BuxoroMurojaat

ХОР БЎЛГАН ТАДБИРКОР. ТУМАН ХОКИМИ ВА ПРОКУРОРИНИНГ НОҒОРАСИГА ЎЙНАГАН БУХОРО МАЪМУРИЙ СУДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатига

Учинчи шахс: “Когон Агро Каттле” МЧЖ томонидан

Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 08 апрелдаги қарорига нисбатан

К А С С А Ц И Я   Ш И К О Я Т И

Бухоро туманлараро маъмурий судига Когон туман прокурори ариза билан мурожаат қилиб, Когон туман ҳокимининг 2021 йил 13 мартдаги 262-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция суди 2022 йил 30 мартда аризачининг аризасини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисбатан киритилган апелляция шикояти Бухоро вилоят маъмурий судида 2022 йил 08 апрелда кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Биз мазкур қарорлардан қуйидагиларга кўра норозимиз:

  1. Аризачи аризасида Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунни асос қилиб келтирган бўлиб, мазкур қонун МЧЖга тадбиқ этилмайди. Бу ҳақда апелляция инстанциясига ҳам тушунтириш берганимизда моддий ҳуқуқ нормаси инобатга олинмади.
  2. Аризачи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддаси, 32-моддаси ҳамда 33-моддасини асос қилиб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Бироқ, мазкур қонун талаби ер ажратилганидан кейин тадбиқ этиладиган қонун нормалари ҳисобланади ва бу қонун нормалари ҳақиқий эмас деб топишга асос ҳисобланмайди.

  • “Когон Агро Каттле” МЧЖ 30 гектар ер майдонида кунгабоқар экиш ўрнига шоли экканини асос қилган бўлиб, мазкур ҳолат ҳам қарорни ҳақиқий эмас деб топишга асос эмас.
  • Аризачи муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганини асос қилиб келтирган бўлиб, муддат узрсиз сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги суд мажлиси давомида исботлаб берилган бўлишига қарамасдан судья О.Ражабов қонун талабини тушунмасдан, айирмачалик қилиб, прокурорнин аризасини юридик шахс, тадбиркорнинг манфаатидан устун қўйиб исботлаб берилган бўлишига қарамасдан аризани қаноатлантириб бизни овора бўлиб апелляция шикояти ёзишимизга мажбур қилди.

Когон туман прокуратураси судга мурожаат қилиш муддатини ўтказиб юборилганлиги Когон туман ҳокимлигининг 2022 йил 29 март кунидаги 9/258-сонли ва вилоят прокуратурасининг 2022 йил 24 март кунидаги 11/18-22-сонли хатлари билан ўз тасдиғини топади. Наҳотки шуни судлар қонунни тўғри талқин қилиш орқали қўллаб билмаса.

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 186-моддасида агар ушбу Кодексда ёки ўзга қонунларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг, улар мансабдор шахсларининг қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч ой ичида судга берилиши мумкинлиги аниқ белгиланган.

Туман прокуратураси эса 3 ойлик муддатни ўтказган ҳолда судга ариза киритиб қонунда белгиланган муддатни ўтказган.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 декабрь кунидаги “МАЪМУРИЙ ОРГАНЛАР ВА УЛАР МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ ҚАРОРЛАРИ, ҲАРАКАТЛАРИ (ҲАРАКАТСИЗЛИГИ) УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИ ҲАҚИДА”ги 24-сонли қарорининг 19-бандида

Судга мурожаат қилиш муддати аризачига қуйидагилар маълум бўлган куннинг эртасидан бошланади:

унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;

унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишга тўсиқлар вужудга келтирилганлиги;

унинг зиммасига бирор-бир мажбурият юкланганлиги.

Туман прокуратураси қарордан хабари бўлган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ҳеч бир асосларсиз ўтказган.

Ушбу нормалар фақат жисмоний ва юридик шахслар учун эмас, балким прокуратура органларга ҳам тааллуқли ҳисобланади.

Бу эса судьянинг назаридан четда қолган кўринади.

