BuxoroMIB

Ижтимоий тармоқларда Т.М.Судовская фойдасига суднинг мажбурият юклаш тўғрисидаги қарори ижроси тўлиқ таъминлаб берилмаётганлиги тўғрисида чиқишлар қилиб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлайди.

Ижтимоий тармоқларда Т.М.Судовская фойдасига суднинг мажбурият юклаш тўғрисидаги қарори ижроси тўлиқ таъминлаб берилмаётганлиги тўғрисида чиқишлар қилиб келинмоқда.

 Ҳар бир мурожаат ортида фуқароларнинг манфаатлари ётади, шу сабабли ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилиб борилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 05.01.2021 йилдаги №2001/4136-сонли ижро ҳужжатига асосан қарздор “Buxara story ipeks” МЧЖ зиммасига ундирувчи Т.М.Судовскаяга жамият томонидан бузилиб ўрнига янгидан қурилаётган Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчасида жойлашган кўп қаватли 17-уйнинг 3-қаватидан умумий майдони 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган турар жойни ажратиб бериш, ажратиб берилиши лозим бўлган турар жойнинг лойиҳа-режалаштириш (экспликация) ҳужжатлари билан таништириш мажбурияти юклатиш тўғрисидаги ижро ҳужжати 03.11.2021 йилда Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Buxara story ipeks” МЧЖ раҳбари зиммасига ундирувчи Т.М.Судовскаяга жамият томонидан томонидан бузилиб ўрнига янгидан қурилаётган Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчасида жойлашган кўп қаватли                  17-уйнинг 3-қаватидан умумий майдони 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган турар жойни ажратиб бериш, ажратиб берилиши лозим бўлган турар жойнинг лойиҳа-режалаштириш (экспликация) ҳужжатлари билан таништириш мажбурияти юклатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан ундирувчига Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчасида жойлашган 17-уйнинг 3-қаватидан 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган 3 та хона таклиф қилинган. Бироқ ундирувчи томонидан рад қилинган.

Мазкур ижро ҳужжатида ундирувчига берилиши лозим бўлган Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчаси 17-уйнинг айнан қаеридан хона ажратиб берилиши аниқ белгиланмаганлиги сабабли, ижро ҳужжатини чиқарган органга тушунтириш билан чиқилган ва Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 03.03.2022 йилдаги ажримига асосан ундирувчига Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчасида жойлашган кўп қаватли 17-сон уй-жой 3-қаватининг умумий майдони 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган, айнан илгари давлат ва жамоат эҳтиёжи учун бузиб олинган Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчаси 17-уйнинг майдони ҳудудида қурилган квартира ажратиб берилиши бўйича тушунтириш берилган.

  Бироқ, илгари давлат ва жамоат эҳтиёжи учун бузиб олинган Бухоро шаҳар, Ҳамза кўчаси 17-уйнинг 3-қаватида айнан ундирувчи яшаган яъни уйнинг ўртаси қисми майдони ҳудудида ижро ҳужжатида кўрсатилган 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган хонадон мавжуд эмаслиги сабабли, қарздор томонидан ундирувчига 78,9 кв. метрдан кам бўлмаган бошқа хоналар таклиф қилинган.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button