BuxoroMurojaat

КОГОН ТУМАН КАДАСТРНИНГ СОХТА ХУЖЖАТИ САБАБЛИ ТАДБИРКОР ХОНА ВАЙРОН БЎЛМОҚДА. АКА УКА НИЗОСИ.

Ғиждувон тумани Тахтахон МФЙ Работ ҳожи қишлоғида яшовчи Қурбонов Нафиддин Шарипович томонидан.

МУРОЖААТ

Ушбу аризам орқали Сиздан менинг ғайриқонуний равишда бузилган ҳуқуқларимни тиклашда амалий ёрдам сўрайман.
Когон туман ҳокимининг 2009 йил 24 июнь кунидаги 534-сонли қарорига асосан Когон тумани Ўба-Чўли МФЙ Ўба Зулфиқор қишлоғидан мен яъни Қурбонов Нафиддин, Қурбонов Қўлдош ва Қурбонов Шуҳратга ҳар бири 0,06 га бўлган жами 3 дона якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган ер майдонлари нотурар бино-иншоотлар тоифасида бўлганлиги сабабли турар жойлар тоифасига ўтказилган.
Когон туман прокуратураси томонидан 2014 йилнинг 29 сентябрь кунидаги Когон тумани ҳокимининг мазкур яъни 2009 йил 24 июнь кунидаги 534-сонли қарори юзасидан 289м/14-кунида тақдимнома киритилган ҳамда мазкур тақдимнома билан ушбу қарор қонунга мувофиқлаштирилиши сўралган.
Бироқ, Когон туман ҳокимининг 2014 йил 02 октябрь кунидаги 952-сонли қарорига асосан тақдимнома ижро учун қабул қилинган бўлса-да, Когон туман ҳокимининг 2009 йил 24 июнь кунидаги қарори қонунга мувофиқлаштирилмасдан бекор қилинган.
Мазкур қарор менинг мулкий ҳуқуқларимга бевосита ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда.
Бинобарин, мазкур қарор бекор бўлган бўлсада, мен бу ҳақда Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 2020 йил 10 декабрь кунидаги қарори орқали хабар топдим.
Ваҳоланки, мазкур хонадон учун менга бугунги кунга қадар барча коммунал ва солиқ тўловлари ҳисобланиб келмоқда.
Ушбу қарор қуйидаги асосларга кўра қонунга зид бўлиб, уни ваколатингиз доирасида бекор қилишингизни илтимос қилиб сўрайман.
Жумладан, Когон туман ҳокими мазкур қарорни қабул қилишда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрь кунидаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  913-XII-сонли Қонуни, Ер кодексининг 6-моддаси ва Когон туман пркурорининг 289м/14-кунида тақдимнома асос қилиб кўрсатган.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрь кунидаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  913-XII-сонли Қонунининг 29-моддасида ҳокимнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига зид, прокурор протест билдирган қарорлари шу ҳокимнинг ўзи томонидан ёки юқори турувчи ҳоким ёинки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, заруратига қараб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайта кўриб чиқилади деб белгилаб қўйилган.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, прокурорнинг “Қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномасига асосан ҳоким ўз қарорини қайта кўриб чиқиши лозим, бироқ уни бекор қилиш ваколатига эга эмас. Бу мазкур қонун нормасида аниқ қилдиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрь кунидаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  913-XII-сонли Қонунининг 25-моддасида вилоят, туман, шаҳар ҳокими қуйи турувчи ҳокимларнинг қарорларини, башарти улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларига, шунингдек, юқори турувчи халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимнинг қарорларига зид бўлса, бекор қилади деб белгиланган.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, туман ҳокими ўзининг ёки ўзидан олдинги ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ваколатига эга эмас.
Бундай ҳолда туман ҳокими қарорни қонунга мувофиқлаштириши лозим бўлган.
Етимларни жойлаштирилгани ва уларнинг бугунги кунда бир оила бўлиб турмуш қуриб, фарзандли бўлиб яшаб келаётганликлари тўғрсида абзац қўшинг.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Сиздан Когон туман хокимининг 2014 йил 02 октябрь кунидаги “Когон туман ҳокимининг 2009 йил 24 июнь кунидаиг 534-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги 952-сонли қарори қонун талабларига зид равишда қабул қилинганлиги боис ушбу қарорни ваколатингиз доирасида бекор қилишингизни илтимос қилиб сўрайман.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button