BuxoroMurojaatProkuratura

Инвесторни нега чув тушуришди?Мурожаат нега Бухоро вилоят прокуратура томонидан нега назоратга олинмаган?


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга 

Бош прокурор Ниғматулло Йўлдошевга

ДХХ раиси Абдусалом Азизовга 

Президент Админстратцияси рахбари Сардор Умурзоқовга 

Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевга

«ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» таъсисчиси, Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгу томонидан

Манзили:- Туркия Республикаси, Газиостман маҳалласи, Эрон джаддеси, Карум офислар маркази, 21/299-сонли офис, Чанкая/Анкара).

Мен, Эрон Респубуликаси фуқароси, Али РостгуЭрон давлатидаги “Khazar Khavaran DEFNA ŞERACILIK LTD” компанияси ҳамда Туркия Республикасининг «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» (манзили Туркия Республикаси,Газиостман маҳалласи,Эрон джаддеси, Карум офислар маркази, 21/299-сонли офис, Чанкая/Анкара)таъсисчиси ҳисобланаман.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида Хорижий инвестор, мен (Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгу) томонидан «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» ни филиали сифатида «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ташкил қилинган.

Мазкур МЧЖни ташкил қилишдан мақсад, Бухоро вилояти Ромитан туманида иссиқхоналар ташкил қилиниши маносабати билан Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритишни ниятқилган эдим.

Мен, Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгу «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» компаниясини раҳбари бўлсамда, ўзбек тилини билмаслигим, шунингдек таржимонга мухтожлигим ҳамда доимий равишда Ўзбекистон Республикасига бўлиб, шу ерда яшаб иш фаолиятини давом эттира олмаслигим сабабли, компанияда анча вақтдан буён таржимон сифатида ишлаб келаётган, қомпанияни ишончига кирган ва хизмати туфайли даромад олиб келаётган, ушбу компания ходимаси Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган Фозилова Дилафрўз Мўбиновнанинг 2 давлат (Эрон ва Ўзбекистон Республикаси) фуқаролиги бўлганлиги сабабли, Бухоро вилоятида ташкил қилинган «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ раҳбари этиш тайинлашга келишдик.

Натижада, Фозилова Дилафрўз Мубиновна билан гаплашилганда ташкил қилинаётган МЧЖ шаклидаги қўшма корхона «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ раҳбари сифатида Бухоро вилоятида фаолият олиб бориши учун Фозилова Дилафрўз Мўбиновна 95 % фоиз улуш билан ижрочи директори этиб тайинланди.

Ўз новбатида, Фозилова Дилафрўз Мубиновна Бухоро вилоятида доимий равишда бўла олмаслиги, чет давлатларда хизмат сафарларда бўлиб туришлиги боис, Бухоро вилоятида унинг яқин таниши ва тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган ишончли ҳамкори борлигини айтиб, Бухородаги ишларни олиб боришлик ва унга ёрдам бериши учун ишончли ҳамкор-шерик лозимлигини айтиб, ишончга кирганлиги боис, Фозилова Дилафрўз Мубиновнага ишонган ҳолда Шарипов Шокир Боходирович (паспорт серияси АВ4410229, 10.07.2016 йилда Бухоро шахар ИИБ томонидан берилган, яшаш жойи, Бухоро шахар. Б.Нақшбанд кўчаси 186-уй, 39-хона) қўшма корхонанинг Ўзбекистондаги таъсисчиси сифатида 5% фоиз улуш билан киритилди.

Шунга кўра, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг чет элдаги таъсисчиси Фозилова Дилафруз Мўбиновна ҳамда Шарипов Шокир Боходирович Ўзбекистондаги таъсисчиси этиб белгиланди.

