BuxoroMIB

Кредит қарзи учун иссиқхона сотилади

Аҳолининг кундан-кунга ўсиши, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини оширади. Озиқ-овқат тақчиллиги ҳозирча юртимизга хавф туғдирмаяпти. Бироқ, аҳоли сони ошиб борар экан, бу масала биз учун ҳам долзарб масала бўлиб қолаверади. 

Бундай вазиятда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг самарали усулларидан фойдаланиш масаланинг ечими ҳисобланади.

Юртимизда иссиқхоналар ташкил этиш учунбанклар томонидан кредитлар ажратилиб, аҳолини керакли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилди. 

Ҳозирда, 3 мингдан ортиқ иссиқхоналар фаолият олиб бормоқда. Бироқ, айрим иссиқхоналарнинг кредит, солиқ, истеъмол қилинган табиий газ ва электр энергияси тўловлари бўйича қарздорликлари юзага келмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 15.10.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Fatillo Farxod Muxammadali” фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ “Агробанк” фойдасига 361,1 млн. сўм кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ҳамда Бухоро иқтисодий судининг 25.07.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Fatillo Farxod Muxammadali” фермер хўжалигидан ундирувчи “Ҳудудгазтаъминоти” АЖ фойдасига 34,7 млн. сўм истеъмол қилинган табиий газ тўлови қарзиундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга ижро ҳужжати мазмуни тўлиқ тушунтирилиб, бартараф этиш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, ижро ҳужжати талаблари бажарилмаган.

Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирув “Fatillo Farxod Muxammadali” фермер хўжалигига тегишли Бухоро шаҳар, Отбозор МФЙ, Бозорча Аюб аҳоли пунктида жойлашган умумий ер майдони 10614 метр кв. енгил конструкцияли иссиқхона биносига қаратилган.

Мазкур иссиқхона биноси тегишли тартибда хатланиб, реализация қилиш мақсадида “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилган. 

Келгусида, иссиқхона сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан ижро ҳужжатларидаги қарздорликлар тўлиқ қопланди. 

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button