Jinoyat

Хатирчи туманида фуқарога 10 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хатирчи тумани “Учқара” МФЙ ҳудудида ўзига тегишли фермер хўжалиги борлигини айтиб, ушбу хўжаликнинг 10 гектар ер майдонини 50 млн сўмга сотишга келишиб, барча ҳужжатларни ўзи расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 25 млн сўмни таниши Ч.Ю. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button