Buxoro

МАКТУБ. АРМОН БЎЛИБ ҚОЛДИНГ МУҲАББАТ

Ҳаёт- бу инсон вужудидаги муштдек юракни бетоқат, дукурлаб уруши. Тақдир берган ҳар қандай оғриқларга чидам билан бардош бериши экан. Ҳар қандай дардни давоси бор, дейдилар. Лекин юракдаги дардларни давоси бормикан?

Дераза олдида ўтирибману, қўлимдаги қаҳва ҳароратини қўлларим сезмайди. Сиз билан ўтказган дамларим кўз олдимга келади. Томоғимга нимадир тиқилади. Юрагим оғрийди. Ҳа, юрагим оғрийди. Алам билан қаҳва тўла бокални қўлларим билан қисиб, исмингизни такрорлаган, минг бора, соғиндим дея лабларимга босаман. Кўзларимдан оқаётган кўз ёшларим қаҳвага қўшилиб кетади. Юрагим оғрийди. “Биз бахтли бўламиз, бир-биримизни хеч қачон ташлаб кетмаймиз. То қиёмат қадар бирга бўламиз” дердик. Бироқ, тақдир йўлларимизни айро этди. Бир-биримиздан йироқмиз. Чорак асрки, қўнғироқ қилишингизни кутаман. Лекин сиздан хабар йўқ.Бугун ҳам иккимиз ёқтирган мусиқани эшитиб ўтирибман. Деразам ортида бир манзара мени диққатимни ўзига тортди. Қишнинг аёзиданми, дарахт шохларида ўз жуфти билан шодон ўйнаётган қушча, бехосдан дарахтдан ерга қулади. Деразани очдим. Не кўз билан кўрайки, кўз олдимда беғуборларча ўйнаб, учиб юрган қушча ўлик ҳолда ётарди. Ўз жуфтидан айрилган қуш эса, жон-жаҳди билан қушча атрофида айланар, чирқиллаб нолайи-фиғон қиларди. Қушнинг ҳолатидан, тинимсиз чирқиллашидан юрак-бағрим эзилиб кетди. Ўз жуфтини қанотлари билан ёпиб, мунгли видолашаётган қушни кўриб, еўзларимдаги ёш баттар қуйилди. Кўз ёшларим юзимни ювиб, лабларимга текканда, яна сиз хаёлимга келдингиз. Кўз ўнгимда муҳаббат ўлди. Кўз ўнгимда Садоқат уни хазонларга кўмди. Сиз ва мен. Бир-биримизни тириклайўлдирдие к Жисман тирикману, лекин руҳан ўлганман. Бугун бир нарсани тушуниб етдимки, бу ҳаётда Сенсиз яшолмайман деганлар, вақт ўтиши билан ким биландир сўзсиз яшайверар экан. Тақдиримиздаги битик экан бу!

… Дераза олдида ўтирибман. Ҳаёт қизиғ-а. Эсимда. Гарчи бир-биримизга муҳаббат билан хайрлашганмиз. Гарчи юракларимиз адо бўлган бўлса-да, табассум билан ортга бурилганмиз. Вақт олий ҳакам. Севган-севилган бу юрак оғрий-оғрий кўникиб кетар, дедик. Аммо, юрак қурғурлар кўна олмалди.

Бугунга қадар кафтларимиздаги дуоларда яшадик. Қаерда бўлсангиз ҳам, ким билан бўлсангиз ҳам Бахтли бўлинг! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг! Бир-биримизсиз яшолмаймиз, дея яшаб юрган ёлғончигина вужудлармиз. Юрагингиздаги менинг кичиккина юрагимни асранг, мен ҳам юрагимдаги юрагингиз парчасини то қиёмат қадар асрайман✍️
https://t.me/by_gazetasi_chat

🔺@by_gazetasi

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi.

Back to top button