BuxoroMIB

Р А С М И Й М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 10 март куни “YouTubeижтимоий тармоғида жойлаштирилган Rajabboy Raupov MIBga ko’chgan qalloblik haqida номли танқидий видео хабар ёритилди.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

​Ушбу видеомурожаатда, фуқаролик ишларибўйича Пешкў туманлараро судининг 13.03.2020 йилдаги қарздор “Бунёдкор Омад-2017” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқ банки” Шофиркон филиали фойдасига кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидагиижро варақасига асосан гаров мулки ҳисобланганАлишер Қўшшаевга тегишли бўлган бино Бюронинг Шофиркон туман бўлими томонидан аукцион савдосига чиқарилмасдан келинаётганлиги билдирилиб, мазкур масалани қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам бериш сўралган.

​Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 13.03.2020 йилдаги қарздор “Бунёдкор Омад-2017” МЧЖдан ундирувчи АТ “Халқ банки” Шофиркон филиали фойдасига 150.000.000 сўм асосий кредит қарздорлиги, 17.537.882 сўм кредит фоизи, 15.610 сўм почта харажати жами 167.553.492 сўм ундириш ва ундирувни қарздор Қўшшаев Алишер Розиқовичга тегишли бўлган Шофиркон тумани, “Х.Ориф” МФЙ, “Тагитепа” кўчасида жойлашган умумий ер майдони 120,0 м2, қурилиш майдони 110,0 м2, фойдаланиш майдони 233,0 м2 дан иборат бўлган “Маиший хизмат ва ишлаб чиқариш биноси”га қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шофиркон туман бўлими иш юритувига 18.04.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.     

    Ижро ҳаракатлари жараёнида, фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 03.06.2020 йилдаги “Ижро ҳаракатларини вақтинча тўхтатиш ҳақида”ги ажримига кўра ижро иши “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси талабларига асосан тўхтатилган.  

    Мазкур суднинг 26.09.2022 йилдаги ижро ҳаракатларини давом эттириш тўғрисидаги хатига асосан ижро ҳаракатлари давом эттирилиб, 06.10.2022 йилда “Мол-мулкни электрон онлайн аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида” қарор қабул қилинган ва қарор нусхалари тарафларга юборилиб, 10 кунлик муддатда қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

    Қарздор А.Қўшшаев Бюронинг Шофиркон туман бўлимининг 06.10.2022 йилдаги қароридан норози бўлиб, қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ва ижро ҳаракатлари тўхтатиб туриш ҳақида Бухоро туманлараро маъмурий судига ариза билан мурожаат қилган. 

    Мазкур суднинг 02.12.2022 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра қарздор А.Қўшшаевнинг аризаси қаноатлантиришдан рад этилган.

   Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Қўшшаевга тегишли бўлган бинони “E-auksion”электрон савдо майдончаси орқали савдо чиқариш чоралари кўрилган, ижро ҳужжатидаги камчиликлар сабабли қайтарилган.

    Ҳозирда, камчиликлар бартараф этилиб, мазкур бинони “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button