Ўзаро келишувга кўра, қўшма корхонанинг УСТАВ фонди 8.400.000.000 (саккиз миллион, тўрт юз миллион) ташкил қилиши, «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» компаниясининг улуши 95,0 фоиз, номинал қиймати 7.980.000.000 етти миллиард етти юз-у саксон миллион), Шарипов Шокир Боходировичнинг улуши 5 % фоиз 420.000.000 (тўрт юз-у йигирма миллион) сўмдан иборат эканлиги белгиланди.   

«ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг УСТАВИ Бухоро шахар Давлат хизматлари маркази томонидан 08.02.2019 йилда 683864-сонли реестр рақам билан рўйхатга олинган.

Қўшма корхона ташкил қилинганидан кейин, Бухоро вилоят Ромитан туманида иссиқхоналар ташкил қилиш ва иссиқхона учун керакли жихозларни ишлаб чиқариш корхонаси ташкил қилиш учун ер майдони олиш лозим эди.   

Фозилова Дилафрўз Мубиновна Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП сотилишини, аммо ММТПнинг солиқдаги қарздорликларини тўлашни билдирганлиги боис, унга ушбу ММТПни сотиб олиш бўйича шартнома тузиш айтилган. 

04.03.2019 йилда Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП раҳбарига «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига янги ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ қилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни мақсад қилганлиги, мазкур фаолиятни амалга ошириш учун бўш турган бинога эхтиёж мавжуд бўлиб, “Челонғу” ММТП бино ва иншоотлар қўшма корхона МЧЖнинг фаолият турига мос қелиши, мазкур бино МЧЖга берилган тақдирда 8.400.000.000 (саккиз миллиард тўрт юз миллион) инвестиция киритиб, қишлоқ хўжалик маҳсалотлари учун иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқариш фаолият турини  тадбиқ этишимиз, ўз новбатида объект МЧЖ берилган тақдирда қорхонанинг солиқдан қарздорликлари тўлиқ тўлаб берилиши ҳақида кафолат хати берилди.

Натижада, 05.03.2019 йилда Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП раҳбари Т.Ғафуров ва таъсисчи Фозилова Дилафруз томонидан икки томонлама шартнома тузилиб, ММТПнинг қоровулхона биноси (7.6 х 3.8), омборхона (36.3 х 9.3), идора биноси (18.2 х 12.2), ошхона (12.3 х 6.3), айвон (5.7 х 6), цех биноси (30.5 х 6), цех биноси (30.5 х 6), айвон биноси ( 144 х 12.2) ва 1 дона 3 тонналик осма кранни «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ га солиқ қарздорлиги ( солиқ олди қарздорлиги 82.000.000 сўм, 2 карралик солиқ 18.498.000 сўм) ни тўлаш шарти билан сотиш тўғрисида ШАРТНОМА тузилган ва «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» компанияси томонидан солиқ қарздорликлари 10.000 АҚШ доллари (85 миллион сўм) тўлаб берилган.  

Ромитан туман хокими в/б Б.Халимовнинг 29.03.2019 йилдаги №.2226-сонли Қарорига кўра, ушбу худудда бирорта ҳам саноат корхонаси йўқлиги, аҳоли ёшлари ишсизлиги даражаси ўта юқорилиги, ёшларимиз асосан хорижий мамалакатда ишлаётгани ачинарли ҳолатда эканлиги, “Челонғу” ММТП ташкил қилиниши лозим бўлган корхонага асосан “Тошработ” МФЙ худудидаги ёшларни ишга жалб қилиш мақсадга мувофиқлиги боис, Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПга тегишли бўлган 1.49 (га) ер майдони ҳамда 2994 кв.мдан иборат бўлган бино-иншотлар «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ балансига солиқ қарздорлигини тўлаб бериш бўйича олди-сонтди шартномаси расмийлаштириш юклатилган. 

Ҳаттоки, Бухоро вилоят ҳокими Ў.Барноев ва Ромитан туман хокимининг қабулига бўлиб, Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПда ёшларга янги иш ўринлари яратиш ва бу ерда прожектор ва иссиқхона эҳтиёт қимлари ишлаб чиқарадиган кўшма корхона ташкил қилиш ҳақида суҳбат қилинган.

Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП  «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ балансига ўтганидан сўнг, “Челонғу” ММТП ни ривожлантириш ва бино-иншоотларни таъмирлаш, йўлларни асфальт қилиш, янги иш ўрни яратиш учун шарт-шароитларни яратиш мақсадида Фазилова Дилафруз Мубиновнана билан гаплашилганда, у таъмирлаш ишларини бажариш учун маблағ кераклигини айтганлиги боис, Д.Фазилованига ишониб, унинг ҳамкори Шарипов Шокир Боходирович (яшаш жойи, Бухоро шахар. Б.Нақшбанд кўчаси 186-уй, 39-хона) номига 1-маротаба 58.473.38 АҚШ доллари, 2-маротаба25.04.2019 йилда 37.544.09 АҚШ доллари, 3-маротаба 34918 АҚШ доллари 4-маротаба 9.08.2019 йилда 32471.89 АҚШ доллари жами 163.407.36 АҚШ доллари Бухоро шахар М.Иқбол кўчаси 3-уйда жрйлашган “МИЛЛИЙ БАНК”ка узатилган ва бу пулларни шахсан Шарипов Шокир қабул қилиб олган. (Банк ҳужжатлари илова қилинади.)

Шунингдек, Самарқандда яшовчи танишлардан қарз сифатида 170.000 АҚШ доллари Шарипов Шокирга олиб бердим, Шарипов Шокирни ўзи Самарқанддаги танишлардан бориб олиб, тилхат ёзиб берган ( тилхати илова қилинади.

Бундан ташқари, Божхона орқали 250.000 АҚШ долларлик  техника жихозларини Ромитан туман ММТП га олиб бориб ўрнатиши учун юборганман, Шарипов Шокир қабкл қилиб олган. (Божхона ҳужжатлари илова қилинади.)  

Аниқланишича, Д.Фазилова ва Ш.Шориповлар юқоридаги АҚШ долларини қабул қилиб олганидан сўнг, Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП.ни ривожлантириб, бино-иншоотларни таъмирлаб, йўлларни асфальт қилиб, янги иш ўрни яратиш учун шарт-шароитлар яратганми ёки йўқлиги текширилганда, Д.Фазилова ва Ш.Шориповлар олдиндан ўзаро келишган ҳолда, алдаб, ишончга кириб, Бухорода қўшма корхона ташкил қиламиз, Сиз Эрон Республикаси фуқароси бўлганлигингиз учун доим, доим Ўзбекистон Республикасига келиб-кетиб юра олмайсиз, Сизни номинггиздан биз иш юритамиз деб, АЛИ РОСТГУни ишончини суиистеъмол қилиб,  «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона ташкил қилдириб, ўзлари директор бўлиб, алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жами 583.407.36 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Натижада, Д.Фазилова ва Ш.Шориповлардан хорижий инвестор АЛИ РОСТГУ алдаб, банкдан узатилган жами 583.407.36 АҚШ доллари ва «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ ҳужжатлари ҳамда Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП.ни қўлга киритганликлари аникланганлиги боис, Ўзбекситондаги таъсисчи Шарипов Шокирни таъсисчилар рўйхатидан чиқариб, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ бошқа шахсни хорижий таъсисчи сифатида киритилиши айтилганидан сўнг, улар мени эрта индин деб алдаб, охири умуман телефонни кўтармасдан, қўнғироқларга жавоб бермасдан яшириниб келишган.

Шу боис, Д.Фазилова ва Ш.Шориповларга узатилган пулларни сархисоб қилиш, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг ҳужжатларини қабул қилиш, Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП.ни ривожлантириб янги иш ўрни яратиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида инвестиция киритиш учун Фазилова Дилафруз Мубиновнага берилган ижрочи директорлик ваколати бекор қилиниб, унинг ўрнига мен-Касимова Гулчехра Шухратовнани ижрочи директор этиб тайинланиб, Ромитан туманидаги “Челонғу” ММТП.ни текшириш учун юборилдим.

