Bo'limsiz

Кучли таъсир этувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ИИВ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.P.” МЧЖ норасмий сотувчилари О.Л ва М.З.лар 2 дона “Регапен” номли дори воситасини харидорга 40 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, МЧЖ га қарашли дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 140 дона “Регапен”, 94 дона “Зардекс”, 99 дона “Селофен” ва 10 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Y.P” МЧЖ дорихона норасмий сотувчиси Ф.Х. 28 дона “Регапен” ҳамда 4 дона “Тропикомид” номли дори воситаларини харидорга жами 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button