Bo'limsiz

Иккита хусусий бандлик агентлиги лицензияси қайта тикланди

“Mirai Recruitment agency xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун берилган 06.03.2019 йилдаги 0034-сонли Лицензияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Лицензияловчи орган)нинг 2021 йил 21 сентабрдаги 94-сонли, шунингдек, “Reiwa xususiy bandlik agentligi” МЧЖга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун берилган 18.01.2019 йилдаги 0022-сонли Лицензияси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Лицензияловчи орган)нинг 2021 йил 21 сентабрдаги 93-сонли Қарорига асосан қайта тикланди.

Шунингдек, “Bek jobs xususiy bandlik agentligi” МЧЖнинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Лицензияловчи орган)нинг 2021 йил 21 сентабрдаги 89-сонли Қарорига асосан янги номи “Reiwa xususiy bandlik agentligi” МЧЖга ўзгартирилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button