Текшириш давомида, Д.Фазилова ва Ш.Шориповлар қўшма қорхонани банкрот ҳолатига келтириш мақсадида, қўшма корхона томонидан ММТП ривожлантириш учун инвестиция киритилмаган деб эълон қилиш мақсадида, МЧЖ ривожлантириш учун банк орқли юборилган жами583.407.36 АҚШ долларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, АҚШ долларни ўзлаштириб, Ш.Шарипов номидан фақатгина 470.000.000 сўм пул киритган. (Банк хужжати илова қилинади.)

Шунингдек, Фазилова Дилафруз Мубиновна ўз номидан 17.12.2019 йилда «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» нинг иқтисодий аҳволи ночор ҳолатга келганлигини инобатга олиб,  «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг устав фондига ўз улушини кирита олмаслигини маълум қилади. Шу сабабли «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» ни «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси таъсисичилари таркибидан чиқаришингизни билдираман. Келгусида «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» томонидан «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ҳамда унинг таъсисичиларига ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди деб №.031 сонли сохта хат тайёрлаб, имзолаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шариповлар яширин равишда хорижий инвестор АЛИ РОСТГУга билдирмасдан, 2019 йил 18-декабрда «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлди деб 2-сонли сохта баённома тузиб, баённомада, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси таъсисчиси «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» ўз улушини кирита олмаслиги инобатга олиниши, – «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси таъсисчиси «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» қўшма корхона таъсисчилар таркибидан чиқарилганлиги, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устави ва таъсис шартнома ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашни, «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг таъсиси ҳужжатларини қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишлик, Мазкур Қарорни бажарилиши «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг директори Ш.Б.Шарипов зиммасига юклатилиши белгилашган. (баённома илова қилинади)  

Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шариповлар жиноят изларини яшириш мақсадида «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” қўшма корхонани, МЧЖга ўзгартириб, янги тахрирдаги УСТАВИни ташкил қилиб, қўшма қорхона Бухоро шахар Давлат хизматлари марказидан 27.12.2019 йилда №.227882 сонли рўйхатдан ўтказиб, манзилини ўзгартириб, Бухоро шахрига кўчиришган.

16.01.2020 йилда Бухоро вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ромитан туман филиали томонидан «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ номига инвентар биноси 45.463.110.7 (Қирқ беш миллион тўрт юз олтмиш уч минг бир юз) сўм бўлган, Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТП (Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида Давлат реестри) ни  Давлат реестр рақами №.1706242/R-A766742 (кадастр рақами 20:07:02:04:06:0249:0249) билан расмийлаштирилган.

Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шарипов келгусидаги мақсадини амалга ошириш, жиноят изларини яшириш ҳамда мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида 30.01.2020 йилда «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг янги тахридаги УСТАВИга ўзгартириш киритиб, эски тахрирдаги матн:- 1.6. Жамиятнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 2001000, Бухоро вилояти, Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси 186-уй, 39-хона, янги тахрирдаги матн:- 1.6. Жамиятнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти, Ромитан туман, Тошработ МФЙ, Челонғу қишлоғи деб кўрсатиб ўтган. (ҳужжат илова қилинади)

