BuxoroMIB

Интернет Telegram тармоғидаги “Kusherbayevga-murojaat” каналида жойлаштирилган “Ж.Бозоровнинг мурожаати” юзасидан

​“Мажбурий ижро бюроси бу ишлар бўйича изоҳ беришини сўраймиз: агар техника қидирувда бўлса кимни рухсати билан объектда ишлаяпти, нима учун суд қарори шу кунга қадар ижроси таъминланмаяпти” мурожаати юзасидан

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлайди.

Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 04.03.2022 йилдаги №2-2004-2203/286-сонли ижро варақасига асосан қарздор “AZIYA OLOT QURILISH” МЧЖдан ундирувчи Бозоров Жобир Нурқулович фойдасига 4.281.000 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳужжати бўйича, қарздор МЧЖнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномаси “МИБ-Портал” дастури орқали электрон тарзда қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка юборилган.   

Шунингдек, қарздор МЧЖга тегишли мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли давлат органларига сўровномалар юборилиб, уларга тақиқлар қўйилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖга тегишли “XCMG QY50KA” русумли, 80 565 ZAA давлат рақамли автотранспорт воситаси (автокран) мавжудлиги аниқланиб, давлат ижрочисининг 24.05.2022 йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42, 86 моддаларига асосанқидирув эълон қилинган.

Қидирув тадбирлари давомида “AZIYA OLOT QURILISH” МЧЖ тегишли “XCMG QY50KA” русумли, 80 565 ZAA давлат рақамли автотранспорт воситаси топилиб, қарздор МЧЖ томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф қилинди ва ижро иши амалда тугатилди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button