BuxoroMurojaatProkuratura

БАНК РАҲБАРИ НЕГА ТАДБИРКОРНИ АЛДАДИ?


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга

Президент админстратция рахбари Сардор Умурзоқовга

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматулло Йўлдошевга

Бухоро шахар Афросиёб кучаси 237 уйда яшовчи «Алибек Транс Инвест» МЧЖнинг 

иш юритувчиси И Барноев томонида мурожаат.

Мен алданган тадбиркор «Алибек Транс Инвест» МЧЖ иш юритувчисиман, тадбиркорлик билан шугулланаман. 2019 йил 13 августда «Ипотека банк» АТИБ Бухоро вилоят филиалидан

5 йил муддатга 668 000 000 сум 42 фоизли имтиёзли кредит олиб, Хитой халк республикасидан «ФОТОН» русумли афтобус олиб келдим ва вилоят хокимининг протоколига асосан Бухоро- Газли йуналишига куйдим. 2020 йил 24 март кунидан октябр ойига кадар карантин булганлиги учун Президент фармони ва вилоят хокими фармоишига асосан олинган автобусларни фаолияти

тухтатилди. Банк томонидан карантин вактида хам нотугри фоизлар хисобланиб келинган. Уша

вактда «Ипотека банк» АТИБ Бухоро вилоят филиалида бошкарувчи Э.М. Мансуров ишлар эди. 2021 йил октябр ойида Республика «Ипотека банк» раиси Элёр Имомжонов Бухорога келганида мени чакириб олиб олган кредитни ёпиш масаласи куилди, яни автобусни соттириб, мени алдатиб кушимча шартнома тузиб менга 15 фоизли кредит бераман деб кул куйдириб олди, лекин хозирги кунга кадар кредит бермасдан алдаб келмокда. Бундан олдин 2017 йилда вилоят

хокимининг протоколи асосида 2 та исузу автобуси сотиб олишим учан хам кредит бермай тирнок ичидан кир кидириб, вактни утказгани сабабли автобуслар киммат булиб кетганлиги учун мени 28 750 000 сумга зарар етказди. Республика «Ипотека банк» АТИБ бошлиги Имомжонов

Элёр Бухорога келганида улар мени чакириб, афтобусни соттириб кредитнинг асосий карзини ёптириб, агар суд банк фойдасиги хал булса хам биз сизга ёрдам килиб колган шу кеча кундузгача жами банк томонидан нотугри равишда 113 090 038 минг сум хисобланган карздорликни узимиз ёпиб беримиз деб в а д а л а р берди. Кредитнинг асосий карзи епиш учун сотиб олинган «ФОТОН» русумли афтобус соттириб 668 000 000 суми мчж томонидан тулаб берилди. Хозирда ташкилотим банкрот холатигакелиб колди. Шу кеча кундузда банк томонидан карантин давридаги 6 ойлик фоиз тулатириб я н а 273 000 000 сум карздор килиб чикарди. Хозирда ушбу 273 000 000 сум карздорликни тулаш учун 3 йил муддатга узайтириб жадвал асосида тулаб келмокдамиз. Вилоят хокими кабулида булган вактимизда Э.М.Мансуров кредитни нотугри хисобланган фоизларини узимиз тулаб берамиз деб валдалар бериб келди, улар кетганидан берган вадаларини бажармади. Бу холатлар юзасидан саёёр кабулларда мурожаат килган булсакда бирор натижа булмади. Юкоридага мансабдор шахслар уз вазифаларига совукконлик билан караб келмокда.

Хурмат билан:

«Алибек Транс Инвест» мчж иш юритувчиси И.Барноев

тел:99891-445-02-90

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button