Buxoro

Когон шаҳар Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, тегишли мутасадди ташкилотлар, ҳудуд секторлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар. Кун тартибидаги асосий масала, яъни 2020 йилда амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ҳамда 2021 йилда Когон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатовнинг ахбороти тингланди.Таъкидландики, жорий йил дунё миқёсида авж олган коронавирус пандемияси давридаги мураккабликларга қарамасдан, 2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да салмоқли натижаларга эришилди. Бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ислоҳотлар натижасида халқ хўжалигининг барча тармоқларида инқирозга дуч келмаслик чоралари кўрилди. Натижада жорий йилда Когон шаҳрида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 881,5 миллиард сўм ёки 72 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 452,4 миллиард сўм ёки 118,2 фоизга, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти 25,4 миллиард сўм ёки 101,9 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 482,6 миллиард сўм ёки 104,6 фоизга, хизматлар ҳажми эса 660,9 миллиард сўмга бажарилди. Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича Когон шаҳрида йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида аҳоли жон бошига ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 16 миллион сўмга, хизматлар ҳажми 10 миллион 5 минг сўмга тўғри келди.Когон шаҳри бўйича 2021 йил учун бюджетга 21,6 миллион сўм тушум режаси белгиланган бўлиб, йил якунига 100,0 фоизга, яъни 21,6 миллион сўмга кўп тушум таъминланади. Жорий йилда 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалик (картошка, пиёз, сабзи ва гуруч) маҳсулотлари билан таъминлаш, бозор ва савдо мажмуаларида бу маҳсулотлар чакана нархларининг ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз, вилоят ҳамда шаҳар ҳокимлигининг заҳирага ғамлаш бўйича қабул қилинган қарорларига мувофиқ, ҳудуддаги 3 та деҳқон бозори ҳамда 16 та ўз омборхонаси ва музлаткичли сиғимга эга тайёрлов корхонасига жами 2277 тонна, шундан 1354 тонна картошка, 185 тонна пиёз, 492 тонна сабзи ва 246 тонна гуруч маҳсулотини ғамлаш белгиланди.Жорий йилда марказлашмаган инвестициялар ҳажми 218,9 миллиард сўмни ташкил этди. Ҳудудда маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари натижасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2020 ва 2021 йилларда ҳудудда маҳаллийлаштириш дастури доирасида жами 13 та лойиҳалар ташкил этилди. Улардан йириклари “BUXORO QORAKO’L KLASTER” МЧЖ томонидан “Чарм ва ундан тайёр махсулотлар ишлаб чиқариш” ва “БУХОРО ГИПСУМ” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан “Гипсокартон ва қуриқ гипс аралашмалари ишлаб чиқариш” ҳамда “OPTIMA PLAST INVEST” МЧЖ томонидан “Пет преформалар (пластик капсулалар) ишлаб чиқариш” ҳисобланади. Ҳудудда маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари эвазига 2021 йилда жами 64,5 млрд. сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бюджетга 7,2 млрд. сўмлик қўшимча тушумлар тушиши таъминланди.Ҳудудий инвестиция дастури доирасида жорий йилда умумий қиймати 218,9 млрд. сўмлик жами 53 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида жами 283 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Бугунга қадар 44 та лойиха ишга туширилиб 152,5 млрд. сўмлик инвестиция ўзлаштирилди, 198 та янги иш ўрни яратилди.Жумладан, қиймати 65,1 млрд. сўмлик 12 та саноат, 72,0 млрд. сўмлик 28 та хизмат, 15,4 млрд. сўмлик 4 та қишлоқ хўжалиги лойиҳаси ҳисобланади.Ҳеч кимга сир эмаски, сўнгги йилларда шаҳримиз улкан қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланди. 