BuxoroMurojaat

Кўчада қолган аёл. Чориевлар фуқаролардан уй қуришни ваъда бериб пулларини олиб уй бермаслиги ростми?

Бухоро шахар Б.Нақшбанд кўчаси 267-уй 2-хонада яшовчи Очилова Лайло Олимовна томонидан

МУРОЖААТ

2014 йил 21 август куни Чориев Мардон Остонович ва Чориев Акрам Остоновичлар, мени алдаб, ишончимга кириб, менга Бухоро шахар Б.Нақшбанд (Х.Т.Бухорий) кўчасида кўп қаватлик уй-жой қураётганликларини айтиб, 111.24 кв.м бўлган 3-хоналик квартирани менга сотишларини, ушбу квартира тўлиқ ремонт қилиб, яшаш шароитига мослаштирилган ҳолда топширишларини айтиб, мендан жами 44.000 АҚШ долларини олишди, аммо улар ишончимни суиистеъмол қилиб, “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖ раҳбари Ш.К.Ҳалимов номидан қалбаки 21.08.2014 йилдаги 12-сонли шартномасини расмийлаштириб, Ш.К.Ҳалимов номидан имзо қўйиб, мендан 44.000 АҚШ доллари олган бўлсаларда, шартномада 21.08.2014 йилда 13.500 АҚШ доллари олинди, 01.03.2015 йилда 18.500 АҚШ доллари, 31.07.2015 йилда 16.000 АҚШ доллари олиниши лозимлиги ҳакида сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, фирибгарлик йўли битлан олинган 44 000 АҚШ долларини МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, гўёки мен уларга шартноманинг 1.4 бандига “Давал-қарилиш моллари” хом ашёсини топишириш учун 40.500.000 сўм топширганлигим хақида такроран сохта №.12-сонли ХИСОБ ВАРАҚАСИни расмийлаштириб, имзолаб, ишончимни суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдордаги қийматда моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилишди.
Мен мазкур ҳолат бўйича Бухоро вилоят прокуратурасига мурожаат қилганимдан сўнг, Департаментнинг Бухоро шахар бўлими суриштирувчиси Ж.Дж.Ширинов томонидан М.О.Чориев ва бошқаларга нисбатан 11.05.2019 йилда ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан 064012/2019-26-сонли жиноят иши қўзғатилди.
28.08.2019 йилда Чориев Мардон Остонович ва “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖ раҳбари Ҳалимов Шермурод Қўлдошевичларга нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан айб эълон қилиниб, жиноят иши 03.09.2019 йилда ЖПКнинг 388-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган.
10.09.2019 йилда жиноят иши прокуратура томонидан ўрганиб чиқилиб, бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказишлик учун ёзма кўрсатма билан қўшимча терговга қайтарилган.
Жиноят иши бўйича қўшимча тергов ҳаракатларини Бухоро шахар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ТГ катта терговчиси майор О.Примов ўтказилиб, 20.10.2019 йилда Чориев Мардон Остонович ва “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖ раҳбари Ҳалимов Шермурод Қўлдошевичларнинг ҳаракатида ЖКнинг 168-моддасида кўрсатилган жиноят таркиби йўқ деб, жиноят ишининг ушбу қисмини ҳаракатдан тугатиб, улар томонидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят содир қилинган деб, уларнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан уларнинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, харакатдан тугатиш хақида ноқонуний қарор қабул қилинган.
Бухоро шахар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ТГ катта терговчиси майор О.Примов жиноят иши бўйича ЖПКнинг 22-моддаси тартибида тергов ҳаракатларини тўла, холисона ва ҳар томонлама олиб борилишини таъминламасдан, асоссиз равишда, 20.10.2019 йилда жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида қарор қабул қилган.