Судлар томонидан раҳбарий кўрсатмалар ва қонун инобатга олинмаса тадбиркор КИМГА ва НИМАГА ишониб ўз фаолиятини бошлаши керак.

Бундан ташқари “Тўрабобо саховати” фермер хўжалигига тегишли ер майдонлари захирага олинмасдан МЧЖга ажратиб берилганлиги важ қилиниб келинаётган бўлиб, Давлат кадастрлар паластаси Когон туман филиалининг 2022 йил 18 мартдаги 15/346-сонли хатидан кўринишича “Тўрабобо саховати” фермер хўжалигининг ер майдонлари туман ҳокимининг 2021 йил 26 январдаги 59-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги захирасига олинган ҳолда “Когон Агро Каттле” МЧЖга ажратилган.

Айни вақтда “Когон Агро Каттле” МЧЖ билан узоқ муддатли ер ижара шартномаси имзоланган бўлиб, ерга бўлган ҳуқуқ ҳам вужудга келган.

Апелляция инстанция судида раислик қилган С.Турсунов суд мажлиси давомида яна ҳоким қарорини бекор қилиш йўналиши бўйича саволлар бера бошлаганида адвокат у кишига бу саволлар иқтисодий судга бериладиган саволлар эканини айтганида ўзи билшини айтиб яна шу фикр билан қарор қабул қилди.

Суд раиси суд қарорини эълон қилганидан кейин суд қарори мазмунини тушунтирмасдан судья Ж.Ҳусеновга қарор мазмунини тушунтириб беришни айтиб чиқиб кетди.

Судья Ж.Ҳусенов эса суд қарорининг мазмунини аниқ тушунтириб бера олмасдан суднинг қарорини тўлиқ вариантини олгандан кейин тушуниб олишимизни тушунтирди.

С.Турсунов менга нега 800 га ер майдонини олганим, нега режани бажармаганим ҳақидаги саволларни бериб, маъмурий иш мазмунидан ташқарига чиқди. Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун бу саволларнинг нима аҳамияти бор. Судга мурожаат қилиш муддати ўтганлиги ҳақида айтганимизда судлов ҳайъати аъзолари буни нотўғри талқин қилди.

Туман ҳокими ҳоким қарорларини олганлиги туман прокуратураси томонидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосидаги қабул қилинган ҳоким қарорларига нисбатан берган протестлари билан ҳам тасдиқлаш мумкин.

Шу қарорларга нисбатан берилган шикоятлар ҳам судларда кўриб чиқилган бўлиб, прокурорнинг судга мурожаат қилиш муддатини ўтганини ҳамма билиб туриб ҳам яна муддатни узрли деб топиб ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМ ҚАРОРИНИНГ нормаларини бузилди.

Судья Ж.Ҳусенов қарорга тушунтириш берар экан МЧЖ томонидан узоқ муддатли ер ижара шартномаси ҳам тузилмаганини тушунтирди.

Бундан кўриниб турибдики судлов ҳайъати аъзолари маъмурий ишни тўлиқ ўрганмаганидан далолат беради.

Биринчи инстанция суди ва апелляция инстанцияси судга тақдим этилган далилларга ҳуқуқий баҳо бермаган ҳолда қонунга хилоф ва асоссиз хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 224-230-моддаларини қўллаган ҳолда кассация судлов ҳайъатидан

С Ў Р А Й М А Н

  1. Бухоро туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 март кунидаги ҳал қилув қарорини ва Бухоро вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022 йил 08 апрелдаги қарорини бекор қилишингизни;
  2. Аризачи Когон туман прокурорининг жавобгар Когон туман ҳокимлигига нисбатан туман ҳокимининг 2021 йил 13 март кунидаги 262-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришдан рад этиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;
  3. Олдиндан тўланган давлат божлари ва почта харажатларини Когон туман прокуратурасидан “Когон Агро Каттле” МЧЖ фойдасига ундириб беришингизни.

“Когон Агро Каттле” МЧЖ

Раҳбари                      Б.Халимов

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button