“Инсоннинг обрўйи, шаъни қонун биланҳимояланади”. Жаҳлнинг меваси аччиқ,” – дейдихалқимиз. Ҳақ гап, аммо жаҳлнинг охири ҳамқонун олдида жавобгарлик билан якун топади, албатта.
Унда – бунда эркаклар орасида ҳақоратлашҳолатлари тез – тез қулоққа чалинади. Аммо, бугалги суд ҳукми аёл кишига нисбатан жиноятишида ўқиб эшиттирилди.
2023 йил март ойининг 1 куни жиноят ишларибўйича Когон туман суди ўз биносида судланувчиШирин Ҳаётова (исм – шарифи ўзгартирилган)гаоид жиноят ишини кўриб чиқди.
Икки фарзанднинг онаси бўлган Ш.ҲаётоваБухоро шаҳар суди томонидан 2022 йил 25 ноябрь куни жавобгарликка тортилиб, унга нисбатанмаъмурий жарима жазоси тайинланган бўлсада, у бундан ўзига тегишли ижобий хулоса чиқармасданяна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2022 йил 11 декабрь куни соат 17:16 ларда қариндошиҲалима Болтаева
(исм – шарифи ўзгартирилган) биланўрталарида анча вақтдан буён давом этиб келаётганжанжал вақтида уни қасддан шаъни ва қадр – қимматини беодоблик билан таҳқирлаб, ҳақоратқилган.
Судда Ш.Ҳаётовага нисбатан ЎзбекистонРеспубликаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг
5 (беш) баравари 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Аёл тарбиячи, аёл ширинсуханлиги биланқадрланади. Фарзандлар ундан андаза олади. Шундай экан, аёл деган шарафли номга доғтушириш ҳеч қачон оқланмаган. Огоҳ бўлинг, умрқисқа, инсон дунёга бир марта келади. Ўтган умрниэса ҳеч ким қайтара олмайди. В.Ключевскийнингшундай фикрлари бор: “Ўргатмоқ учун сўкиш, ёрдам бермоқ учун ҳақорат шарт эмас”.
ҚОСИМ ХОЛОВ
Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди раиси