Buxoro

“Конституция куни” байрами тадбирларида тўртта оила яраштирилди

“Конституция куни” байрами тадбирларида Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари юзасидан тўртта оила яраштирилди. Яраштириш чоғида тарафларга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва оила қонунчилигида эр-хотиннинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари атрофлича тушунтирилди. Етти нафар болажонларнинг қувончи бугунги кунда чексиз.
Бюронинг Вобкент тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 24.07.2021 йилдаги қарздор С.Иноятовдан ундирувчи З.Латифова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш;
-фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 21.09.2021 йилдаги қарздор А.Бахшиллоевдан ундирувчи О.Остонова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш;
-фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 10.11.2021 йилдаги қарздор Ф.Атоевдан ундирувчи Г.Бадриддинова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти алимент ундириш;
Ромитан туманида фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 22.10.2021 йилдаги қарздор Ҳ.Турсуновдан ундирувчи М.Темирова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш ижро ҳужжати бўйича тарафлар ўртасида яраштириш чораси кўрилиб, оилалар тикланди.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси
давлат ижрочилари
Фаёзбек Исматуллаев
Нурали Ярашев

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button