BuxoroMIB

Таъминотчи корхонага етказилган зарар ундирилди

Бу йилги қишнинг анча совуқ келиши биз учун ҳақиқий синов бўлди. Совуқ кунларда электр энергияси ва табиий газнинг кундалик ҳаётимиз учун қанчалик зарур эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

          Бироқ, қишнинг шундай совуқ кунларида ҳам халқимиз учун зарур бўлган электр ва газдан ноқонуний фойдаланиб, энергия ресурсларини талон-тарож қилиб келаётган нопок шахслар аниқланиб, жавобгарликка тортилишди.  

          Орамизда фойдаланилган электр ва табиий газ тўловларидан бўлган қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келаётганлар ҳам йўқ эмас.

Бюро органлари иш юритувидаги электр энергияси ва табиий газдан бўлган қарздорликниундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари назоратга олинган ва бу борада муайян ишлар қилинмоқда.    

Мисол учун, МЧЖ раҳбари С.Тоғаев томонидан Бухоро тумани, “Сўфикоргар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Аzizbek Jamshid Agro Servis” МЧЖга қарашли иссиқхона табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида “Ромитантумангаз” таъминоти корхонасига 19,7 млн. сўм миқдорда зарар етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг 26.05.2022 йилдаги қарздор С.Тоғаев томонидан тўланмаган 11,7 млн. сўм миқдоридаги зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Давлат ижрочиси томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор С.Тоғаевдан 11,7 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалда тамомланди.

Шунингдек, Ромитан туман, “Зарафшон” МФЙ ҳудудида жойлашган “Пахта саноат транс” МЧЖ биноси табиий газ тармоғидан узиб қўйилган бўлсада, МЧЖ раҳбари З.Давлатов томонидан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида “Ромитантумангаз” таъминоти корхонасига 5,1 млн.сўм миқдорида зарар етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 24.02.2023 йилдаги қарздор З.Давлатовдан зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 13 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор З.Давлатовдан 5,1 млн. сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши амалга тамомланди.

Ҳозирда, электр ва табиий газдан бўлган қарздорликларни ундириш борасидаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилояти бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button