Шундан сўнг, 11.02.2020 йилда Ш.Шарипов «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиси сифатида сохта йиғилиш ўтказиб, унда “ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг йўналиши ўзгарганлиги, қўйилган мақсад (план) амалга оширилмаганлиги ва МЧЖнинг ривожлантириш учун устан фондини камайтириш ва ер майдони ва бино-иншоотларни топшириш баённомаси тузиб, БАЁННОМАДА МЧЖнинг йўналиши ўзгарганлиги, МЧЖ олдига қўйилган мақсадни амалга оширмади деб ёзувлар киритиб, устав фондини қамайтириб, Ромитан туман “Ермулккадастр давлат корхонаси мутахасиси Рўзиев Анвар Чориқуловичлар билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бино ва иншоотларнинг ИНВЕНТАР ҚИЙМАТИНИ асоссиз равишда 45.463.110.7 (қирқ беш миллион тўрт юз олтмиш уч минг  бир юз ўн сўм, етти тийин) сўмга камайтириб, баҳолаб, мол-мулкни топшириш ва қабул қилиш ҳақида ДАЛОЛАТНОМА расмийлаштирган. (йиғилиш баённомаси ва ДАЛОЛАТНОМА илова қилинади)

Энг қизиқарлиси, Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шариповлар жиноят изларини яшириш мақсадида «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг мулки бўлган Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу”ММТП ер майдони ва бино-иншшотларини қўлга киритиш ҳамда бегоналаштириш мақсадида, Ш.Шарипов номига “ROS TEXNOLOGI” MChJ ташкил қилиб, жойлашган манзили:- Ромитан тумани  Тошработ МФЙ, Челонғу қишлоғи деб кўрсатиб, 04.03.2020 йилда Ромитан туман Давлат хизматлари рўйхатидан №.817609-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказиган.

Ўз новбатида Д.М.Фазилованинг жиноий шериги Ш.Шариповлар 04.03.2020 йилда «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг янги тахридаги УСТАВИга ўзгартириш киритиб, эски тахрирдаги матн:- 1.6. Жамиятнинг жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти, Ромитан туман, Тошработ МФЙ, Челонғу қишлоғи, янги тахрирдаги матн:- 1.6. Жамиятнинг жойлашган манзили:Ўзбекистон Республикаси , 2001000, Бухоро вилояти, Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси 186-уй, 39-хона деб кўрсатиб ўтган. (ҳужжат илова қилинади)

Д.М.Фазилованинг жиноий шериги Ш.Шариповлар «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖнинг янги манзили этиб, Бухоро вилояти, Бухоро шахар, Б.Нақшбанд кўчаси 186-уй, 39-хона деб белгилаганидан сўнг, 2020 йил 06 март куниШ.Шарипов “ROS TEXNOLOGI” MChJ таъсисчиси сифатида №.2-сонли йиғилиш ўтказиб, “ROS TEXNOLOGI” MChJнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда фаолиятини юритиш мақсадида МЧЖ жойлашган умумуий ер майдони 149.00,0 кв.метр, қурилиш майдони 2994,45 кв.метр, фойдаланиш майдони 2813,55 кв.метрдан иборат бўлган (кадастр рақами 20:07:02:04:06:0249:0001) бино иншоотларни “ROS TEXNOLOGI” MChJнинг устав фондига улуш сифатида 1084.000.000 (бир миллиард саксон тўрт миллион) нарх билан киритиш, бино иншштлар топшириш қабул қилиш далолатномаси орқали  жамият балансига қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида МЧЖнинг №.2-сонли йиғилиш баёнини тузишган.

