BuxoroJinoyat

Когон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.И.” МЧЖнинг оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасига ташқаридан таъсир кўрсатиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 205,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button