Buxoro

Ижтимоий тармоқларда Улуғбек Акрамовлар оиласи фойдасига суднинг қурилишни бартараф этиш тўғрисидаги қарори ижроси тўлиқ таъминлаб берилмаётганлиги тўғрисида доимий чиқишлар қилиб келинмоқда.

Мажбурий ижро бюроси органлари суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлайди.
Таҳлилларга назар ташлайдиган бўлсак, Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ноқонуний қурилган иморатни бартараф этиш ижро ҳужжатлари борасида 473 та қурилмалар бартараф этилди ва ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланди.
Ижтимоий тармоқларда М.Акрамов ва бошқаларнинг манфаатига зид қурилма бартараф этилмаганлиги тўғрисида бир неча маротаба чиқишлар қилинди, ушбу ҳолатларга қонун талаби тушунтирилиб расмий муносабатлар бериб борилди.
Ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилда М.Акрамовнинг уйи томонга сейсмопояснинг салбий таъсир қиладиган қисми тўлиқ бартараф қилиниб, бугунги кунда плита ва сейсмопоясларнинг салбий таъсир этадиган қисми мавжуд бўлмасада, Акрамовлар оиласи блогерлар ёрдамида ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинмоқда.
Ҳар бир мурожаат ортида фуқаро ва жамият манфаатлари ётади. Шу боисдан ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, имкон қадар ижобий ҳал этишга ҳаракат қилиб борилмоқда. Бироқ, ҳар қандай вазиятда ҳам мурожаатлар давлат органлари ва фуқароларнинг шаънини обрўсизлантириш мақсадида эмас, реал муаммо юзасида бўлса мақсадга мувофиқдир.
Зеро, нотўғри маълумот тарқатиш орқали Сиз аввало ўзингизнинг қимматли вақтингизни йўқотасиз. Қолаверса, қонун билан ҳимояланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар ёки шаън, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатган фуқаро қонун олдида жавоб беришига, шунингдек етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашига ҳам тўғри келади.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button