BuxoroMIB

Р А С М И Й   М У Н О С А Б А Т

Жорий йилнинг 10 май куни “TEZKOR YANGILIKLAR UZ.” расмий ижтимоий тармоғида Бухоро кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси” нега хусусий корхонага қарзни тўлаб бермаяпти? номли танқидий мурожаат ёритилди.

​Ушбу мурожаатда, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 20.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори қабул қилиниб, Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига юборилганлиги, лекин Бухоро кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасидан, “Корона” хусусий корхонаси фойдасига қарз ундириб берилмаётганлиги билдирилиб, қарзни ундиришдаамалий ёрдам сўралган.

​Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди. 

Аниқланишича, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил               21 июль кунидаги ижро варақасига асосан қарздор “BUXORO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан, “Karona” хусусий корхонаси фойдасига жами 422.927.834 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувига 17.09.2022 йилда келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси почта хизмати орқали тарафларга юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздоркорхонага тегишли барча мол-мулкларга таъқиқ қўйилиб, қарздорга тегишли Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчасида жойлашган бино-иншоот ҳамда 4 та автотранспорт воситалари тегишли тартибдахатланган.

Ҳозирда, бино-иншоот ва автотранспорт воситаларини реализация қилиш мақсадида “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдогачиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомидақарздордан ундирилган маблағлар ҳисобидан 29.071.775 сўм миқдордаги маблағлар жорий йилнинг 9 март куни “Karona” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига кўчириб берилган.

Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида қарздор “BUXORO KO`PRIKLARDAN FOYDALANISH” унитар корхонасидан ундирувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда давлат солиқ идоралари фойдасига 14,8 млрд. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мавжуд. 

Ҳозирда, ижро ишлари бўйича мавжуд қарздорликларни бартараф қилиш борасидаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонаданундирилган пул маблағлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 80-моддасига асосан тақсимланишинимаълум қиламиз. 

Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button