BuxoroMIB

Ижтимоий тармоқларда М.Баракаев нафақа пуллари ундириб берилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилмоқда

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлайди.

Ҳар бир мурожаат ортида фуқароларнинг манфаатлари ётади, ҳар бир мурожаат имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилинмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 25.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Хакимовдан М.Баракаев фойдасига 04.07.2020 йилдан 01.01.2021 йилга қадар ҳар ойдаги энг кам иш хақининг 2.5 баравари миқдорида нафақа ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида М.Баракаев фойдасига жами 9.344.509 сўм нафақа пуллари ундириб берилиши таьминланган ва ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Ҳозирда, Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси ҳудудий бўлимлари иш юритувида фуқаро М.Баракаев фойдасига нафақа ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд эмас.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button