2022 йилда шаҳардаги 12 та кўп қаватли уйлар олдидаги 1357 пагонни метр иригация тизимларини реконструкция килиш режалаштирилган. Шунингдек, 2021 йилда 7 та кўп қаватли уйнинг том қисмларини жорий таъмирлаш, 12 та кўп қаватли уйнинг 54 та кириш йўлакларини (подезь) мукаммал таъмирлаш ҳамда фрамуга ойналарни ўрнатиш, 9 та кўп қаватли уйнинг ертўла қисмини, 14 та уйларнинг марказий электр ўитларини, 12 та кўп қаватли уйнинг 2000 м2. кириш йўлак қисмларини бетон қопламаси билан қоплаш ва 1 дона замонавий болалар майдончаси қуриш ишлари, 12 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлак қисмларида 25 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш белгиланган.Инвестицион лойиҳалар ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 719 та ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 403 та иш ўр инлари ташкил қилиш режалаштирилган.Шаҳарда 2022 йилда 2500 нафардан ортиқ фуқарога хизмат кўрсатиш кутилмоқда, шундан 1400 нафар фуқарони ишга жойлаштириш режалаштирилади.Шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида 2021 йилда янги ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектларининг сонини 422 тага етказиш. Шундан 190 таси маъсулияти чекланган жамияти, 67 таси хусусий корхона, 165 таси оилавий корхона. 2021 йилда ташкил этилган 422  та янги тадбиркорлик субъектлари ҳисобига 795 та янги иш ўрни яратиб, 641,3  миллион сўмлик бюдетга тушум таъминланади. 2021 йилда умумий тадбиркорлик субъектлари сонини 1580 тага етказиб, 91 та корхона фаолияти тикланади. Шаҳардаги 346 та корхонада яширин иш ўринларини расмийлаштириш орқали 1430 нафар ходимлар легалаштирилади.2022 йилда тиббиёт бирлашмаси тасарруфида болалар реанимация бўлими фаолияти ташкил этилади. Давлат бюджети ҳисобидан ташқари 29 турдаги пуллик хизматлар сони 42 тага етказилади. Кардиология, эндокринология ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бўлимнинг ўзида амалга ошириш учун керак бўладиган МРТ, МСКТ, лапароскоп ва дефиреляётор ускуналари олиб келтирилади. Реанимация ва шошилинч бўлимлар хизматини янада яхшилаш мақсадида кислород станцияси ташкил этилади.2022 йилда шаҳардаги “Фурқат” МФЙ ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида 1 та 150 ўринга мўлжалланган давлат мактабгача таълим муассасаси қуриш ва 7-мактабагача таълим муассасасини реконструкция қилиш, “Ватанпарвар” МФЙ ва “Бунёдкор” МФЙларида оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.2022 йилда мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида таълимда pisa, pirls халқаро тадқиқотларда муваффақиятли иштирок этиш, умутаълим мактаби битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини 40 %га етказиш, чет тиллари бўйича юқори салоҳиятга эга педагогларни жал қилиш ва халқаро сертификат орқали мавжуд педагог ва ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиш даражасини ошириш, бошланғич синф ўқувчиларининг юқори синфга етук савдхонлик ва теран фикрлайдиган қобилият эгасига айланган ҳолда ўтишларини таъминлаш мақсадида куни узайтирилган гуруҳларда тўлиқ қамраб олиш, бунда оғир ижтимоий вазиятдаги оилалар фарзандларининг моддий рағбатлантириб бориш, мактаб ўқувчилари ўртасида психоанализ ва индивидуал ишлаш йўли билан жиноятларга тўлиқ барҳам бериш режалаштирилган.Таълим муассасаларида қулай ва замонавий шароитлар яратиш мақсадида, “Обод маҳалла” дастури доирасида 8 умумтаълим мактабини ҳамда инвестиция дастури доирасида 3 ва 9 умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш белгиланган.Шунингдек, хусусий мактаб фаолиятини ташкил этиш истаги бўлган ташаббускорларни аниқлаш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилинган. Шунингдек, Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши сессиясининг кун тартибига мувофиқ, шаҳар ҳокимлиги Халқ таълими бўлими мудири Фирдавс Ҳидоятовнинг ахбороти тингланди.Сессия якунида депутатлар, ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар томонидан берилган саволларга шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов томонидан батафсил жавоб берилди.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button