Шундай қилиб, Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шарипов Туркия Республикасининг «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» (манзили Туркия Республикаси,Газиостман маҳалласи,Эрон джаддеси, Карум офислар макази, 21/299-сонли офис, Чанкая/Анкара)  компаниясининг раҳбари Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгунинг алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, Ўзбекистон Республикиси, Бухоро вилоят, Ромитан тумани худудида «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма қонхона ташкил қилдириб, қўшма корхонанинг Ўзбекистондаги таъсисчилари сифатида ўзларини белгилаб,  МЧЖнинг рививожлантириш учун юборилган жами 163.407.36 АҚШ долларини ҳамда Ромитан туман хокими в/б Б.Халимовнинг 29.03.2019 йилдаги №.2226-сонли Қарорига кўра,(худудда бирорта ҳам саноат корхонаси йўқлиги, аҳоли ёшлари ишсизлиги даражаси ўта юқорилиги, ёшларимиз асосан хорижий мамалакатда ишлаётгани ачинарли ҳолатда эканлиги, “Челонғу” ММТП ташкил қилиниши лозим бўлган корхонага асосан “Тошработ” МФЙ худудидаги ёшларни ишга жалб қилиш мақсадида) ажратилган Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПга тегишли бўлган 1.49 (га) ер майдони ва 2994 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотлар фирибгарлик йўли билан қўлга киритилиб, Д.М.Фазилова ва унинг жиноий шериги Ш.Шарипов томонидан ММТПнинг ер майдони, бино ва иншоотлари бошқа фуқароларга қонунга хилоф равишда сотиб юборилганлиги аниқланган бўлсада, Ромитан туман хокимияти, ДСИ, Кадстр хизмати ва бошқа мутасадди ташкилот ходимлари бу ҳолатларни кўриб, билиб турган ҳолда, эътибордан четда колдирганликлари аниқланди.

Натижада, ҳозирги кунга келиб, Д.М.Фазилованинг жиноий шериги Ш.Шариповлар томонидан Туркия Республикасининг «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» (манзили Туркия Республикаси,Газиостман маҳалласи,Эрон джаддеси, Карум офислар маркази, 21/299-сонли офис, Чанкая/Анкара)  компаниясининг раҳбари Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгу томонидан ташкил қилинган «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма қонхонанинг Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПнинг 1.49 (га) ер майдони, 2994 кв.мдан иборат бўлган бино-иншшотлари ҳамда узатилган жами 583.407.36 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзлаштириб юборганликлари боис, хорижий инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига янги ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ қилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун иссиқхона конструкцияларини ишлаб чиқаришни имкониятидан маҳрум бўлди.

Юқоридагиларни эътиборга олиб, 

Менинг ушбу араизамни ўз назоратингизга олишингизни, 

1:- Мен Эрон Респубуликаси фуқароси Али Ростгу томонидан ташкил қилинган Туркия Республикасининг «ROSE SERACILIK TARIM LIMITED SIRKETI» (манзили Туркия Республикаси, Газиостман маҳалласи, Эрон джаддеси, Карум офислар маркази, 21/299-сонли офис, Чанкая/Анкара) компанияси томонидан ташкил қилинган «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма қорхонанинг Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПнинг 1.49 (га) ер майдони, 2994 кв.мдан иборат бўлган бино-иншшотлари, шунингдек жами 583.407.36 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган Фозилова Дилафрўз Мубиновна, Шарипов Шокир Баходирович ҳамда Ромитан тумани, “Ермулккадастр давлат корхонаси мутахассиси Рўзиев Анвар Чориқулович ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси, 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатиб, уларни жиноий жавобгарликка тортилишига,

2:- “ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма қорхонани ривожлантириш, инвестиция киритиш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида Ромитан тумани, “Ермулккадастр давлат корхонаси мутахассиси Рўзиев Анвар Чориқулович томонидан “ROS TEXNOLOGI” MChJ номига расмийлаштирилган Ромитан тумани Тошработ МФЙ, Тошработ қишлоғида жойлашган “Челонғу” ММТПнинг 1.49 (га) ер майдони, 2994 кв.мдан иборат бўлган бино-иншшотлар кадастр ҳужжатини ноқонуний деб топиб, бекор қилиниши ҳамда  «ROSE ŞERACILIK AGRO CO” МЧЖ шаклидаги қўшма қорхонанинг номига қайта раймишлаштирилишига,

3:- Фозилова Дилафрўз Мубиновна, Шарипов Шокир Баходирович томонидан фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган жами 583.407.36 АҚШ долларини ундирилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

«ROSE SERACILIK TARIM 

LIMITED SIRKETI» таъсисчиси,

Эрон Респубуликаси фуқароси ​​​​​    Али Ростгу 

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button