мақсадида 11 637 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан,
– оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда 93 млрд.сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 4650 мингта;
– аҳолига 614 гектар ер майдонларини ижара асосида ажратиш орқали 717 та;
– ҳудудий инвестиция дастурлари лойиҳалари ҳисобига
958 та;
– давлат ва хусусий сектордаги бўш иш ўринлари орқали
2500 та;
– бошқа йўналишларда 1365 та янги иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, тумандаги 4 та оғир маҳаллаларда, уларнинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиқиб 3 та “етакчи” тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 8,0 млрд.сўмлик (4,0 млрд.сўмлик банк кредити) коперация лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 400 нафар фуқаро бандлиги таъминланади.
Туманда маҳаллабай ишлашнинг янги тизими “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимини жорий этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан:
Республика Ишчи гуруҳи билан биргаликда 100 та номзоддан 87 таси суҳбатдан ўтказилди ҳамда энг муносиб бўлган 50 таси маҳаллаларга бириктирилди.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси лавозимига танланган номзодларнинг ўз вазифасига киришишидан олдин маҳалланинг ҳолати, аҳоли турмуш шароити бўйича зарур маълумотга ва маҳаллада ишлаш бўйича кўникмага эга бўлиши учун улар томонидан хонадонбай хатлов ўтказилди.
Келгуси йилда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда хатлов натижасида аниқланган жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан паст бўлган 7711 та кам таъминланган оилалар ҳамда жон бошига даромад миқдори 440 минг сўмдан юқори 880 минг сўмдан паст бўлган, кам таъминланганлик рўйхатига тушиш эҳтимоли юқори 1250 мингта оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиб, уларнинг даромадларини ошириш чоралари кўрилади.
Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, жумладан, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятларини йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитлар олишига кўмаклашилади.
в) маҳаллий саноатни ривожлантириш ва ҳудудий инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича:
Туманда 2022 йилда маҳаллий саноатни ривожлантириш юзасидан умумий қиймати 104,1 млрд сўмлик 35 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳамда 107 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.
2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг ўзлаштирилиш ҳажми 14,8 млн. долларга етказилади.
Шу билан бирга, 2022 йилда 40 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳисобига 406,0 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилиши ва 958 нафар яқин янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.
2022 йилда туман ҳудудида фаолият кўрсатадиган 5 та ишлаб чиқариш корхоналари экспорт фаолиятига жалб этилиб, 24 турдаги янги маҳсулотлар ва 6 та янги давлатлар бозорларини ўзлаштириш ҳисобига 2022 йилда амалга ошириладиган маҳсулот экспорти ҳажмлари 10,0 млн. долларга етказилади.
г) “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” тизими бўйича ишларни ташкил этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида:
Бугунги кунда “Темир дафтар”да қолган камбағал оилалар сони 103 тани, улардаги оила аъзолари сони 379 нафарни ташкил қилади.
Ногирон, якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аъзолари бор оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг уй шароитида томорқадан самарали фойдаланишини ташкил этиш ва бошқа йўналишларда тадбиркорликка жалб этиш орқали даромад манбалари яратилади.
“Аёллар дафтари”га киритилиши режалаштирилган хотин-қизларнинг 1267 нафари бандлиги таъминланади, эҳтиёжманд, оғир ижтимоий аҳволда, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланади, 103 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади, 379 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилади, 430 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади, 321 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашилади.
“Ёшлар дафтари”даги ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 2021 йилда ташкил этилган туман ҳамда туман штаблари фаолияти давом эттирилиб, ёшларнинг муаммо ва таклифлари янада чуқурроқ ўрганилади.
Шу билан биргаликда, 2022 йилда ёшлар билан ишлашда янги самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш мақсадида туманимиздаги 50 та маҳалла фуқаролар йиғинларида Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакили лавозими жорий қилиниши ёшлар билан “Маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги босқичга олиб чиқишига ишончим комил.
а) уй-жой қуриш режалари, “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш бўйича вазифалар;
Аҳолининг уй-жойга бўлган талабларини қондириш мақсадида 2022 йилда 11 та 260 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.
б) “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш;
2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида тумандаги 2 та маҳаллада ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 23,5 млрд. сўм (шундан, республик бюджети 11,2 млрд.сўм ва маҳаллий бюджет-5,6 млрд.сўм) маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
Мазкур маблағлар ҳисобидан 2 та мактаб, 1 та мактабгача таълим, 2 та соғликни сақлаш муассасаларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширилади.
Шу билан бирга, 22,0 км ичимлик сув тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 14,3 км автомобиль йўллари таъмирлаш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, тармоқ корхоналари ҳисобидан 10 км электр тармоқлари, 8,3 км табиий газ тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади.
г) маҳаллаларда ички йўллар, ичимлик суви, электр энергияси таъминотини яхшилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш;
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш борасида 2022 йилда эса жами 22,0 км (умумфойдаланувдаги йўллар 9,0 км, ички йўллар 8,0 км) автомобиль йўллар реконструкция қилинади ва таъмирланади. Мазкур ишларга жами 113,0 млрд.сўм бюджет маблағлари сарфланади.
Шу билан бир қаторда ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш борасида 2022 йилда 27,0 км ичимлик суви тармоқларини тортиш бўлиб, мазкур мақсадларга жами 3,3 млрд.сўм маблағлар йўналтириш кўзда тутилмоқда.
Тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 32,5 фоиздан 37 фоизга етказилади.
2022 йилда Электр-энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 96,3 км электр тармоқлари ва 30 та трансформатор пунктлари ҳамда 1 та подстанцияни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.
