Bo'limsiz

Кексаларни эъзозлаш

Бухоро вилоят прокуратураси ташаббуси билан прокуратура органлари тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларни маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Мир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳларига саёҳат ташкиллаштирилди.

Шунингдек, капитал таъмирланган Қоровулбозор туман прокуратураси биносида тизимдаги ёш ходимлар билан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда, узоқ йиллар прокуратура тизимида ишлаган тажрибали устоз Насриддин Садировга Бош прокурор буйруғи билан  “Фидойи мураббий” кўкрак нишони топширилди.

Сўнгра, байрам дастурхони ташкил этилиб, дастурхон атрофидаги суҳбат куй-қўшиққа уланди. Шукроналик туйғуси дилидан кечаётган фахрийлар юртга тинчлик, элга омонлик тилаб дуога қўл очдилар.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button