Жумаладан, Чориев Мардон ўз кўрсатмасида, Л.ОчиловаБухоро шахар Б.Нақшбанд (Х.Т.Бухорий) кўчасида жойлашган 170-уй 51-хонани 26.000 АҚШ долларига сотиб, ушбу АҚШ долларини олиб, ўзи қурадиган уй-жойдаги 3-хоналик квартира билан айирбошламоқчи бўлганлигини, Муродов Мансурга бериши лозим бўлган 18.500 АҚШ долларини берганлигини билдирган. (и.в 243-244)
Аммо, Муродов Мансур Садиевич, ўз кўрсатмасида, ўзига тегишли бўлган Бухоро шахар Б.Нақшбанд (Х.Т.Бухорий) кўчаси 170-уй 51-хонани Л.Очилова билан 26.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, 8000 АҚШ долларини олганлигини, шунингдек 2013 йил 13 август куни Бухоро шахар Самарканд кўчасида жойлашган натариус олдида Чориев Мардон уни харид қилаётганлигини билиб, Л.Очилова билан ўрталарида 17.000 АҚШ доллари қолганлигини айтганлиги боис, Мардон унга 17.000 АҚШ долларини берганлигини, уй нархи қиммат бўлди деганлигини учун Мардон яна 100 АҚШ доллари жами 17.100 АҚШ доллари берганлигини ва натариус томонидан Саидов Ихтиёр номига расмийлаштирилган ҳужжатларга хотини билан биргаликда имзо қўйганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат бўйича Очилова Лайло, Чориев Мардон ва Муродов Мансур ва унинг хотини ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилмаган ва қарама-қаршиликлар бартараф этилмаган.
Бундан ташқари, М.О.Чориев ўз кўрсатмасида Саидов Ихтиёр номига расмийлаштирилган Бухоро шахар Б.Нақшбанд (Х.Т.Бухорий) кўчаси 170-уй 51-хонани фуқаро Ражабов Собирга сотиб, Турон ресторани остидаги натариусда ҳужжатларни расмийлаштириб, С.Ражабовдан 44.000 АҚШ долларини олиб, Бухоро шахар Мустақиллик кўчаси 28-уй 3-хонда жойлашган офисига бориб, шу ерда ўзига тегишли бўлган 18.500 АҚШ долларини олиб қолганлигини, Л.Очилова оладиган уй 148 млн. (48.000 АҚШ) сўмга баҳолаб, шундан 25 фоизи 40 500 000 сўм яъни 13 500 АҚШ долларини Л.О.Очилова сўмга айлантириб келганидан сўнг, Л.Очиловдан пулни қабул қилиб олганлигини билдирган.
Аммо, тергов ҳаракатлари жараёнида 13.500 АҚШ доллари ҳақиқатда алмаштирилганми ёки йўқми, қолган АҚШ доллари тақдирига баҳо берилмаган, шунингдек, Л.Очилова13.500 АҚШ доллари сўмга алмаштирганми ёки йўқлиги ҳақида сўралмаган.
Бундан ташқари, Халимов Шермурод Бухоро шахар Б.Нақшбанд (Х.Т.Бухорий) кўчасида жойлашган 170-уй 51-хона ва уй олди-сотдиси ва 44 000 АҚШ доллари олди-берди жараёнида иштирок этмаган бўлсада, ўз кўрсатмасида уй эгасига М.Чориев 18.000 АҚШ доллари берган, 2013 йил ноябрь ойида Л.Очилова уйни 44.000 АҚШ долларига сотган вақтда М.Чориев 44 000 АҚШ долларини олиб, ўзига тегишли АҚШ долларидан ўзига тегишли қисмини олиб, 13.500 АҚШ долларини ҳам олиб, топшириқ-шартнома, давал хомашёсини топшириш ҳисоб варақаси расмийлаштириб берган эдим деб айтган. (и.в 234-235)
Аммо терговчи О.Примов фуқаро Саидов Ихтиёр, Ражабов Собир, Чориев Мардон, Ш.Қ.Ҳалимов ва М.О.Чориевларни кўрсатмаси ўртасидаги қарамашиликларни бартарф этмаган ва улар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказмаган.
