Bo'limsiz

Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш мақсадида, уларга солиқ имтиёзлари бериш давом эттирилади.

Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улуши ҳозирги 12 фоиздан 25 фоизга етказилади.

Шунингдек, 11 та тиббиёт олийгоҳи трансформация қилиниб, уларнинг қошида клиникалар ташкил этилади ҳамда ўқитувчиларнинг илғор хорижий давлатларда тизимли малака ошириши йўлга қўйилади.

Ўзимизда ишлаб чиқарилган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг миқдори 80 фоизга етказилади.

Ушбу тармоқдаги ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзлар яна 5 йилга узайтирилиб, замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналари ташкил этилади ва мавжудлари янада ривожлантирилади.

Санитария-эпидемиология хизматининг халқаро мақомга эга 250 дан зиёд лабораториялари ташкил этилади.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button