BuxoroMIB

Ижтимоий тармоқларда “Нефтгазқурилиштаъмир” корхонаси 3-ойдан буён товон пулларини тўламайди” номли хабар юзасидан

Мазкур хабарда, Б.Ҳамроев “Нефтгазқурилиштаъмир” корхонаси 3-ойдан буён товон пулларини тўламаётганлигиниги билдирилган.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг судьси Ж.Т.Каримов томонидан 18.02.2022 йилда чиқарилган суд буйруғига асосан қарздор “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖнинг 1-сон қурилиш-монтаж бошқармаси унитар корхонасидан ундирувчи Ҳамроев Бобомурод Абдуллаевич фойдасига 5708500 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 28.02.2022 йилда Бюронинг Ромитан тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.
Бюронинг Ромитан туман бўлими давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 01 март куни Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошка органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 62 ва 86 моддларига асосан ижро ҳужатларини тугатиш бошқарувчисига юбориш ва иш юритишни тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Мажбурий ижро бюросининг
Бухоро вилоят бошқармаси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button