2013 йил 04 ноябрь куни Ш.Қ.Ҳалимов ва М.О.Чориевлар ўзаро жиноий тил бириктириб, Бухоро шахар Б.Накшбанд кўчаси 170-уй 51 хонадонни Л.Очиловага 44.000 АҚШ долларига сотган вақтида 1 АҚШ доллари 2.178.56 сўм бўлган бўлсада,
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган 21 август 2013 йилда тузилган 12-сонли шартномада 21.08.2019 йилда 1 АҚШ доллари (40.500.000:13.500=) 3000 сўмдан олинганлиги, 01.03.2015 йилда 1 АҚШ доллари (59.500.000:18.500=) 3.216 сўмдан, 31.07.2015 йилда 1 АҚШ доллари (48.000.000:16.000=) 3000 сўм ҳисобида тўланиши лозимлиги ҳақида сохта маълумотлар киритилган бўлсада, терговчи О.Примов томонидан шартномада нега маълумотлар киритилганлигига аниқлик киритилмаган.
Бундан ташқари, иш ҳужжатларида шартномага кўра фуқаро Л.ОчиловаОлимовна томонидан 40.500.000 сўмлик қурилиш моллари МЧЖга кирим қилинганлиги ҳақида №.12-сонли Хисоб варақаси тузилганлиги кўринади.
Аммо, терговчи О.Примов томонидан тергов жараёнида Л.О.Очилованинг қурилиш моллари сотиладиган дўкони ёки ишлаб чиқаридиган завод ёки фабрикаси бор ёки йўқлиги ва шу муҳсулот топширилганми ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган ҳамда Л.О.Очилова билан Чориев Мардон, Ҳалимов Шермурод, Чориев Акрамлар ўртасида мазкур ҳолат бўйича юзлаштириш тергов харакати ўтказмаган.
Шунингдек, Ш.Ҳалимов ва М.Чориевлар ўз кўрсатмасида ўзларига тегишли бўлган Бухоро шахар Б.Нақшбанд кўчасида қурилаётган 267-уй қурилишини объекти (МЧЖ.) ни Қахоров Вохидга сотганлигини билдирган.
Аммо, шу ҳолат бўйича Қахоров Вохид сўроқ қилинмаган, МЧЖни қачон ва кимдан неча сўмга сотиб олганлиги, сотиб олганидан сўнг қурилиш ишларини ким юритганлиги, тузилган шартномаларга қим имзо қўйганлиги, Л.О.Очилова Бухоро шахар Б.Нақшбанд кўчаси 267-уй 2-хонага қачон ва қандай қилиб кўчиб ўтганлиги бўйича Қахоров Вохиддан сўралмаган, Л.О.Очилова билан Қахоров Вохид ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилмаган.
Бундан ташқари, жабрланувчи Л.О.Очилова ўз кўрсатмасида 17.800 АҚШ долларини танишларидан қарз олганлигини, 2013 йил 13 август куни Бухоро шахар Самарқанд кўчасидаги натариусга укаси Очилов Камол Олимович билан биргаликда бориб, 17.800 АҚШ долларини М.Чориевга берганлигини, ўз новбатида М.Чориев АҚШ долларини М.Муродовга берганлигини, шу холатни укаси Очилов Камол тасдиқлашини билдирган.
Аммо, терговчи О.Примов томонидан жабрланувчи Л.О.Очилова 17.800 АҚШ долларини қайси танишларидан олганлиги аниқламаган ҳамда 17.800 АҚШ доллари қарз берган фуқарорлар сўроқ қилинмаган.
Жабрланувчи Л.О.Очилова ўз кўрсатмасида С.Раджабов “мени уйимни И.Саидовдан харид қилиб олиб, 44.000 АҚШ долларини М.Чориевга санаб бераётган вақтда мени чеккароқда олиб чиқиб, опа мен бу одамларни яхни танийман, шунча пул бериб алданиб қолманг яна деб айтганида, мен унга йўқ биз уйларни алмашяпмиз” деб айтган эдим деб кўрсатма берган.
Аммо, терговчи О.Примов томонидан Л.О.Очилова ва С.Раджабова ўртасида юзлаштириш тергов харакати ўтказилмаган ва бу ҳолатларга аниқлик киритилмаган.
