BuxoroSud

Икки қўшнининг жанжали жиноят билан якун топди


Судланувчи Т.Н.қасддан 2021 йил 18 ноябрь куни соат 17:30да Бухоро шаҳар Зулфия кўчаси 15/1-уй олдида қўшниси Д.Ш.билан ўзаро олдиндан бўлган келишмовчилиги натижасида жанжаллашиб, уни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, чап қўли бармоқларини қасддан қайириб синдириши натижасида жиноят содир қилган.
Судланувчи Н.Тўраева ўз кўрсатмасида айбига иқрорлик билдирмасдан, 2020 йил уйининг олдига 15 дона арча дарахти экканлигини, 2021 йил сентябрь ойида ушбу арчалардан икки донаси қуриб қолганлигини, 2021 йил ноябрь ойининг бошларида яна бир дарахтнинг остига кимёвий модда ёки керосинга ўхшаш нарса тўкилганлигини кўриб, ўша куни дарахтнинг тагидаги тупроғини алмаштирганлигини, ва дарахтнинг тагига қўшниси Ш.Джумаева керосин тўкканлигини билгани,
2021 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 17:30 ларда дарахтни ювиб турган вақтида қўшниси Ф.Қосимов ўтиб кетаётиб, нима бўлганлигини сўраганида, ўзи Ф.Қосимовга “қайсидир ифлос эккан дарахтларимни тагига керосин тўккан” деб хақорат қилганида буни эшитган Ш.Джумаева “мени назарда тутаяпсанми” деб келиб жанжаллашиб, урушиб қолганлиигини, Ш.Джумаеванинг чап қўл бармоғи тирналганлигини, Ф.Қосимов уларни ажратганлигини, кейинги куни Ш.Джумаева ҳамда унинг қизи Д.Дилмуродовалар уни ҳақорат қилиб урганликларини, ўзи Ш.Джумаевага тан жароҳати етказмаганлигини билдириб кўрсатма берди.
Суд мажлисида жабрланувчи Ш.Джумаева ўз кўрсатмасида судланувчи Н.Тўраева қўшниси эканлигини, уйларининг олдидаги стол стул ўрнатилган жойга арча дарахти экканликларини, 2021 йил ноябрь ойининг бошларида стол стулнинг усти лой бўлганлигини кўриб уларни ювиб қўйганлигини, суви арчаларнинг тагига кетганлигини, 2021 йил 18 ноябрь куни соат тахминан 17:30 ларда дўкондан келаётган вақтида қўшниси Н.Тўраева бошқа бир қўшниси Ф.Қосимовга унга эшиттириб ҳақоратли гаплар айтиб гапираётганлигини эшитиб унинг олдига борганлигини, иккаласи тортишиб жанжаллашиб қолганликларини, Н.Тўраева қўли билан унинг юзига ташланганлигини ва чап кафтини тутиб қайирганлигини, ўзини орқага ташлаганлигини, қўшниси Ф.Қосимов уларни ажратганлигини, уйига кирган вақтида чап қўлининг бармоғи оғриб, шишиб кетганлиги сабабли ИИБга ариза билан мурожаат қилганлигини ва экспертизадан ўтганида бармоғи синганлиги аниқланганини, шифокорлар унинг қўлини гипс қилиб берганликларини, ўша куни уйига қизи Д.Дилмуродовани чақирганлигини, кейинги куни қизи билан ташқарига чиққанида Н.Тўраева уни ва қизини ҳақорат қилганлигини, кейин қизи ҳам уни ҳақорат қилганлигини, ва улар жанжаллашиб қолганликларини, бир қўли гипс бўлиб иккинчи қўлида набираси бўлганлиги сабабли уларни ажрата олмаганлигини, кўчадан ўтган нотаниш кишилар уларни ажратиб жанжални тўхтатганларини, судланувчи Н.Тўраевага нисбатан даъвоси борлигини унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб кўрсатма берди.
Суд, судланувчининг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини ва оилали эканлигини инобатга олиб шахсига ҳамда қилган жиноятига мос жазо тайинлади.

Турсунбой Тангриев,
Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button