BuxoroMIB

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар ундирилди

​Ўзбекистон Республикаси ИИВ маълумотларига кўра, 2022 йил давомида республика ҳудудида жами 9902 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган, шундан 2086 таси ўлим, 7816 таси тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатларни ташкил этди. Йўл˗транспорт ҳодисалари оқибатида моддий зараркўрганларнику айтмаса ҳам бўлади.

​Суд қарорларига асосан ҳуқуқбузарлик ёки жиноятлар оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарарни ундириш Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга оширилади.

​Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатидажабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни ундириш ҳақида чиқарилган суд қароринингижроси таъминланди.

​Жумладан, Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 18.02.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Обидовдан ундирувчи М.Кошкинфойдасига 50 млн. 289 минг сўм ҳамда ундирувчи Н.Юлдашев фойдасига 1 млн. 172 минг сўм миқдорида моддий зарар ундириш тўғрисидагиижро ҳужжати Бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Қарздорга ижро ҳужжати мазмун-моҳияти тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Давлат ижрочиси Б.Амонов томонидан қарздорнинг номидаги ва яшаш манзилидаги мол-мулкларни хатлаш борасидаги мажбурий ижро ҳаракатларига киришилгандан сўнг, ноилож қолган қарздор ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни ундирувчилар фойдасига тўлиқ қоплаб беришга мажбур бўлди.

​Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button