Жабрланувчи Л.О.Очилова ўз кўрсатмасида, 21.08.2013 йилда тузилган қалбаки-сохта 12-сонли шартномани Чориев Акрамдан олганлигини, 44.000 АҚШ долларини М.Чориевга берганлигини, аммо шартномада 13.500 АҚШ доллари яъни 40.500.000 сўм пулга қурилиш моллари берганлиги ёзилганлиги ҳақида Чориев Акрам айтганида, А.Чориев унга “бу ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини, нима бўлган тақдирда ҳам унга ваъда қилинган уйни номига расмийлаштириб берилишини айтган” лигини, уларга ишониб, сотиб олган ва қурилаётган 267-уйни 2-хонани жами 25.000 АҚШ долларига ўз ҳисобидан таъмирлаб, қўчиб ўтиб, яшаб келаётган вақтида, доимий равишда унинг олдига Чориев Акрам келиб, коммунал тўловларни ва бошқа сабабларни бахона қилиб, пулини олиб кетганлигини, Чориев Акроамдан квартирани номига расмийлаштириб беришни сўраганида, А.Чориев унга “ВОТ” қилинмаганлиги учун қадастр ҳужжатлари бера олмаслигини айтиб, келгусида расмийлаштириб беришларини айтиб, уни алдаб, пулларини олиб келганлигини билдирган.
Аммо, терговчи О.Примов томонидан Чориев Акрамнинг ҳаракатида ЖКнинг 168-моддаси, 228-моддаси (фирибгарлик ва ҳужжатларни сохталаштириш) да кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, А.Чориев гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинмаган ва унинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий бахо берилмаган.
Бундан ташқари, 21.08.2013 йилда тузилган 12-сонли шартномаги “СТ 3717077”, “01.05.12”, “185” ёзувлар ва имзо кимга тегишли эканлиги бўйича, А.Чориев, М.Чориев ва Ш.Халимларнинг ёзувлари ва имзоларидан намуна олиниб, ХАТШУНОСЛИК экспертизаси тайинланмаган.
Шунингдек, мазкур шартнома қачон ва қаерда ҳамда қайси компьютерда ким томонидан тузилганлиги аниқланмаган ва ушбу компьютер техникаси ҳужжатлаштириб олиниб, хотирасида шу каби бошқа шартномалар мавжудлигини аниқлаш чоралари кўрилмаган.
Иш ҳужжатларида “Қохоров Вохид ва Қахоров Ўлмаслар айбдор, Чориев Мардон, Чориев Акрам ва Ҳалимов Шермуродларнинг қариндоши эканлиги ва улар содир этган жиноятини яшириш мақсадида номигагина МЧЖни Қахоров Вохид номига расмийлаштирганлиги, аммо Ш.Халимов ва М.Чориевлар жиноят изларини яшириш мақсадида, МЧЖни Қахоров Вохид номига расмийлаштирганлиги, аммо қурилиш ишларини Чориев Акрам давом эттириб, фуқароларга квартираларни сотиб, сохта шартнома ва қурилиш моллари олинганлиги ҳақидаги ХИСОБ ВАРАҚАларни берганлиги тасдиқланган бўлсада:
Бухоро шахар Б.Нақшбанд (О.Эшонов) кўчаси 267-уйдан квартира сотиб олиб, ушбу уй-жойда яшаб келаётган бошқа фуқаролар сўроқ қилинмаган ҳамда уларга ҳам берилган шу каби тузилган шартномалар борлиги бўйича суриштирув-тергов ҳаракатлари ўтказилмаган ёки бошқа сохта шу каби шартномалар мавжуд ёки йўқлиги ҳолатига аниқлик киритилмаган.
Тергов ҳаракатлари давомида, айбдор Ш.Халимов М.Чориев, А.Чориевлар олинган даромадларни ҳисоботлардан яшириб, солиқ ва бошқа тўловларни қасддан яшириб, жабрланувчи Л.О.Очиловадан олинган 44.000 АҚШ долларини кирим қилмасдан, гўёки 40.500.000 сўм миқдорида қурилиш моллари олинганлиги ҳақида сохта шартнома ва хисоб варақаси тузиб, 40.500 000 сўм (13 500 АҚШ) тўлов суммаси МЧЖ ҳисобига кирим-қилинганми ёки йўқлиги бўйича мутахасисиларнинг хулосаси олинмаган.