в) “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мақсадида
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишида “Янги Ўзбекистон” массивларини барпо қилиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини татбиқ этиш ҳамда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш топшириқлари берилди.
Туманда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида жами 4,7 млн. дона, шундан куз мавсумида 2,874 млн. дона ва 2022 йилнинг баҳор мавсумида 1,916 млн. дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар туман бўйича барча ташкилот, кластер ва фермер хўжаликлари ва аҳоли ҳонадонларида 1,533 млн. дона мевали ва манзарали, бута ва тут кўчатлари экилди. Кўчат экиш ишларига 5600 нафардан ортиқ аҳоли жалб қилинди ҳамда кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан кўтаринки руҳда, байрам кайфиятида давом этмоқда.
Мазкур хайрли ишларда нуроний отахону онахонлар бош-қош бўлиб, ёшларни бунёдкорлик тадбирларида фаоллик кўрсатишга ундаши нур устига нур. Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлаш, барчамиз учун бирдек эзгу ишдир.
Шундай экан, мен барчангизни ҳаётимизда муҳим роль ўйнайдиган, шундай фойдали бўлган неъмат–дарахт ўтқазишга ва яшил оламни асраб-авайлашга чақираман.
е) ҳудудларда бирламчи тиббий ёрдам хизмати сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича амалий чора- тадбирлар;
Бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида 2022-2026 йилларда аҳоли саломатлиги, сурункали касалликларни даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни маҳаллагача етказилишини таъминлаш мақсадида бюджетдан 44.0 млрд.сўм маблағлар ажратилиши ҳисобига 19 та соғликни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструция ҳамда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Туманда сурункали касаллиги бор 22 минг нафар аҳолининг саломатлигини яхшилаш ҳамда уларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатилади.
Шу билан бирга бирламчи бўғинда 40 ёшдан ошган 38 мингдан зиёд аҳоли диабет, юрак-қон томир ва онкологик касалликлар бўйича манзилли тиббий кўриклардан ўтказилади.
Туманнинг 2 та тиббиёт муассасасини замонавий ускуналар билан жиҳозланади.
Умумтаълим мактабларининг битирувчилари 2021 йилда
859 нафари (35,7%) олий таълим кирган бўлса, 2026 йига келиб эса ушбу кўрсаткични 1090 нафарга (45,2%) етказиш режалаштирилган.

г) мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар;
Мактабгача таълимга камров даражасини ошириш мақсадида 2022-2026 йилларда жами 22 та мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция килиш хамда жорий таъмирлашга
61,6 млрд.сўм бюджет маблағлари йўналтирилади.
2022 йилда 7 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш, реконструкция ҳамда жорий таъмирлаш 14,0 млрд.сўмлик ишлари амалга оширилади.
Ушбу ишларни амалга ошириш ҳисобига, туманда мактабгача таълим билан қамров даражаси келгуси 5 йилда 93 фоизга етказилади.
Умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда жорий таъмирлаш борасида 2022-2026 йилларда 40 та муассасаларга бюджет маблағлари хисобидан 76,2 млрд сўм ажратилади.
2022 йилда 3 та умумтаълим мактаблари, шундан 2 таси реконструкция қилинади ва 1 таси мукаммал таъмирланади (23,5 млрд.сўм сарфланади).
Қадрли дўстлар!
Замон шиддат билан ўзгариб, вақтнинг қадри ортиб боряпти. Олдимизда турган вазифа ва режаларимизнинг кўлами ўтаётган ҳар бир кун, соат ва дақиқалардан унумли фойдаланишни тақозо этмоқда.
Айни талабни ҳисобга олиб, бугун долзарб вазифалар ижросига жадал киришганмиз. Лекин, ҳаммамиз яхши тушунамизки, бундай улуғ мақсадларга ўз-ўзидан, қуруқ ва баландпарвоз гаплар, ваъдалар билан эришиб бўлмайди. Бундай марраларга фақат тинимсиз, оғир ва фидокорона меҳнат билан эришилади.
Барчамиз бир тану бир жон, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга қодирмиз.
Ҳурматли депутатлар, мажлис иштирокчилари!
Мен туман ҳокими вазифасини зиммамга олиб, ҳокимлик тизими бир йиллик фаолиятида кутилаётган натижалари тўғрисида қисқача ахборот бердим ва 2022 йилдаги фаолиятимизнинг асосий йўналишларини мурожаатимда баён қилдим.
Бугун сизларга тақдим этилган мурожаатномада кўтарилган масалалар, қўйилган вазифалар, ҳеч шубҳасиз, туманимиз салоҳиятини янги ва янада юксак босқичга кўтаришга, халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Мурожаатномада белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифалар ижросини тўла-тўкис таъминлашга мен раҳбарлигимдаги барча туман фаоллари, хусусан ўринбосарларим, туман бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари давлатимиз раҳбари, туманимиз аҳли ва унинг муносиб вакиллари бўлган Сиз депутатлар олдида кафолат берамиз ҳамда мазкур ишларнинг бажарилиши юзасидан таъсирчан назорат тизимини ўрнатишда сизнинг беминнат кўмак ва ёрдамингизга таянамиз.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва Сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан чин юракдан муборакбод этаман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, чексиз куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт ва саодат тилайман!
Муқаддас Бухоронинг равнақи йўлидаги катта марраларни эгаллашда, меҳнаткаш, мард ва танти халқимизни рози қилишдаги ишларимизда Яратганнинг ўзи барчамизга мададкор бўлсин!

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button