BuxoroIIBJinoyatSud

КИЁВИМ ҚОТИЛ. МЕНГА ТАЗЙИҚ ЎТКАЗИБ КЕЛМОҚДА. УНГА КИМ ЧОРА КЎРАДИ?

 Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат  Бобожоновга.                                      Ўзбекистон Республика бош прокурори Ниғматулло Йўлдошевга.                                                                    
Қоракўл тумани  Дўстлик МФЙ Хасанак кўчасида яшовчи Сафарова томонидан

          МУРОЖААТ 

Мен Сафарова Мавлюда 1973 йилда қоракўл туманида яшайман.Менинг 3 фарзандим бор. Ўртача қизим Фароғат Наврўзова 1995 йилда туғулган. 2013 йилда турмушга чиқган Равшан Фрмоновга икки нафар фарзанди бор эди.7 йил ичида қизимни уруб дуппослаб келган .2019 йил 17 ноябр куни қизим ўз жонига қасд қилган.Бунинг сабаби киёвим уриб дуппослаб узи осиб қўйган.2020 йилда 24 август куни суд қарорига асосан 7 йилу 6 ой озодликдан махрум қилинди. Негадир киёвим Равшан Фармонов Ўткирович Бухоро вилояти ИИБ ВА ЖИЭБ 4 сон тергов хибсхонасида ушлаб турилиб хозирги кунда Навои вилояти ЖИЭКга жўнатилган.Хозирги кунда менинг уй телефонимга телефон қилиб менга оғизга олиб бўлмас сўкиниб “ қўлингдан нима келди,яқинга чиқаман сени хам шундай қиламан ,мен мазза қилиб юрибман қизинг ўлиб кетди “ деб менга тазйиқ ўтказиб келмоқда. Кечалари 21:22 ларда телефон қилиб боларга сенга бошқа она олиб келаман, сенлар мен билан яшайсан ,ман билан кетмасаларинг сенларни уриб олиб кетаман деб невараларимга хам тазйиқ ўтказиб келмоқда.Болалар қўрқиб мактабга бормайман деб келяпти. Бу ахир болалар мухитига ва психикасига таъсир қилади.
Хурматли ички ишлар вазири сизга бир савол билан билан мурожаат қилмоқчиман .Киёвим Равшан Фармонов қотил бўлса нега Бухоро 4 сон тергов хибсхонасидан тўғри навои ЖИЭК жунатилган ? Сабаби нимада ?
Хозирги кунгача киёвим алимент бермай келяпти . 2020 йил март ойида қарор чиқган алимент тўғрисида икки болага 813 000 минг сўм чиқган.Лекин таниш билишчилик қилиб 2020 йил сентябр ойида икки болага 360 000минг сўм ўзлари чиқарган. Ахир бу пул болаларга нима бўлади ? Хатто еб ичишига етмайди ? 2020 йилнинг охиригача 6.681.822 минг сўм қарз чиқди лекин улар 1.185000минг сўм беришди.Қолгани қолиб келяпти. 2021 йил феврал ойидан то декабргача 346000 сўмдан тўланди.2022 йил яна тўланмай келяпти .
Хурматли ички ишлар вазири сиздан илтимосим шуки киёвим Равшан Фармоновга қонуний чора кўришингизни ва уни оғир жазони ўташ муассасасида жўнатишингизни, менга кечалари телефон қилиб шанимга ва қадр қимматимни пой- мол қилиб сўккани учун жазо тайинлашингизни сўраб қоламан.
Бухоро МИБ бошқарма бошлиғи болаларни алимент пулини бошқадан хисоблатириб ва пулларни олиб беришга амалий ёрдам беришингизни сўраб қоламан.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button