Шунингдек, терговчи О.Примов томонидан Бухоро шахар Б.Нақшбанд (О.Эшонов) кўчасида қурилган кўп қаватли 267-уйдан жабрланувчи Л.О.Очиловадан ташқари, бошқа фуқаролар ҳам Халимов Шермурод, Чориев Мардон, Чориев Акрамлар билан олди-сотди шартномаси тузганми, агарда шартнома тузилган бўлса, тўлов суммаси қандай тартибда амалга оширилганлиги, шарнома билан биргаликда, улардан ҳам қурилиш моллари қабул қилиб олинганлиги ҳақида ХИСОБ ВАРАҚАСИ берилганми ёки йўқлиги аниқланмаган ва ушбу кўп қаватли 267-уйдаги квартираларда яшовчи фуқаролар сўроқ қилинмаган.
Бундан ташқари, “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖни иш фаолиятини ҳужжатли тафтиш қилиш фуқарорлардан олинган пул суммаси МЧЖ га кирим қилинганлиги ва солиқ ва бошқа тўловларни тушумини аниқлаш мақсадида солиқ ва бошқа ходимлар ишга жалб қилинмаган ва МЧЖга тегишли бўлган 267-сонли кўп қаватли уйдан квартира сотиб олган фуқароларнинг олди-сотди шартномаси кўрсатилган сумма ҳисоб рақамга тўлиқ кирим қилинганми, шунингдек шартномада кўрсатилмаган яширилган сумма мавжудми, МЧЖ томонидан солиқ ва бошқа тўловларни қасддан яшириш холатлари мавжудми ёки йўқлиги аниқланмаган, шунингдек ҳужжатли тафтиш ўтказилмаган ҳамда Халимов Шермурод, Чориев Мардон, Чориев Акрамларнинг ҳаракатида ЖКнинг 189 ва 184-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий бахо берилмаган.
Жабрланувчи Л.О.Очилова ўз кўрсатмасида “Чориев Акрам унга тақдим қилган шартномада №.12-квартирани сотиб олинганлиги бўйича 12-сонли шартнома берилган бўлсада, МЧЖ хужжалари В.Кахоровга номига ўтганидан сўнг, Ўлмас Қохоров томонидан квартира рақамлари тескари-бошқа томондан рақамланганлиги боис, у сотиб олган 12-квартира 2-рақамга ўзгариб қолганлиги, шунингдек, ушбу 267-уйдан дастлаб ва кейинчалик квартира харид қилган фуқаролар ўртасида тузилган шартномаларда кўрсатиб ўтилган кватираар рақамлари ҳам ўзгарганлиги боис, фуқаролар ўртасида тушунмовчиликлар бўлганлигини баён қилган бўлсаларда,
Терговчи О.Примов томонидан Бухоро шахар Б.Нақшбанд (О.Эшонов) кўчаси 267-уйдан квартира сотиб олиб, хозирги кунда яшаб келаётган фуқаролар сўроқ қилинмаган ва уларга шу каби шартнома (договор-поручение) лар бор ёки йўқлиги аникланмаган ва ҳужжатлаштириб олинмаган ёки кўздан кечирилмаган.
Шунингдек, Қахоров Ўлмас ва Қахоров Вохидлар билан Чориев Мардон, Чориев Акрам, Ҳалимов Шермуродларнинг қариндошлик алоқаси борлиги ва уларнинг уларнинг содир этилган жиноятга алоқадорлиги текширилмаган ва улар билан жабрланувчи Л.О.Очилова ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилмаган.
