BuxoroMurojaat

МАНЗИЛСИЗ ЙЎЛЛАР. АХОЛИ КИМДАН НОРОЗИ?

     Бухоро Вилояти, Бухоро тумани                            
                                                    “Гулшанобод” МФЙ худудидаги                                                
                                                   Нурафшон, Жонбобо ва Бегижўги  
                                                   аҳолиси номидан мурожаат. 


Нурафшон кўчаси янги кўча ҳисобланиб кўчанинг ён томонидан ўтган хўжаликлараро йўли 25 йилдан буён Давлат томонидан асфальт ётқизилмай келинмоқда. Мутасадди ташкилотлардан мурожаатимиз орқали 2007 йилдан буён ижобий натижа олинмай келиняпти, яъни 3 та аҳоли пункти аҳолиси қатнайдиган хўжаликлараро йўл ҳалигача асфалт қилинмаган. Шу сабабли жамоат транспорти, автобус маршрути қўйилишига рухсат берилмаяпти.
Собиқ биринчи Президентимиз И.А.Каримовга 1 маротаба, Бухоро вилоят Президент қабулхонасига 7 маротаба Бош Вазир виртуал қабулхонасига 1 маротаба, Бухоро шаҳар ҳокимлигига 11 маротаба, Бухоро туман ҳокимлигига 7 маротаба, Бухоро вилояти ҳокимлигига 17 маротаба ва Бухоро туман Халқ қабулхонасига 1 маротаба хат орқали мурожаат қилганмиз.
Нурафшон кўчаси ён томонидан ўтган (шарқ томондан) захкаш бўйлаб хўжаликлараро алоҳида бўлган йўлнинг тахминан 700 метр қисмини асфальтлаштириш учун 2022 йил Манзилли дастурга киритишларини сўраганмиз.
Олдинги мурожаатларимизга:
11.12.2021й Бухоро туман йуллардан фойдаланиш унитар корхонаси ушбу хўжаликлараро йўл Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси балансидалигини, Бухоро ер майдонидан ўтганлигини жойида ўрганиб аниқ ва тўғри кўрсатган ижрочи Ш.Ходжаев корхона директори У.Рахматов имзолари билан жавоб хати олдик.


21.12.2021йилдаги мурожаатда таъмирланиши сўралган йўл Бухоро шаҳри ободонлаштириш бошқармаси балансидаги хўжаликаро йўли эканлиги маълум қилиб: жойида ўрганмай йўл Бухоро тумани ер майдонидан ўтувчи эканини билиб туриб ижрочи А.Солимов, директор У.Рахматовлар асоссиз бундан 10 кун олдин яъни 11.12.2021йилги №542 хати бўла туриб, жойида кўриб ўрганилганига қарамай Бухоро туман хокими Х.Жўраев номларига нотуғри кўрсатма бериб маълумот учун юборганлар (хатлар илова қилинади).
08.01.2022 й Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи И.Ходжиев Нурафшон кўчаси ички йўллари ободонлаштириш бошкармаси балансида турмаслигини маълум қилганлар лекин жойида ўрганилмаган. Биз ички кўчани эмас, балки 3та аҳоли пункти ахолиси қатнайдиган алохида йўл хўжаликлараро йўлни таъмирлашни сўраганмиз Биз ушбу мурожаатни илова қилган жавоб хатлари:
1) 28.10.2013 йилги туман бош архитектори жавоб хати.
2) 09.12.2016 йилги Бухороавтойўл жавоб хати.
3)14.03.2016й., 26.09.2016й Бухоро шахри хокимлиги ва ободонлаштириш бошқармаси хатлари уларга юборилганлигига қарамай танишмасдан, жойида ўрганмасдан ҳар сафар халқни алдаб келаётган мутассади ходимларни виждон ва қонун олдида жавоб бериш вақтлар келди.
Халқни Давлатга, Давлат сиёсатига, Давлат Раҳбарига, Хокимларга қарши норози бўлишларига сабаб бўлмоқда.
Ер мулк солиқларни хам Бухоро туманига тўланади: квитанциясида кўрсатилган эди; ушбу тўловлар ободонлаштириш мақсадида ишлатилади деб ёзилган. Нима сабабдан Бухоро тумани ободонлаштиришга солиқ тўласакда унинг балансида бўлмасак? Аукционда сотилган участка-ер майдонлари Бухоро туманида ўтказилган маблағлар ва қонун доирасида солиқлар хисобидан асфальт қилиш кераклигини мутассадди ходимлар билишмайдими?
Шунингдек, жорий йилнинг 7 февралида Халқ қабулхонасига Юртбошимиз Шавкат Миромоновичга хат орқали мурожаат қилгандан сўнг бизга Бухоро тумани хокими Хужаев томонларидан жавоб хати олдик. Ушбу хатда бу хўжаликлараро йўл Бухоро шахрига тегишли йўл эканлиги билдирилиб ёлгон асносида расмийлаштирилган далолатнома (кўча оқсоқоли ва вакиллари қатнашмаган ва огохлантирилмаган) асос қилинган.
Биз Сизга, Бухоро вилоят прокуратурасига ишонч билдирамиз! Барча жавоб хатлари юзасидан Бош прокуроримиз рахбарликларида суриштирув олиб боришларини ва қатъий қонунга асосан чора кўришларингизни сўраймиз. Бунда:
Вилоят, туман архитектураси;
Вилоят, туман кадастри;
Бухоро туман юристи;
Бухоро ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти “BUXOROAVTOYOL”;
Ободонлаштириш бошқармасини ҳам жалб қилган ҳолда
Мазкур йўл кимга тегишли эканлиги, ким томонидан ва қайси маблағ ҳисобидан таъмирланиши, Бухоро туман ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлмаган тақдирда, аниқ маълумотлар ҳамда асослар билан ушбу йўлни балансига олиб, Бухоро тумани ҳокими, мутасадди ташкилотларга хўжаликлараро йўлни таъмирлаш юзасидан кўрсатма берилишларини яъни 2022 йил манзилли дастурга киритилишда, амалий ёрдам беришларига умид қилиб қоламиз.

Mavzuga oid

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button