BuxoroMIB

Ижтимоий тармоқларда М.Акрамов оиласи фойдасига суднинг қурилишни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ижроси тўлиқ таъминлаб берилмаётганлиги тўғрисида доимий чиқишлар қилиб келинмоқда.

Ҳар бир мурожаат ортида фуқароларнинг манфаатлари ётади, шу сабабли ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилиб келинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда М.Акрамовнинг манфаатига зид қурилма бартараф этилмаётганлиги тўғрисида У.Акрамов томонидан доимий чиқишлар қилинмоқда.

Мазкур ижро ишига кўра У.Акрамов даъвогар деб эътироф этилмаган ва тараф ҳисобланмайди. 

Давлат ижрочисининг қарорига асосан Бухоро вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари томонидан Бухоро шаҳар Қизилқум кўчасидаги 131 ва 133 хонадонлар биноларининг бугунги кундаги техник ҳолати ўрганилган.

Ўрганиш натижасига кўра, 131 ва 133-хонадонлар 1980 йилларда
2 хонадонли яхлит бино сифатида қурилганлиги, 2019 йилда 131-хонадон қисми уй эгаси томонидан бузилиб, ўрнига пишиқ ғиштдан бир қаватли янги уй-жой биноси қурилганлиги ҳамда унинг юқори қисми бўйлаб яхлит қуйма темир-бетондан зилзилага қарши боғловчи белбоғ бажарилганлиги аниқланган.

Шунингдек,  мутахассислар томонидан зилзилга қарши яхлит темир-бетондан бажарилган боғловчи белбоғни демонтаж қилиш, бинонинг сесмик кучларга бардошлигининг пасайишига олиб келиши, бу ҳолат амалдаги ҚМҚ 2.01.03-19 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” 3.5.10 ва 3.5.11 бандлари талабларига зид ҳисобланиши, шу сабабли бинога зилзилага қарши қўшимча кучайтириш тадбирларини қўлламасдан, зилзилага қарши яхлит темир-бетон белбоғни демонтаж қилиш ёки шикаст етказиш тавсия этилмаслиги ҳақида маълум қилинган.

У.Акрамов мурожаатида келтирилган важлар бўйича Мажбурий ижро ҳаракатлари қонун доирасида амалга оширилганлиги аниқланган.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button