Бундан ташқари, Ходжиев Икром, Муродов Мансур, Давлатова Саида, Хусаинова Фотима, Ҳ.Одинаева, Ҳамроев Ўткир, Қахоров Ўлмас, Саидов Ихтиёр, Раджабов Собир, Бабаджонова Дилфуза, Очилова Холида, Жамолов Бахтиёр, Рахмонова Мархабо, ТОшова Дилнавоз, Солихова Ноила, Очилова Ольгалар ўз кўрсатмасида айбланувчи Чориев Мардон, Халимов Шермурод ва Чориев Акрамлар жабрланувчи Очилова Лайлодан сотилган квартиранинг 44.000 АҚШ долларини тўлиқ олганлигини, уларга ҳам М.Чориев, Ш.Ҳалимов ва А.Чориевлар томонидан шу каби сохта шартномолар берилганлигини айтиб турган бир вақтда, терговчи О.Примов томонидан МЧЖ раҳбари Ш.Халимов ва ушбу фуқаролар ўртасида тузилган шартномани ҳужжатлартириб олмаган, кўздан кечирилмаган ҳамда улар томонидан тўланган пул суммаси МЧЖга тўлиқ қирим қилинганми ёки йўқлиги ҳолати текширилмаган.
Шунингдек, Ходжиев Икром, Муродов Мансур, Давлатова Саида, Хусаинова Фотима, Ҳ.Одинаева, Ҳамроев Ўткир, Қахоров Ўлмас, Саидов Ихтиёр, Раджабов Собир, Бабаджонова Дилфуза, Очилова Холида, Жамолов Бахтиёр, Рахмонова Мархабо, Тошова Дилнавоз, Солихова Ноила, Очилова Ольга билан жабрланувчи Очилова Лайло ҳамда айбдор шахслар М.Чориев, А.Чориев, Ш.Ҳалимовлар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилмаган.
Бундан ташқари, “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖ раҳбари Ш.Ҳалимовнинг шартнома тузган фуқаролардан АҚШ доллари олиш ваколати борми ёки унинг банкда АҚШ доллари қабул қилиш ва топшириш бўйича ҳисоб рақами очилганми ёки йўқлиги текширилмаган.
Шунингдек, жабрланувчи, Л.Очилова ўз кўрсатмасида 12-сонли квартирани М.Чориев, Ш.Ҳалимов ва А.Чориевлардан сотиб олиб, улар ушбу уйга кўчиб ўтишига рухсат берганликлари, келгусида у томонидан қилинган сарф-харажатлар чегириб ташланишини айтганликлари боис, ўз ҳисобидан қурилиш материллари сотиб, эшик-дараза ва боқша қурилиш матераиллари сотиб олиб, жами 25.000 АҚШ доллари миқдорида сарф-харажат қилганлигини ўзи ва ушбу 267-уйдаги квартираларда яшаб турган фуқаролар айтиб турган бир вақтда, терговчи О.Примов томонидан 12-сонли квартирани ремонт қилган устолар ҳамда қурилиш моллари сотиб олинган савдо дўкон эгалари ўроқ қилинмаган ва квартирани ремонт қилишга кетган сарф-харажатлар миқдори аниқланмаган.
Бундан ташқари, Ўз.Р Олий Суди Пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги 2017 йил 11-октябрь кунидаги №.35-сонли ҚАРОРИнинг 4-бандида:- Фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.
7-бандида:- Мулкни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилади.
Ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни эгаллашга қаратилган фирибгарлик, айбдорда ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки тасарруф этиш учун юридик жиҳатдан тасдиқланган имконият пайдо бўлган пайтдан (масалан, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши шарт бўлган бошқа мулкка нисбатан ҳуқуқ рўйхатга олинган пайтдан; шартнома тузилган вақтдан; мулкка нисбатан шахснинг ҳуқуқи тан олинган суд қарори кучга кирган кундан; ваколатли давлат органи айбдорда ёки бошқа шахсларда мулкка нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш учун асослар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилган кундан) тугалланган ҳисобланади.
19-бандида:- Судларга тушунтирилсинки, қалбаки ҳужжатдан фойдаланган ҳолда содир этилган фирибгарлик, башарти ҳужжат айбдор томонидан тайёрланган ёки сохталаштирилган бўлса, жиноятлар мажмуи тарзида ЖК 168-моддаси ва 228-моддаси биринчи ёки иккинчи қисмлари билан квалификация қилинади.” деб кўрсатилган.
Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида Халимов Шермурод Қўлдоевич ва Чориев Мардон Остонович, Чориев Акрам Остонович ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктириб, Л.Очиловага тегишли бўлган Бухоро шахар Б.Накшбанд кўчаси 170-уй 51 хонадонни 44.000 АҚШ доллари (1 АҚШ доллари 2.178.56 сўм бўлган жами 98.856.640 сўм) га сотиб, фирибгарлик йўли билан жуда кўп миқдордаги пулларни кўлга киритиб, Бухоро шахар Б.Нақшбанд (О.Эшонов) кўчаси 267-уй 12 квартира Л.Очиловага сотган бўлсада, ўзларининг содир қилган жиноят ишларини яшириш мақсадида, мазкур 267-уйдаги квратираларни тескари томон-бошқа поъезддан рақамлаб, Л.Очилова сотилган 12-сонли квартирани, 2-сонли квартира деб ўзгартириб, Л.О.Очилова ва бошқа фуқароларни алдаб, ишончни суиистеъмол қилиб, қасддан ҳужжатларга била туриб, сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, 21.08.2014 йилда фуқаро Л.О.Очилова билан “BUXORO SPETS STROY INVEST” МЧЖ раҳбари Ш.Ҳалимов ўртасида 12-сонли шартнома (договор-поручение №.12-сонли тузилиб, шартноманинг 1.4 бандига асосан Л.О.Очиловадан 40.500.000 сўмлик қурилиш моллари-Давал хом ашёсини топшириш” ҳақидаги Ҳисоб варақаси тузилди, деб такроран сохта маълумотлар ва ёзувлар киритилган 12-сонли ҲИСОБ ВАРАҚАСИни ёзиб, имзолаб, Л.О.Очиловага тақдим қилиб, алдаб ва ишончини суиистеъмол қилиб, фирибгарлик йўли билан 44.000 АҚШ долларини қўлга кириб, ушбу пулларни МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, қўлга киритган. Шунингдек Бухоро шахар Б.Нақшбанд (О.Эшонов) кўчаси 267-уйдан бошқа шахслар кватира сотиб олиб, тўланган пулларини “BUXORO SPETS STROY INVEST”МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш жиноятлари тўпланган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган бўлсада, терговчи О.Примов айбдор шахслар Халимов Шермурод Қўлдоевич ва Чориев Мардон Остонович, Чориев Акрам Остонович ва бошқаларнинг қасддан содир қилган жиноятларини ҳисобдан яшириб, асоссиз равишда улар томонидан ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят содир қилинган деб, жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги муносабати билан уларнинг айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, харакатдан тугатиш ҳақида қонунга хилоф равишда қарор қабул қилган.
Хурматли, Бухоро шахар прокурори менинг ушбу аризамни ўз назоратингизга олишингизни,
20.10.2019 йилда Бухоро шахар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ТГ катта терговчиси О.Примов томонидан менинг аризам асосида ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан М.О.Чориев ва Ш.Қ.Ҳалимловларга нисбатан қўзғатилган 064013/2019-26-сонли жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида қабул қилган қарорини бекор қилишингизни,
Фуқаро Халимов Шермурод Қўлдошевич, Чориев Мардон Остонович, Чориев Акрам Остонович ва бошқалар мени алдаб, ишончимга кириб, ишончимни суиистеъмол қилиб, амалда ўртамизда бўлган олди-берди ҳолатини қасддан яшириб, ҳужжатларга сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, қалбаки шартнома ва хисоб варақаси расмийлаштириб, имзолаб, менга тақдим қилиб, фирибгарлик йўли билан жуда кўп миқдордаги қийматдаги 44 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириб, камайтариб кўрсатиб, давлат томонидан белгиланган жуда кўп миқдордаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб, жуда кўп миқдорда товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини қасддан бузганликлари ҳамда уларнинг ҳаракатларида ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 177-моддаси 4-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми, 184-моддаси 3-қисми, 228-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари, 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги боис, ушбу шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ва айбдор шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаб, менга етказилган моддий зарарни ундириб берилишига амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button